Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
3.89K subscribers
38.4K photos
4.98K videos
72 files
12.4K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Мусобақа ғолибларига "Дамас" ва пул мукофотлари топширилиши, шоу-концерт томошалари - Сурхондарёда ёшлар куни кенг нишонланди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “30 июнь – Ёшлар куни” этиб белгиланган. Ушбу сана ёшлар учун кенг имкониятлар мамлакати – Янги Ўзбекистонда ҳар йили кенг шодиёналар билан нишонланади.

Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” амфитеатрида байрам гала-концерти ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокимининг кубоги учун ўтказилган футбол мусобақаларининг ғолибларига мукофотлар топширилди. Хусусан, 18-30 ёш тоифасидаги маҳалла ёшлари ҳамда вилоят бошқарма, ташкилот ва муассасалари ўртасида ўтказилган мусобақаларда иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган жамоаларга пул мукофотлари, 1-ўринни қўлга киритган Шеробод тумани “Баҳор” маҳалласи ва Термиз минтақавий темир йўл узели жамоаларига “Дамас” автомобиллари топширилди.

Тантанали байрамда ёш спортчилар ва ҳарбий оркестрнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар, эстрада хонандалари иштирокидаги шоу-концерт томошалари ёшларга кўтаринкилик ва байрамона кайфият улашди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
20👍13👏9🔥8
Термиз шаҳридаги “А.Авлоний”, “Жайхун”, “Бўстон” ва “Ўзбекистон” маҳаллалари инфратузилмасини ривожлантириш дастурида белгиланган тадбирлар ижроси кўздан кечирилди. Вилоят ҳокими шаҳар мутасаддилари, маҳаллаларга бириктирилган бошқармалар раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги “Бешлик” билан олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.

Дастурга асосан кўп қаватли турар-жойларнинг фасад ва том қисмини таъмирлаш, болалар майдончалари, йўлаклар ва яшил ҳудудларни барпо этиш ҳамда ҳудудлардаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиб, махсус транспортларнинг турар-жойлар оралиқларида тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитлар яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Масъулларга Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш ва яшил ҳудудлар ташкил этиш ишларини бир ҳафта муддатда якунлаш, суғориш тизимларини ўрнатиш, экилган гуллар ҳамда майсазорлар парваришини сифатли йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
21👍12🔥9👏8