Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.91K subscribers
37.9K photos
4.94K videos
71 files
12.3K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақаларининг иккинчи мавсумига старт берилди.

Маълумки, Президентимиз раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида доимий “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақалари республикамиз бўйлаб ўтказиб келинмоқда. Айни кунларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақаларининг иккинчи мавсумига старт берилди.

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/termizshh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт истиқболлари

Термиз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси фаолияти борасида сўз боради.

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/termizshh
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг қатор маҳаллалари ва марказий кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Хусусан, болалар майдончалари қуриш, одамлар сайр қилиши ва хордиқ чиқариши учун қулай масканлар ташкил этиш ишларининг бориши юзасидан масъуллар ахборот берди.

Вилоят раҳбари жараёнларни кўздан кечириб, масъулларга қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш, лойиҳаларни муддатида фойдаланишга топшириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

🇺🇿Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/termizshh
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтага боришдан олдин албатта меҳнат шартномасини тузинг.

Пахта деб югуриб кетишдан олдин расмий шартнома тузинг ва у билан танишиб чиқинг.

Видеода шартнома асосида теримчиларга қандай шароит яратилиши жуда содда ва яхши ёритилибди.

Видеони кўриб албатта барчага улашинг. Ҳамма ўз ҳуқуқини билиши керак.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган мега лойиҳа

“Тўпаланг" сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши натижасида вилоятдаги 495 та маҳалладаги 1,7 млн нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан
таъминланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Тадбиркор билан учрашув ёшларнинг бизнесга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди

Қизириқ туманидаги “Кармаки” маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Дилноза Очилдиева бугунги кунда тўқимачилик йўналишида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, 40 нафардан ёшнинг бандлигини таъминлаган.

Бугун Д.Очилдиева билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ва аҳоли вакиллари, шунингдек, маҳаллада эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорларнинг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Д.Очилдиева тадбиркорлик фаолияти, эришган ютуқлари, муваффақиятларининг муҳим омиллари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди. Ёшлар ҳамда аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo