Sof.uz | Соф хабарлар
3.04K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Ўзбекистон Қирғизистон билан ID-карта орқали кириб-чиқиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, 27 январь куни Бишкекда имзоланган келишув тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки мамлакат чегарасини ID-карта ёрдамида кесиб ўтиши мумкин бўлади.

Шу тариқа, Қирғизистон – Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз чиқиши мумкин бўлган биринчи давлатга айланади.

Бу ўзгаришлар ҳақидаги баённома 2023 йил 27 январ куни Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи вақтида имзоланган эди. Унга кўра, икки мамлакат фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон томонидан қарор ижросини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари масъул этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида Қирғизистон томонига билдиришнома юборади.

Янги тартиб қачондан кучга кириши маълум эмас.

Енгиллик амалиётга татбиқ этилгач, фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Бу тартиб исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АИ-92 маркали автобензин нархи оширилмайди

2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензин нархи оширилмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган. Бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади Энергетика вазирлиги билдирган расмий муносабатда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ишбилармонлик фаоллиги индекси: Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш қайд этилди

Батафсил: https://sof.uz/bomu

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади

Ҳукумат қарори билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Батафсил: https://sof.uz/63uo

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 420,01 сўм (+12,00);
1 Евро – 12 565,44 сўм (+29,18);
1 Россия рубли – 142,51 сўм (+0,99).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони сўнгги 5 йилда қарийб 28 минг нафарга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.

Шундан 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 фозини эркак педагоглар ташкил этган.

2022/2023 ўқув йилида 2018/2019 ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21,0 фоизга кўпайган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди

Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди. У деярли барча турдаги йўловчилар транспортига мос келади, дея хабар беради Еuronews.

Одамларни жамоат транспортидан фойдаланишга жалб қилиш акцияси доирасида Германияда йўл чиптаси жорий этилди. Битта чипта нархи 49 евро.

Мамлакат фуқаролари ушбу чиптадан 1 майдан поезд, трамвай, автобус, метро ва паромларда фойдаланишни бошлади. Фақат тезюрар поездлар ва шаҳарлараро автобуслар алоҳида тўланади.

Транспорт вазирининг сўзларига кўра, бу «ҳавонинг ифлосланишини камайтириш ва таннарх инқирозидан чиқиш»га қаратилган қадамдир.

Йўл чиптасидан смартфонлардаги илова орқали ёки чип карта шаклида фойдаланиш мумкин. Бу чипта нархи аста-секин ошиб бориши мумкин.

Ўтган йилнинг ёзида, 1 июндан 31 августгача Германияда 9 евролик йўл чиптаси мавжуд эди. Ундан 50 миллиондан ортиқ киши фойдаланган.

Шуни таъкидлаш керакки, шахсий автомобилдан воз кечиш ғояси Люксембургда самарали амалга оширилган. Уч йил аввал у ерда жамоат транспорти бепул эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 438,01 сўм (+18,00);
1 Евро – 12 528,05 сўм (-37,39);
1 Россия рубли – 143,50 сўм (+0,99).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11 фоизга етди.

2023 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,2 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?

Батафсил: https://sof.uz/uxoo

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўмбира овози нафақат адирларда, балки қалбларда ҳам акс-садо бераётир...

6 – 8 май кунлари Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.

Шундан, 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 % ини эркак педагоглар ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар

— Андижон вилояти – 10,4 минг нафар

— Бухоро вилояти – 7 минг нафар

— Жиззах вилояти – 11 минг нафар

— Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар

— Навоий вилояти – 5,3 минг нафар

— Наманган вилояти – 11 минг нафар

— Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар

— Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар

— Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар

— Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар

— Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар

— Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар

— Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Brent нефти нархи 80 доллардан пастга тушди

Brent нефтининг бир баррели халқаро биржада 79,66 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Anadoly агентлиги хабар беради.

Душанба кунги сўнгги аукционда эталон маркали нефтнинг бир баррели нархи кунни 79,31 доллар билан якунлади.

2 май соат 09:07 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 0,25 фоизга тушиб, бир баррели 79,11 долларни ташкил қилди. WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи б 75,46 долларни ташкил этди.

Бозорлар АҚШ Федерал заҳира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкалари бўйича қароридан келиб чиққан прогнозларга, шунингдек, Хитойнинг заиф иқтисодий маълумотларига муносабат билдирмоқда.

Бугунб 3 май куни ФЗТнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг катта қисми бу сафар ФЗТ асосий чегирма ставкасини оширишига ишонишга мойил.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил апрель ойи учун):

1 порция ошнинг ўртача нархи:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 20 400 сўм

🔸Андижон вилояти – 22 400 сўм

🔸Бухоро вилояти – 23 000 сўм

🔸Жиззах вилояти –22 400 сўм

🔸Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм

🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм

🔸Наманган вилояти – 19 800 сўм

🔸Самарқанд вилояти – 24 000 сўм

🔸Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм

🔸Сирдарё вилояти – 22 800 сўм

🔸Тошкент вилояти – 21 500 сўм

🔸Фарғона вилояти – 19 000 сўм

🔸Хоразм вилояти – 22 400 сўм

🔸Тошкент шаҳри – 27 900 сўм

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 4 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 459,46 сўм (+21,45);
1 Евро – 12 652,39 сўм (+124,34);
1 Россия рубли – 144,58 сўм (+1,08).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қатар энг бой давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Американинг Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой давлатлари (The Richest Countries in the World) рейтингини тузиб, унга 185 та давлат киритди.

SA-News хабарига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида: Қозоғистон бу рейтингда 50-ўринни эгаллаган.

Туркманистон 77-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 127-ўринни, Қирғизистон 142-ўрин ва Тожикистон 153-ўринни эгаллади.

Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилди. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда Сингапур. Энг камбағал давлатлар - Малави, Конго, Марказий Африка Республикаси.

Рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Нашр аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритетини инобатга олди, бу эса яшашнинг нисбий қиймати ва мамлакатлардаги инфляция даражасини ҳисобга олади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 9,5 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 12,3 фоиз

— Андижон вилояти – 8 фоиз

— Бухоро вилояти – 12,6 фоиз

— Жиззах вилояти – 6,9 фоиз

— Қашқадарё вилояти – 13,7 фоиз

— Навоий вилояти – 9,7 фоиз

— Наманган вилояти – 12,9 фоиз

— Самарқанд вилояти – 5,9 фоиз

— Сурхондарё вилояти – 14,6 фоиз

— Сирдарё вилояти – 1,5 фоиз

— Тошкент вилояти – 12,1 фоиз

— Фарғона вилояти – 17,8 фоиз

— Хоразм вилояти – 19,1 фоиз

— Тошкент шаҳри – 3,9 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди

2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради ТАCC агентлиги.

Brent фючерслари секинлашди ва бир баррель учун 75,52 доллар (-4,89 фоиз) даражасида барқарорлашди.

2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган WTI нефти фючерслари нархи 5,12 фоизга пасайиб, бир баррель учун 71,9 долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча халқаро биржаларда Brent нефтининг бир баррели 79,66 доллардан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2023 йил учун Brent маркали нефть нархи бўйича прогнозни пасайтирган.

ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар эса нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Март ойида 447 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг март оймда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” - 10 101 дона

“Damas” - 7 419 дона

“Lacetti-Gentra” - 5 968 дона

“Nexia T-250” - 1 376 дона

— "Tracker" - 573 дона

— “Onix” - 447 дона

Махсус енгил автомобиллар - 2 454 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb