Sof.uz | Соф хабарлар
3.04K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар
– 11,4 млн. киши (31,7 фоиз)

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 фоиз)

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 фоиз)

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига қўшимча пул тўланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонига эга бўлган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ҳамда “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча устама пули олиш имконига эга бўлади. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида устама пули тўлаб берилади.

Батафсил: https://sof.uz/lzs6

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1454 та янги корхоналар ташкил этилган.

Сўнгги йилларда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):

2019 йилда – 2 207 та

2020 йилда – 1 727 та

2021 йилда – 1 522 та

2022 йилда – 1 346 та

2023 йилда – 1 454 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган

Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 173,7 миллиард сўмлик 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. 52,2 миллиард сўмлик 10 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган.

Шунингдек, 115,4 миллиард сўмлик 81 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган. 6,1 миллиард сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Қолаверса, Солиқ қўмитасига 2023 йил январь-март ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан келиб тушган шикоятларнинг 303 таси (834,7 млрд сўм) кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг 94 таси (112,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган. 51 таси (34 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган. 158 таси (688,2 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Тўлиқ ва қисман бекор қилинган 146,5 миллиард сўмлик ҳудудий солиқ органларининг қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади. ҚҚС — 111,4 млрд. сўм, фойда солиғи — 31,6 млрд. сўм, акциз солиғи — 0,8 млрд. сўм, бошқа солиқ турлари — 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
3 ойда 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикада 23,2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.

2023 йилнинг январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

алоқа ва ахборотлаштириш – 6 211,9 млрд

молиявий – 23 186,4 млрд

транспорт – 23 085 млрд

шу жумладан: автотранспорт – 10 862,6 млрд

яшаш ва овқатланиш – 3 072,4 млрд

савдо – 22 871,3 млрд

кўчмас мулк билан боғлиқ – 2 499 млрд

таълим соҳаси – 3 584,7 млрд

соғлиқни сақлаш соҳаси – 1 688,4 млрд

ижара – 1 595,0 млрд

компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 1 547,9 млрд

шахсий – 2 436 млрд

меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси–
1 558,2 млрд

бошқалар – 3 421,8 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 3 минг 300 доллардан берилади

Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ғалаба куни муносабати билан камида 1,5 миллион тенгедан (3,3 минг доллар) олади, деб маълум қилди журналистларга меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшамоқда.

“Уларга 9 майда камида 1,5 миллион тенгедан моддий ёрдам кўрсатилади”, – деди у ва ҳудудий ҳокимиятлар қарори билан моддий ёрдам пули миқдори оширилиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

Шунга кўра:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хизматлар ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 97 трлн сўмга етган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 20,6 трлн сўмга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхоналар ташкил этилган.

Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 баробарга ошган.

Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):

• 2019 йил – 370 та

• 2020 йил – 488 та

• 2021 йил – 704 та

• 2022 йил – 615 та

• 2023 йил – 801 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 1 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 408,01 сўм (+17,77);
1 Евро – 12 536,26 сўм (-36,29);
1 Россия рубли – 141,52 сўм (+1,78).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 2,4 млрд

— Россия – 2,2 млрд

— Қозоғистон – 1,1 млрд

— Туркия – 821,4 млн

— Германия – 674,2 млн

— Корея – 604,3 млн

— Туркманистон – 263,4 млн

— Қирғиз Р. – 253,5 млн

— Франция – 206,8 млн

— Литва – 205,2 млн

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 майдан уй-жой учун субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бельгияда ўрта мактаб ўқитувчилари иш ташлашди

Бельгия социалистик ва либерал касаба уюшмалари чақириғи билан 3000 дан 5000 гача намойишчилар Бельгия пойтахти бўйлаб ўрта мактаб ўқитувчиларининг янги ислоҳотлардан хавотирларини изҳор қилиш учун юришди.

Намойишчилар Брюссель жанубий вокзали олдида тўпланиб, сўнгги бир йил ичида бешинчи норозилик намойишини ўтказишди. Ўқитувчилар Валлония таълим вазири Каролин Дезир томонидан илгари сурилаётган янги ислоҳотларга норозилик билдиришмоқда.

Намойишчилар маошларни қайта кўриб чиқишни, шунингдек, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда таълим тизимини такомиллаштиришни талаб қилишди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига 47 378 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони:

— Самарқанд вилояти – 8 410 та

— Фарғона вилояти – 5 255 та

— Хоразм вилояти – 4 827 та

— Қашқадарё вилояти – 4 627 та

— Сурхондарё вилояти – 4 241 та

— Тошкент вилояти – 3 928 та

— Навоий вилояти – 3 638 та

— Бухоро вилояти – 2 960 та

— Тошкент шаҳри – 2 861 та

— Қорақалпоғистон Респ. – 1 976 та

— Жиззах вилояти – 1 733 та

— Андижон вилояти – 1 607 та

— Наманган вилояти – 1 077 та

— Сирдарё вилояти – 238 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Япония аҳолиси 2070 йилга бориб 30 фоизга камаяди - прогноз

Япония аҳолиси кейинги 50 йил ичида учдан бир қисмга камайиб, 87 миллион кишига озайди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.

Тегишли прогноз Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий таъминот соҳасидаги аҳоли ва тадқиқот миллий институти томонидан эълон қилинди.

Шундай қилиб, 2070 йилга бориб, Тинч океани давлати аҳолиси 2020 йилга нисбатан 30 фоизга кам бўлади.

Янгиланган прогнозга кўра, 2020 йилда 126,1 миллион кишилик Япония аҳолиси 2056 йилда 100 миллион кишидан пастга тушади.

2020 йилдан 2070 йилгача мамлакатда 3 ойдан ортиқ истиқомат қилувчи хорижликлар, шу жумладан талабалар ва ишчилар улуши 2,2 фоиздан 10,8 фоизга ошади.

Прогнозга кўра, 2022 йилда 800 мингдан пастга тушган туғилиш даражаси 2043 йилда 700 мингдан, 2070 йилда эса 500 мингдан пастга тушади.

Япониянинг ижтимоий хавфсизлик тизимини қўллаб-қувватловчи ҳисобланган 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолиси 2020 йилда 75 миллион кишини ташкил этди. Институт маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб бу сегмент 45,3 миллион кишигача камаяди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 3,6 фоиз

— Андижон вилояти – 4,4 фоиз

— Бухоро вилояти – 6,2 фоиз

— Жиззах вилояти – 2,4 фоиз

— Қашқадарё вилояти – 6,1фоиз

— Навоий вилояти – 4,3 фоиз

— Наманган вилояти – 4,7 фоиз

— Самарқанд вилояти – 6,3 фоиз

— Сурхондарё вилояти – 5,3 фоиз

— Сирдарё вилояти – 2,3 фоиз

— Тошкент вилояти – 10,6 фоиз

— Фарғона вилояти – 6,2 фоиз

— Хоразм вилояти – 3,2 фоиз

— Тошкент шаҳри – 24,8 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 мартдаги фармонида мамлакатимиз ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинган эди.

Айни шу жараёндан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди.

Таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6 минг 483 та истеъмол товари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 7, ўн 14 ва 20 апрелидаги нархлар солиштирилди.

Натижалар шуни кўрсатадики, балиқ маҳсулотлари 14 апрелда 7 апрелдагига нисбатан ўртача 188 сўмга, 21 апрелда эса 7 апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган, дейилади таҳлилда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,0 фоизга ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,4 ни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 121 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари:

Қорақалпоғистон Р. – 125,5 фоиз

Андижон вилояти – 129,6 фоиз

Бухоро вилояти – 123,8 фоиз

Жиззах вилояти – 125,1 фоиз

Қашқадарё вилояти – 126,2 фоиз

Навоий вилояти – 127,4 фоиз

Наманган вилояти – 129,4 фоиз

Самарқанд вилояти – 126,5 фоиз

Сурхондарё вилояти – 128,1 фоиз

Сирдарё вилояти – 127,4 фоиз

Тошкент вилояти – 124,8 фоиз

Фарғона вилояти – 125,4 фоиз

Хоразм вилояти – 127,3 фоиз

Тошкент шаҳри – 117,3 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉
@sofuzb