Sof.uz | Соф хабарлар
3.04K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
"Шовот-Тошовуз” савдо зонаси тез фурсатда ишга туширилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан ўтказган музокарада “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилган.

Маълумот учун, “Шовот- Тошовуз” савдо зонасини ташкил этиш масалалари президентларнинг 15 апрелдаги ўзаро телефон мулоқотида ҳам муҳокама қилинган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 660.02 (+12.23) сўм;
— 1 евро — 12 761.89 (+28.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 122.72 (-1.67) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нурафшонда қурувчи фирма қўшиб ёзиш орқали 462,9 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди
 
Нурафшон шаҳрида “L.I.” МЧЖ масъул шахслари 4 та МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар жой биноларини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 462,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Тошкент шаҳрида 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида жами 16,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Ҳудудда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 23,0 фоизни, кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 68,3 фоизни ҳамда норасмий секторда бажарилган қурилиш ишлари улуши 8,7 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Греция ёнғин туфайли таътиллари қисқарган сайёҳларга Родосда бепул дам олишни таклиф қилмоқда

Греция ўрмон ёнғини туфайли оролда дам олишини тўхтатишга мажбур бўлган сайёҳларга Родосда бепул дам олиш имкониятини таклиф қилмоқда. «Азертадж» агентлигининг ёзишича, бу таклиф чехиялик сайёҳларга ҳам тааллуқли экан.

«Греция ҳукумати маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, ўрмон ёнғинлари туфайли таътилини тўхтатган барчага келаси баҳор ва кузда Родосда бир ҳафталик бепул дам олишни таклиф қилмоқда. Бу уларга оролга қайтиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имконини беради», - деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Ekathimerini газетасига берган интервьюсида.

Батафсил:👉https://sof.uz/92ja

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда гўшт етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 1,3 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.

Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 га ошган.

Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улушига эга ҳудудлар:

— Тошкент вилояти – 12,1 фоиз;
— Қашқадарё вилояти – 11,6 фоиз;
— Самарқанд вилояти – 11,4 фоиз;
— Бухоро вилояти – 10,6 фоиз;
— Хоразм вилояти – 7,7 фоиз.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Россия экспорт божларини қайта тиклаши мумкин

Россия бош вазири Михаил Мишустин Вазирлар Маҳкамаси қардош мамлакатларга товарлар етказиб бериш бўйича божларни камайтириш ёки бекор қилиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс".

Хабарга кўра, ташаббус Россия ғалласи, ўғитлари экспортини рағбатлантиради, шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлайди. Бож тўловларини олти ойгача, божхона ставкаларини эса бир йилга камайтириш кўзда тутилган.

Мишустиннинг қўшимча қилишича, бунинг учун Россия қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Тегишли тузатишлар парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Оҳангаронда электр тармоқларига ноқонуний уланиш орқали давлатга қарийб 1 млрд сўм зарар етказилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” ХУЖМШ ва “O.К.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.E.” МЧЖ масъул шахслари 22 та кўп қаватли турар жой биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 472,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Канада россиялик миллиардерни яна санкциялар рўйхатига киритди

Канада ҳукумати "Арети" энергетика компанияси раҳбари, россиялик миллиардер Игор Мараковни қайтадан санкциялар рўйхатига киритди. Бу маълумот ҳукуматнинг расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатда тасдиқланган.

Бироқ шахсий маълумотлари Мараковники билан бир хил бўлган шахс илгари ҳам санкциялар рўйхатида 734-рақам остида қайд этилган ва тадбиркорнинг бу рўйхатга иккинчи бор киритилишининг сабаби кўрсатилмаган.

2022 йилнинг кузида Макаров Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР), шунингдек Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудида Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши муносабати билан Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўтган 6 ойда Ўзбекистонга қанча юк автомобиллари импорт қилинган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган.

Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой — 33 450 та;
— Корея — 313 та;
— Польша — 261 та;
— Россия — 180 та;
— Германия — 34 та.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний валюталарнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Х. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва М.М. 3 100 АҚШ долларини фуқаро С.М.га 36,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 3 400 АҚШ долларини фуқаро М.Э.дан 39,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Беларусь ички талабни қондириш учун экспортни чеклаб қўйди

Россияга парранда гўштининг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлган Беларусь август ойи бошидан Хитойдан ташқари ҳамма жойда маҳсулот экспортини чеклаб қўйган ва буни мамлакат ичидаги талабни қондириш зарурати билан изоҳлаган.

Россия бозори иштирокчиларининг фикрича, ҳақиқий сабаб баъзи заводларда парранда гриппининг авж олиши бўлиши мумкин.

Бу ҳолат кўпинча товуқ гўшти ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади. Анъанага кўра, Беларус томони эпидемия фактлари ҳақида расман хабар бермайди, дея қўшимча қилади "Коммерсантъ" манбалари.

