Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.88K subscribers
38.4K photos
4.99K videos
73 files
12.5K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Сурхондарёда тиббиёт ходимлари шарафланди

Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар саройида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят раҳбари давлат мукофоти соҳибларига қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1688

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини давом эттириб, кўп хонадонли турар жойларга хизмат кўрсатиб келаётган бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан танишди.

Турар жойларни куз-қиш мавсумида иситиш, коммунал хизматлар, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ҳамда электр энергяси таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари аҳоли қишни иссиқ уйларда ўтказишлари учун зарур шароитлар яратиш, коммунал хизматларнинг сифатли кўрсатилишини таъминлаш борасида бошқарув сервис компанияларига қатор вазифаларни қўйди.

Шунингдек, вилоят раҳбари шаҳардаги марказий кўчалар, турар жойлар атрофларини ободонлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, йўлларни таъмирлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
👍31
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик, улар фаолияти самарадорлигини ошириш, медиа макондаги турли танқидий ҳолатлар, маълумотлар ва фикр-мулоҳазаларга ҳаққоний ва тезкор муносабат билдириш, ташкилот имижини мустаҳкамлаш, ОАВ билан самарали ҳамкорлик, ҳудудий медиа-режалар ижроси каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда билдирган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар асосида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo