Sof.uz | Соф хабарлар
3.04K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
— сифатли таълим билан таъминлаш;
— гендер тенглигига эришиш;
— тоза сув ва санитария;
— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
— иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 667.00 (+2.14) сўм;
— 1 евро — 12 809.20 (+12.85) сўм;
— 1 Россия рубли — 119.99 (-1.40) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Прокуратура ҳузуридаги департамент 3 млрддан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини аниқлади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Миробод, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган:

— Миробод туманида дори воситаларини ишлаб чиқаришган мўлжалланган ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 2.3 млрд сўм;

— Хўжаобод таманида мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ускуна ҳамда ҳом-ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 610 млн сўм;

— Қўрғонтепа туманида эса 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган жами 125,6 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда iCRAFT лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари ажратади

Ўзбекистонда Президент қарорига мувофиқ "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу мақсадда Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистон 107,5 млн АҚШ долларига тенг барча турдаги мобил телефон импорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1 389,5 минг дона;
— Вьетнам – 148,8 минг дона;
— Ҳиндистон – 14,2 минг дона;
— Қозоғистон – 2,4 минг дона;
— Тайвань – 1,6 минг дона;
— Туркия – 1,9 минг дона;
— Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда доллар курси 12 минг сўмдан ошди

Мамлакатдаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 690 - 12 135 сўм, сотиб олиш курси 11 610 - 12 060 сўм ташкил қилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
7 та вилоятда солиқ бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Бир қатор вилоятларнинг солиқ бошқармалари бошлиқлари алмаштирилган. Жумладан,

Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Инагамов Аловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;

Қурбонов Лочинбек Иномидинович Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Мақсуд Махмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2,3 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,3 фоизга ошган.

Сабзавотлар етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Сурхондарё вилояти эгаллади. Етиштирилган сабзавотлар умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (17,7 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, юқори улуш Андижон (17,5 фоиз), Фарғона (13,1 фоиз) ва Тошкент (10,5 фоиз) вилоятларида ҳам қайд этилган.

Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (1,5 фоиз) ва Жиззах вилоятида (1,9 фоиз) кузатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилади

Марказий банк хорижий валюталарнинг 11 августдан янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари 12 075.03 (+408.03) сўм;
— 1 евро — 13 307.89 (+498.69) сўм;
— 1 Россия рубли — 123.77 (+3.78) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 6 ойда 183 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган.

6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Шавкат Мирзиёев 36 миллион долларлик лойиҳа - “Сиёвуш текстил” МЧЖ фаолияти билан танишди

Корхона йилига 40 минг тонна акрил ип-калава йигириш қувватига эга ва унда 600 та иш ўрни яратилган.

“Юртимизда тўқимачилик саноати ривожланяпти. Агар корхоналар қўшилган қиймат яратиб, даромадини ошираман деса, қисман акрил ишлатишига тўғри келади. Ундан тайёрланган маҳсулот қиймати 5 баробар ошади. Бу - манфаатдорлик, барқарорлик, одамларга иш ўрни, дегани. Шунинг учун давлат пахтани қайта ишлашга қанча кўмакдош бўлган бўлса, энди сунъий тола ишлаб чиқаришга ҳам шундай ёрдам беради”,- деди Шавкат Мирзиёев.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Овқат етказиб бериш (доставка) хизматларининг нархлари бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган.

Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари йил бошидан буён ўртача 4,3 фоизга қимматлашган.

Кафелардаги тайёр таомлар нарлари бир ойда ўртача, 7 фоизга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Жаҳон банки Ўзбекистонга 45 миллион доллардан ортиқ кредит ажратмоқчи

Жаҳон банки “Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 46,25 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Lex.uz’да маълум қилинган.

Лойиҳа иккита компонентдан иборат:

— 20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси”;

— 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси”.

Шунигдек, лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
65 киши номига умумий 1 млрд сўмга яқин миқроқарз олган фирибгарлар ушланди
 
Беруний туманида “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади

Бухоро шаҳрида президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида иссиқхоналар ва уларда сердаромад маҳсулотларни етиштириш масаласига эътибор қаратилди.

Йиғилишда давлат раҳбари иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинишини ҳамда мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилишини маълум қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонга 6 ойда қиймати 52,1 млн АҚШ долларлик енгил автомобил шинаси импорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 52,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 397 минг дона енгил автомобиль шиналари импорт қилинган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль шиналарини импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1 865,4 минг дона;
— Корея Р. – 219,8 минг дона;
— Словакия – 151,3 минг дона;
— Туркия – 58,7 минг дона;
— Чехия – 56,8 минг дона;
— Россия – 15,5 минг дона;
— Бразилия – 15,3 минг дона;
— Бошқа давлатлар – 13,7 минг дона.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Департамент: Қумқўрғонда 1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи талон-торож қилинган

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қумқўрғон Боёвут ва Қўнғирот туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

Хабарда айтилишича, Қумқўрғонда жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари, Боёвут туманида 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Қўнғирот туманида эса расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Адлия ходими 1 млн 200 минг сўм пора билан қўлга тушди
 
Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb