Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
Кутубхона қурилиши, арт галерея ва тахририят фаолияти билан танишилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Термиз шаҳридаги қатор объектларда бўлди.
Жумладан, шаҳарнинг “Нурли келажак” маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси биносининг қурилиш ишлари билан танишилди. Бино қурилишида йўл қўйилган камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш, ишларни жадаллаштириш, сифатли якунлаш вазифаси топширилди.
Кейинги манзилда вилоят бадиий ижодкорлар уюшмасининг “Арт галереяси”да санъат асарлари ва воҳа рассомларининг ижод намуналари билан танишилди. Асарларни сифатли сақлаш, доимий кўргазмалар ўтказиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Термиз шаҳри ва Бойсун туманида енгил конструкцияли “Арт галерея” музейларини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.
Шундан сўнг, “Сурхон тонги” нашриёт уйи фаолияти кўздан кечирилди. Масъуллар билан тахририятнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари ҳақида суҳбатлашишди. Тахририят ва босмахона фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
📊 Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
➡️ Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
✈️ Telegram 🖤 YouTube 📒 Facebook 🌐 Web-site

👍4👏1