Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.9K subscribers
38.1K photos
4.97K videos
71 files
12.4K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди

Хабарингиз бор, Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратилиб, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Гулираъно” ва “Сурхон соҳили” маҳаллаларида дастурга асосан бетон қомламали йўл, ички ва асосий кўчага пиёдалар йўлаги қуриш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойларнинг том ва фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугун ушбу икки маҳаллада дастурда белгиланган тадбирлар якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Юлдуз” маҳалласи ва 16-сонли мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли вазифалар топширилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
Сурхондарё вилояти ва Хэйлунцзян провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Хабар берганимиздек, айни пайтда Сурхондарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Хитой давлатида бўлиб турибди. Вилоят делегациясининг биринчи манзили Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳри бўлди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги делегациянинг Хэйлунцзян провинцияси губернатори ўринбосари Юй Цзянь билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сурхондарё ва Хэйлунцзян ўртасида ҳамкорлик йуналишлари муҳокама қилинди. Якунда қишлоқ хўжалиги, кончилик, чорвачилик, саноат, туризм ҳамда икки томонлама савдо йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот учун, Хэйлунцзян провинцияси майдони 454,8 минг квадрат километр, аҳолиси 30,9 млн киши. ЯММ 224 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йил биринчи ярмида ташқи савдо айланмаси 20,8 млрд АҚШ долларига етган. Провинция ривожланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига эга бўлиб, ҳудудда Хитойдаги энг йирик гуруч, соя ҳамда маккажўхори плантациялари жойлашган.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
📖 Илғор хорижий тажрибалар асосида 1-4-синф дарсликлари янгидан тайёрланди

📌 Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида бошланғич синф ўқитувчилари учун малака ошириш курси ташкил этилмоқда.

✔️Малака ошириш курсида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 дан ортиқ илғор педагоглар ва методистлар ҳудудий тренерлар сифатида таълим олишмоқда. Айнан улар жойларда ўқитувчиларни замонавий усуллар бўйича каскад усулида тайёрлашлари керак бўлади.

✔️Тўрт кунлик курс давомида дарслик муаллифлари ва илғор амалиётчи ўқитувчилар томонидан ҳудудий тренерларга бошланғич синфларда фанларни ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, бунда фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилади.

✔️Таъкидлаш жоизки, янги дарсликлар таълим олувчиларда 21 аср кўникмаларини шакллантиришда «4К» моделини (критик фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу курс Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣Ҳурматли истеъмолчилар!

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, эскирган ва носоз газ шланглари аксарият ҳолларда ёнғин ва чақнашларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. 

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида уй ичи газ жиҳозларини ўз вақтида техник ва профилактик кўрикдан ўтказишни, айниқса, газ плитасидан қувурга уланган шлангни текширишни унутманг!

‼️Бунда 1104 ёки 104 рақамига қўнғироқ қилиб, газ таъминоти ходимларидан профессионал ёрдам олинг.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 8 ва 17-сонли мактабларда бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, вилоят раҳбари 17-сонли мактабга ташриф буюриб, 30 нафар якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Ўқувчиларнинг кўнглини кўтариш мақсадида уларга совғалар топширилди. Масъулларга якка тартибда ўқиётган ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун етарли шароитлар яратиш, уларнинг ҳолидан доимий хабар олиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги, синфхоналарнинг жиҳозланиши кўздан кечирилди.

Шундан сўнг қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 8-сонли мактабда таъмирлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Ишларнинг суст олиб борилаётганлиги, айрим сифатсиз материаллардан фойдаланилганлиги танқид қилинди.

Лойиҳани амалга ошираётган қурувчи ва масъулларга камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, мактабни янги ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишга топшириш вазифалари юкланди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41