Гўштни қайта ишлаш миллий иттифоқи (МСМ) чекловларни 4 августдан бошлаб республиканинг 11 шаҳрида МДҲ давлатларининг ИИ ўйинлари ўтказилиши билан боғлайди. Бу даврда ички бозорда маҳсулотларга талаб сезиларли даражада ошиши мумкин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартирмоқчи

UzAuto Motors ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобил ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

UzAuto Motors компанияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделларининг янги комплектациялари учун контрактация очилганини маълум қилди.

Шу билан бирга, аввалдан мавжуд бўлган комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолади.

Бундан ташқари, автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда.

Янгиланган комплектациялар қўшимча опциялар билан:

— Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000;                       

— LABO LB2 Plus: 91 669 000;

— COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000;

— COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000;

— LACETTI  L-Style Plus MT CNG: 144 111 000;

— LACETTI  L-Style Plus AT: 160 868 000.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 81 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 млн нафарга кўп.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 447,3 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29 фоизга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Apple'нинг бозор капиталлашуви пастлади

Apple компаниясининг бозор капиталлашуви куни кеча тахминан 2,86 триллион долларга тушиб, бу йил бошида эришилган 3 триллион долларлик тарихий кўрсаткични ўзгартирди.

Apple ўзининг даромадлари тўғрисидаги ҳисоботида айтилишича, даромад июнь ойидаги чоракда 1 фоизга камайган ва бу чораклик даромадининг йил давомида кетма-кет учинчи пасайишини кўрсатган.

Компания, шунингдек, iPhone, Маc ва iPad учун ҳар чоракда даромаднинг пасайиши ҳақида хабар берган.

Ҳисоботга кўра, Apple Music ва Apple TV+ ни ўз ичига олган Apple хизматлари бизнеси учун янги юқори даромад кутилаётган эди. Бироқ, кеча бозорда акциялар пасайиб кетди ва технология гиганти учун миллиардлаб бозор қийматини йўқ қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Аҳоли маблағларини фирибгарлардан ҳимоя қилишга оид ҳужжат тайёрланмоқда

Куни кеча Тошкент шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.

Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди. Таклифлар билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Шундан сўнг, Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов “фирибгарлик қурбонига айланадиганлар кўп бўлади, агар қурилиш компаниялари устидан давлат назорати ўрнатилмаса”, деган хабарларга муносабат билдирди.

Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш ҳамда қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.

Айни пайтда ушбу ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатлардан?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 6 ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Тожикистон – 958,5 минг нафар;
— Қирғиз Р. – 786,4 минг нафар;
— Қозоғистон – 764,4 минг нафар;
— Россия – 345,0 минг нафар;
— Туркия – 48,3 минг нафар;
— Туркманистон – 29,5 минг нафар;
— Ҳиндистон – 16,7 минг нафар;
— Корея – 15,9 минг нафар;
— Хитой – 13,3 минг нафар;
— Германия – 11,7 минг нафар.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Россияда автомобиль импорти рекорд даражада ўсди

Autonews'нинг «Автостат» маълумотларига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг июль ойида Россияга автомобиль импорти сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга чиққан. Хабарда айтилишича, бир ой ичида маҳаллий бозорга 80.3 мингта енгил автомобиль етказиб берилган.

Июль ойида фойдаланилган автомобиллар импорти 51,3 минг донани ташкил этди, бу 2021 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Бундай ўсиш рублнинг заифлашиши фонида ускуналар нархининг кўтарилиши ва утилизация тўловининг ошиши билан изоҳланади, шунинг учун дилерлар автомобиллар нархи кўтарилишидан олдин инвентарни кўпайтиришга интилишади.

Қўшимча қилинишича, 2023 йил бошидан буён Россияга 307,5 ​​мингта янги автомобиль олиб кирилган, бу 2022 йилга нисбатан 3,7 баробар кўп. Ишлатилган автомобилларни етказиб бериш 271,4 минг донани ташкил этиб, қарийб 190 фоизга ўсган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Хорижий ОТМларни тамомлаган 30 ёшгача бўлган ходимларга қўшимча устамалар тўлаб берилади

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Афғонистон Ўзбекистон нефтини сифатсиз деб баҳолаб қайтариб юборгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, жорий йил 17 май куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизель компонентини экспортга сотиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган.

24-26 июнь кунлари харидор талабномасига асосан, “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Кенгсой” станциясидан экспорт қилиш учун харидорга топширилган.

Маълумот ўрнида “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводининг дизель ёнилғиси учун синтетик компонент ЭН 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда “ЎзДСт 3134-2017” давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Ҳозирча Афғонистонда бу стандарт жорий қилинмаган.

Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистоннинг ANSA (Афғонистон стандарт агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизель билан компаундлаштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ шуни маълум қиладики, харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган, Афғонистон ҳукумати томонидан “Uzbekistan GTL” МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган. Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди", — дейилади жамиятнинг муносабатида.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb