Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.87K subscribers
38.4K photos
4.99K videos
73 files
12.5K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Vazir Hilola Umarova Termiz shahridagi maktabgacha ta'lim tashkilotida bo’ldi

Bugun Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova Surxondaryo viloyatining Termiz shahrida faoliyat olib borayotgan "Волшебный замок" maktabgacha ta'lim tashkiloti faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

Ayni kunda 360 nafar tarbiyalanuvchi ta'lim-tarbiya olayotgan mazkur ta'lim tashkilotini aholi talabidan kelib chiqib 1000 o'rinli qilib kengaytirish ko'zda tutilmoqda.

Shu bois tadbirkor tomonidan ta'lim tashkilotiga kelgusida 640 o'rinli yangi bino qurilishini boshlash orqali jami 1000 nafar bolani qamrab olish taklifini bildirdi.

Vazir ushbu taklifini qo'llab-quvvatlab, bino qurilishi ko'zda tutilgan yer maydonini ham ko'zdan kechirib, o'zining zarur taklif tavsiyalarini berdi.

Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati.

Kanalga ulanish:
https://t.me/termizshh
Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
👍41
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугун Термиз шаҳридаги 13- ва 26-умумтаълим мактабларининг IT оромгоҳида таҳсил олган ўқувчи қизларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу мен учун жуда муҳим воқеа бўлди.

Биринчидан, қизлар замонавий IT соҳасининг сир-асрорини эгаллаётганини кўриб, қалбим қувончга тўляпти. Бу IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди.

Иккинчидан, ёшлар учун янги имкониятлар очаётган бундай оромгоҳлар, тўгараклар, ўзига хос курслар мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасига мисолдир.

Шунингдек, иккала мактаб ўқувчилари орасида афғонистонлик қизлар бўлиб, улар ҳам ихтисослаштирилган оромгоҳда таҳсил олишгани жуда муҳим. Қўшни мамлакатда таълим олмоқчи бўлган қиз-аёллар қандай қийинчиликларга дуч келишини ҳаммамиз яхши англаймиз. Мен Ўзбекистон уларнинг бир неча нафарига бўлса-да, орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланаман.

Бугун қўлига сертификат олган ҳар бир қиз ҳаётда юксак марраларни забт этишига, ўзини юқори малакали мутахассис сифатида намоён этишига умид қиламан ва ишонаман. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, сингилларим!
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда Ёшлар сайли ва гала концерт барчага хуш кайфият улашмоқда

“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар сайли юқори кайфиятда  бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастур меҳмонлари – эстрадамиз юлдузлари Шоҳруҳхон, Севинч Исмоилова, Сардор Тоиров, “Via marokand” ва “Божалар” гуруҳи сиз азиз ёшлар учун куйлайди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилаётган тадбирда мамлакатимиз пойтахтидан олимлар,зиёлилар,шоир ва ёзувчилар,санъаткорлар, "Маърифат" тарғиботчилари аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
👍10
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида ўтказилган Ёшлар сайли минглаб ўғил-қизларни айни эзгу мақсад сари бирлаштирди.

Бугун Термиз шаҳрида бошланган тадбирларнинг гала-концерт дастурида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ёшларни байрам билан муборакбод этди. Ҳар жабҳада илғор, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар, йигит-қизларимизни етук кадр қилиб тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатаётган таълим муассасалари пул мукофотлари ҳамда спорт анжомлари билан тақдирланиб, ёшлар вакилларига сертификатлар тантанали топширилди.

Гала-концерт дастурида эстрадамиз ёрқин юлдузлари, Шоҳруҳхон, Севинч Исмоилова, Сардор Тоиров, “Via marokand”, “Божалар” ва "Беном" гуруҳлари ҳамда бошқа санъаткорлар, шунингдек, таниқли бошловчиларнинг чиқишлари ёшлар сайлини ҳақиқий байрам шоуларига айлантирди.

Ёшлар сайли доирасида бугун кун давомида “Китоблар карвони”, “Зиёлилар форуми”, “Инсон қадри ва меҳр-саховат”, “Менинг қонуним – менинг тақдирим” каби турли лойиҳалар ҳам ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда Ёшлар сайли ва гала концерт барчага хуш кайфият улашди

“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан юртимиз бўлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар сайли юқори кайфиятда  бўлиб ўтди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/termizshh
Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
👍61
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
👍4
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Тақиқланган материалларнинг республика ҳудудига олиб кирилишига чек қўйилди

2022 йилда Россиянинг Санкт-Петергбург шаҳрига вақтинча ишлаш учун бориб, жорий йилнинг февраль ойида юртимизга қайтган Жарқўрғон туманидаги маҳаллалардан бирида яшовчи, 1996 йилда туғилган Р.Ж.нинг юклари “Термиз” халқаро аэропортида божхона кўригидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони хотирасига ақидапарастликни тарғиб этувчи материаллар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, интернет тармоғидан юклаб олинган ва телефон аппарати хотирасида сақланган “Шукрулло”, “Абдуллоҳ” домла ва нотаниш бошқа давлат дин вакилларининг аудио ва видео кўринишидаги диний маърузалари, “Для души мусульманина”, “Муслим нашид”, “Imam Dzhal-dzhalat”, “Мусульманская”, “Нашид-бйраш”, “Для души мусульманина” каби нашидалар ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи, мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эканлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судинининг ҳукмига кўра ушбу шахсга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" жамияти тарғиботчилари аъзолари иштирокчилари, зиёлилар, олимлар ва санъаткорлар Термиз шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Шундан сўнг иштирокчилар билан биргаликда "Китов карвони" лойиҳаси ўтказилиб, мазкур лойиҳа доирасида 3 мингга яқин китовлар Олий таълим муассасаларига тарқатилди.

"Ёшлар куни” ойлиги доирасида "Маърифат" жамияти тарғиботчилари аъзолари "Жўйжангал" маҳалласида яшовчи ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар ҳолидан хабар олишди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.me/termizshh
Telegram YouTube  | Facebook| Web-site
👍2