Sof.uz | Соф хабарлар
3.04K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Financial Times: Йирик Европа компаниялари Россия бозорида камида 100 млрд евро зарар кўрди

Financial Times газетасининг экспертлар тадқиқотига таяниб ёзишича, Европанинг йирик компаниялари Украинадаги махсус операция бошланганидан кейин Россия бозорида камида 100 млрд евро зарар кўрган.

Мутахассисларнинг фикрича, 170 дан ортиқ компания активларнинг қадрсизланиши ҳамда валюталар алмашинуви билан боғлиқ харажатлар натижасида зиён кўрган. Бироқ муаллифлар мақолада Украина можароси ва Россияга қарши санкциялар туфайли энергия ва бошқа маҳсулот нархларини ошишига тўхталмаган.

Мақолада энг катта зарарни нефть-газ компаниялари кўргани айтилган. Қайд этилишича, BP, Shell ва TotalEnergies компанияларининг умумий зарари 40.6 млрд еврони ташкил қилган. Бундан ташқари, саноат корхоналари, жумладан, автомобиль ишлаб чиқарувчилар 13.6 млрд евро йўқотишган. Молиявий корпорациялар, айниқса, банклар ҳисобдан чиқариш ва бошқа харажатлар натижасида 17.5 млрд евро зарар кўрган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан қанча йўловчи фойдаланган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14,6 фоиз ёки 720 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.

Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
3 та туманда қарийб 2.5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Музработ, Хатирчи ва Чироқчи туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

Хабарда айтилишича, Музработ туманида жами 1,7 млрд сўм, Хатирчи туманида жами 526,6 млн сўм, шунингдек, Чироқчи туманида жами 243,9 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Унга кўра қуйидаги кўрсаткичларда ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
— сифатли таълим билан таъминлаш;
— гендер тенглигига эришиш;
— тоза сув ва санитария;
— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
— иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 154,5 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 фоизга кўп.

2023 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:

— Гўшт (тирик вазнда) – 1,3 млн тонна;
— Сут – 5,3 млн тонна;
— Тухум – 3,6 млрд дона.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Хитой иқтисодиётида савдо ҳажмининг рекорд даражада пасайишини башорат қилинмоқда

Хитой иқтисодиётида савдо ҳажмининг рекорд даражада пасайиши башорат қилинмоқда. Reuters сўровида иштирок этган экспертларнинг таъкидлашича, июль ойида Хитой экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12.5 фоизга пасайган ва пандемиия давридаги кўрсаткичга яқинлашган.

"Хитой корхоналари фаолияти тўртинчи ойдирки пасаймоқда. Июль ойидаги кўрсаткичлар 2020 йил февралидан бери эришилган энг ёмон натижа бўлиб, экспорт ўтган йилга нисбатан 17,2 фоизга камайган. Бундай пасайиш учинчи чоракда ўсиш истиқболларига таҳдид солади ва ички талабни қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга ваъда берган Хитой расмийларига босимни кучайтиради", — дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Испаниядан 6 ойда Ўзбекистонга 5307 нафар турист келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Испаниядан Ўзбекистонга 5 307 нафар туристлар ташриф буюрган.

Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 137 нафар;
— февралда – 186 нафар;
— мартда – 534 нафар;
— апрелда – 1503 нафар;
— майда – 1629 нафар;
— июнда – 1318 нафар.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Аҳмедов Ботир Илҳомович Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда 6 ой ичида 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси ишлатилган

Январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Бухорода соф олтин қуйма бўлакларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Бухоро вилоятида соф қуйма олтин бўлакларини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
 
Хабарда айтилишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

Аҳоли сони – 36,4 млн киши:

— Аёллар сони – 18,1 млн киши;
— Эркаклар сони – 18,3 млн киши;

— Шаҳарда яшовчилар – 18,6 млн киши;
— Қишлоқда яшовчилар – 17,8 млн киши;

— Никоҳлар сони – 98,7 мингта;
— Никоҳдан ажралишлар сони – 25,4 мингта.

Ташқи миграция:

— Кўчиб келган – 1,6 минг киши;
— Кўчиб кетган – 9 минг киши.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди

Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди. Келишувларга кўра, кўрсатилган ҳажм кўпаяди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.

«Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича келишувларимиз бор. Боку-Супса йўналишида нефтни ташиш имкониятлари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, биз ОАВга Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб беришни бошлаганини айтдик», – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.

Қайд этиш жоизки, ушбу етказиб беришлар Қозоғистон нефтини транзит қилиш бўйича аввал тузилган шартномаларга мувофиқ амалга ошириляпти.

«Қозоғистоннинг углеводород хомашёси ҳажми халқаро шартномалар доирасида амалга ошириляпти. Тахминан 90 минг тонна жўнатилди. Келишувларга кўра, бу ҳажм кўпаяди», – деди Вазир.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 664.86 (-10.15) сўм;
— 1 евро — 12 796.35 (-6.47) сўм;
— 1 Россия рубли — 121.39 (+058) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Россияга қарши санкциялар рўйхати кенгайди

Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатига 19 та янги рўйхат қўшди.

Беларуссияга қарши санкциялар рўйхатини олтитага кенгайтирди, деди Британия ҳукумати.

Шунингдек, Россия Федерациясини мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлагани учун Эрон ислом республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар киритди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Brent нархи бир баррель учун 86 доллардан ошди

Душанба куни халқаро биржаларда Brent маркали нефт бир баррели учун 86,14 доллардан сотилмоқда, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Сешанба кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу бенчмарк маркали нефтнинг бир баррель нархи кунни 86,24 доллар билан якунлади.

7 август куни эрталабки ҳолатга кўра, бенчмарк нефть нархи 0,11 фоизга пасайиб, бир баррель учун 86,14 долларни ташкил этди.

WTI русумли нефть учун фьючерс нархи бир баррель учун 82,75 долларни ташкил этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
"Умра" хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Қодиржонович Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У кадрлар ва режим сиёсатига масъул бўлади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Сартарошхона хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида сартарошхона хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган.

Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 9 фоизга ўсгани кузатилган.

2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

— Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 0,3 фоизга ошган.

— Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,1 фоизга ошган.

Косметолог хизматлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Словениянинг табиий офат натижасида кўрган зарари 500 млн еврога баҳоланяпти

Euronews агентлигининг ёзишича, ҳозирда бир ойлик ёғингарчиликнинг 24 соат ичида тушиши натижасида Словенияда кучли сув тошқинлари кузатиляпти.

Агентликнинг қайд этишича, мазкур тошқинлар тарихдаги энг йирик табиий офат сифатида тан олинмоқда ва ундан етган зарар 500 млн еврога баҳоланмоқда.

"Штат ҳудудининг учдан икки қисми табиий офатлардан зарар кўрган. Кўплаб бинолар сув остида қолган. Ўн минглаб уйлар электр таъминотисиз қолган", — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Словенияга Европа Иттифоқидан ёрдам беришга ваъда берган. Шунингдек, Словения ҳукумати НАТОга ҳарбий вертолётлар ва йиғиладиган кўприклар сўраб мурожаат қилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 3 та кўчмас мулкини мусодара қилди

Жиддий фирибгарликка қарши курашиш бюроси (Serious Fraud Office, SFO)нинг хабар беришича, Гулнора Каримованинг Буюк Британияда жойлашган 3 та кўчмас мулки мусодара қилинган.

Бюронинг баёнотида айтилишича, мазкур мулклар Белгравия туманидаги 2 та квартира ҳамда Суррей графлигидаги уй ва уларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ошиқроққа тенг экани айтилмоқда.

Бюро Гулнора Каримованинг бу "кошона"лари Ўзбекистондаги коррупцион жиноятлар орқали топилган пуллар эвазига сотиб олинганини таъкидламоқда.

Шунингдек, SFO'нинг даъво қилишича, Гулнора Каримова 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган муддат ичида телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киритиш эвазига миллионлаб доллар пора олган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb