Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
УзА | Барча ўзгариш ва янгиланишлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига келди.
Дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тиланди. Уламолар билан суҳбатда бугунги таҳликали замонда содир бўлаётган турли низо ва урушлар туфайли бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани қайд этилди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб, инсонда шукроналик руҳини уйғотади.
Бундай улуғ неъматлар аҳамиятини, Термизий каби боболаримиз илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланди. Шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи илгари сурилди.
Батафсил: https://www.uza.uz/539324
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter

👍4❤1
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбарига “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.

👍3
Forwarded from АОКА | Сурхондарё
БЕЛИМИЗДА БЕЛБОҒИМИЗ БОР
Ота-боболаримиз белбоғида жойнамоз, дастурхон, хуржун ва қин ичида пичоқ олиб юрган. Бу буюмлар қай бир маънода асл ўзбек эр йигитининг мақсад-муддаоси: доимо мустаҳкам эътиқод билан оиласининг дастурхонини тукис қилиш, жонини бериб бўлсада яқинларини ҳимоялаш бўлганининг рамзий ифодасидир.
Президентимизнинг Сурхондарёга ташрифида борган манзилларини кўриб, биз шу мақсадларимиз томон ҳаракатдан ҳеч бир он оғишмаганимизга амин бўлдим.
Давлатимиз раҳбари ташрифни Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Сариосиё туманида халқимиз дастурхонига бир-биридан мазали мева-чева, полиз экинлари етказиб бераётган “Баракатулло Давр Барака” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.
Сўнгра, Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базани кўздан кечирди. Давлатимиз раҳбарига “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.
У ердаги замонавий ҳарбий қуролларни кўриб, биз пичоғимизни қинидан беҳудага чиқармаслигимизни, аммо унинг занглаб қолишига ҳам йўл қўймаслигимизни англадим.
Ҳарбий қисмдан берилган лавҳаларни кўриб, энг катта ютуғимиз жанговор руҳдаги, кўзидан ўт чақнаётган ватан ҳимоясига бел боғлаган азаматларимиз эканини ҳис қилдим.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Халқимизда "йигитнинг белида белбоғи бўлсин" деган ибора кўп қўлланилади. Чунки белбоғ ўзбек миллатининг улуғ қадрияти, йигитларимиз учун эса, орият, мардлик, эр йигитлик белгиси ҳисобланади. Миллатимиз қадим қадриятларига садоқати учун ҳам минг йиллардан бери йўқ бўлмай келмоқда.
Ота-боболаримиз белбоғида жойнамоз, дастурхон, хуржун ва қин ичида пичоқ олиб юрган. Бу буюмлар қай бир маънода асл ўзбек эр йигитининг мақсад-муддаоси: доимо мустаҳкам эътиқод билан оиласининг дастурхонини тукис қилиш, жонини бериб бўлсада яқинларини ҳимоялаш бўлганининг рамзий ифодасидир.
Президентимизнинг Сурхондарёга ташрифида борган манзилларини кўриб, биз шу мақсадларимиз томон ҳаракатдан ҳеч бир он оғишмаганимизга амин бўлдим.
Давлатимиз раҳбари ташрифни Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Сариосиё туманида халқимиз дастурхонига бир-биридан мазали мева-чева, полиз экинлари етказиб бераётган “Баракатулло Давр Барака” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.
Сўнгра, Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базани кўздан кечирди. Давлатимиз раҳбарига “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.
У ердаги замонавий ҳарбий қуролларни кўриб, биз пичоғимизни қинидан беҳудага чиқармаслигимизни, аммо унинг занглаб қолишига ҳам йўл қўймаслигимизни англадим.
Ҳарбий қисмдан берилган лавҳаларни кўриб, энг катта ютуғимиз жанговор руҳдаги, кўзидан ўт чақнаётган ватан ҳимоясига бел боғлаган азаматларимиз эканини ҳис қилдим.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
👍5
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
👍1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Кеча Президент Сурхондарёдаги 3,3 миллиард долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳалари билан батафсил танишди. Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига:
- йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади;
- вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади;
- геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда мамлакатимиз нефть бўйича тўлиқ мустақилликка эришади;
- ушбу мажмуада ҳозир 7 минг киши банд. Президент топшириғи билан мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки бутун Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.
Facebook|Instagram|Twitter
“Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим”, - деди давлатимиз раҳбари.
Кеча Президент Сурхондарёдаги 3,3 миллиард долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳалари билан батафсил танишди. Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига:
- йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади;
- вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади;
- геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда мамлакатимиз нефть бўйича тўлиқ мустақилликка эришади;
- ушбу мажмуада ҳозир 7 минг киши банд. Президент топшириғи билан мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки бутун Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.
Facebook|Instagram|Twitter
👍4
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
Уч йил олдин Сурхондарёда электр генерацияси бор-йўғи 30 мегаватт бўлган.
Бу борада 165 миллион доллар инвестиция эвазига “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш, “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларини ишга тушириш орқали қувватлар 251 мегаваттга етказилди. Уларга қўшимча яна бир лойиҳа – “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши ҳам бошланаяпти.
Бу ҳали бошланиши, деди Президент. Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қуриш имконияти бор.
Шу билан бирга, 1 миллиондан ортиқ воҳа аҳолиси учун тоза ичимлик суви орзу бўлиб келаётганди. Қанчалик қийин бўлмасин, “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келинаяпти. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳолида туну-кун тоза ичимлик суви бўлади.

👏3👍1