Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Сурхондарёда 1 минг 560 мегаватт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади
Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда. ОИИБ 225 миллион, ИТБ эса 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.
“А” категориясига кирувчи мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май куни сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилганди. Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон Республикаси энергетика секторини карбонсизлаштириш стратегиясига мувофиқ, юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборатдир.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

❤29👍11🔥10👏9
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги “Алпомиш”, “Абдулла Авлоний” ва “Жайҳун” маҳаллаларида бўлиб, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижросини ўрганди.
Айрим кўп қаватли турар-жойларнинг фасад қисмини бўяш, том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмаган, болалар майдончалари таъмирланмаган. Турар-жойлар оралиғидаги майдонлар ва йўлакларда ноқонуний қурилмаларнинг жойлаштирилганлиги ҳудуд кўркини бузиш билан бирга, фавқулодда ҳолатларда транспорт ҳаракатига ҳам ҳалақит қилмоқда.
Вилоят раҳбари бу ҳолатларга эътиборсизлик билан қараган, ишларни тизимли ва сифатли ташкил этмаган масъуллар фаолиятини танқид қилди. Ҳар бир маҳаллада ишларни тизимли йўлга қўйиш, фуқаролар фаоллигини ошириш, маҳалладаги “Бешлик” фаол ишлаши кераклиги таъкидланди.
Ишларни жадаллаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Telegram | YouTube | Facebook| Web-site

🔥28👏11👍10❤9🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ал Ҳаким ат-Термизийнинг “йўқолган” асарларидан бири топилиб, нашр этилди
Ал Ҳаким ат-Термизий юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олим бўлиб, унинг Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланган китоби бугунгача “йўқолган” деб келинарди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
Telegram | YouTube | Facebook| Web-site
Ал Ҳаким ат-Термизий юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олим бўлиб, унинг Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланган китоби бугунгача “йўқолган” деб келинарди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш: https://t.me/termizshh
Telegram | YouTube | Facebook| Web-site
👍21👏18🔥12❤5
Termiz shahrida 30-iyun - “Yoshlar kuni” munosabati bilan San'at saroyi amfiteatrida Dildora Qunuzoqavaning konsert dasturi bo'lib o'tdi. Konsertga shahrimiz yoshlari va ularning ota-onalari tashrif buyurishib, kuy-qo'shiqlardan bahramand bo'lishdi.
Dasturda san'atkorlar, xususan, Toshkent shahridan tashrif buyurgan "Krystal" jamoasi, Ferida xonimlarning sho'x-shodon kuy-qo'shiqlari tadbirga o'zgacha fayz bag'ishladi. Konsert dasturi ishtirokchilarga ajoyib atmosfera va yuqori harorat bag'sh etdi.
Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati.
Kanalga ulanish: https://t.me/termizshh

❤28🔥11👍9👏8