Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.9K subscribers
38K photos
4.97K videos
71 files
12.4K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Хитойнинг “Harbin Electric International” компанияси билан ҳамкорликда Қизирик туманида қуёш электро-станцияси барпо этилади

Айни пайтда Хитой давлатининг Харбин шаҳрида бўлиб турган Сурхондарё вилояти делегацияси ва Хэйлунцзян провинцияси расмийлари, 100 дан ортиқ Хитой компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, инвесторларга яратилган шароитлар, туризм ва Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Форум доирасида Хитой компаниялари вакиллари билан “G2B” ва “B2B” форматида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда қатор келишувларга эришилди. Хусусан, “Биньси” иқтисодий ва технологик ривожланиш ҳудуди билан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида, “Harbin Electric International” компанияси билан Қизирик туманида қуёш электро-станциясини ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Yang Zhonhang Association” Хитой компаниялари уюшмаси билан озиқ-овқат саноати, савдо-сотиқ, технологик ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, туризм ва ишлаб чиқариш бўйича ўзаро тажриба алмашиш йуналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Тадбир якунида Хитой тадбиркорлари делегациясининг жорий йил октябрь ойида Сурхондарё вилоятига ташрифини амалга оширишга келишилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ma'lumki, joriy yilning 1-avgust kunidan 1-sentabr kuniga qadar Respublikaning barcha hududlarida "Keksalar salomatligini muhofaza qilish oyligi o‘tkazilishi belgilangan". Shu munosabat bilan  2023-yil 1-avgustdagi Sog‘likni saqlash vazirligining 10-175/qq-sonli hamda "Nuroniy" jamg‘armasi Respublika boshqaruvining 2-q/q-sonli qo‘shma qarorlarining ijrosi  Termiz shahar tibbiyot birlashmasi va "Nuroniy" jamg‘armasi Termiz shahar bo‘limi hamkorligida ta'minlanmoqda. Nuroniylar tibbiyot xodimlari tomonidan chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazilmoqda.

🇺🇿Тermiz shahar hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish: https://t.me/termizshh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди тадбиркор фақат ўз бизнеси ҳақида, давлат эса тадбиркор ҳақида қайғуради

Бугун, бир соҳа борки, бу соҳага ҳеч иккиланмай кириб бориш мумкин. Бу тадбиркорлик соҳаси. Ҳозир энг кўп эьтибор айнан ишбилармонларга тадбиркорликка қаратилмоқда.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчилар учун 62 минг 956 та “Президент совғаси” умумтаълим мактабларига тўлиқ етказиб берилди

Бу йил Сурхондарё вилоятида 1-синфга чиқиши режалаштирилган 62 956 нафар болалар учун “Президент совғаси” тизимли тартибда, белгиланган талабларга мувофиқ Термиз шаҳри ва туманлар Мактабгача ва мактаб таълим бўлимлари орқали умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

🔔 Ҳозирда етказиб берилган ўқув қуроллари жамланмалари янги ўқув йилининг илк кунидан 1-синф ўқувчиларига топшириш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

🖊 1- синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

Ўқувчи сумкаси;
12 дона дафтар;
Расм дафтари;
Акварел бўёқлари;
Рангли қоғоз;
Қаламдон;
Шарикли ручка;
Рангли қалам;
2 дона оддий қалам;
Пластилин;
Елим;
2 дона ўчирғич.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида фаолият юритаётган электрон поликлинакалар фаолиятидан лавҳа

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Спорт аренаси қурилиши, байрамга тайёргарлик ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари – Термиз шаҳрида ўрганиш ишлари

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги қатор объектларда бўлиб, қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

“Алпомиш” спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. Лойиҳани сифатли амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

“Санъат саройи”нинг ёзги амфитеатрида байрам тантаналарига тайёргарлик ишлари, саҳна декорацияси таклифлари, байрам дастури лойиҳалари билан танишилди. Маданият соҳаси ходимларига байрам дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон” маҳалласида замонавий болалар майдончаси, “Workaut” майдони қуриш лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди. “Каттабоғ” маҳалласида инфратузилмани яхшилаш ишларининг бориши билан танишилди. Мутасаддиларга аниқ муддат билан вазифалар топширилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамга туҳфа: Термиз тумани ва Термиз шаҳрининг 62 мингга яқин аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

Термиз тумани “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги 15,5 мингта хонадон, 62 минг аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминловчи, қиймати 81 млрд сўмлик йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ҳозирда лойиҳа доирасида 15 та қудуқ бурғилаш, 195 та насос устунлари, 4 та трансформатор ва 2 та насос станцияси қуриш, 4 та насос ўрнатиш, 2 минг метр кубли 4 та резервуар барпо этиш ишлари тўлиқ якунланган. Тармоқ тортиш, қувур ётқизиш, ички йўлларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида ишга туширилади ва ўндан ортиқ маҳаллаларга тоза ичимлик суви етказиб бериш бошланади.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3