PROFI EDUCATION
1.17K subscribers
1.05K photos
94 videos
185 files
727 links
🚀We teach better

🏢Учебный центр в Ташкенте
👨‍🏫Лучшие учителя
🆓2 пробных дня бесплатно

📲 +998787771111 — Алмазар (Беруний)

📲 +998712663066 — Мирзо-Улуғбек (Қорасув)

Возникли вопросы👇
📥t.me/profieducation

Для подробного инфо⤵️
myurls.co/profi
Download Telegram
В наше время глобализации знать иностранный язык жизненно необходимо.

t.me/profieducation_Group
Xorijiy oliy taʼlim muassasalaridan Oʻzbekistonga oʻqishini koʻchirayotgan talabalar imtihon topshirmoqda
2018/2019-oʻquv yilida xorijiy oliy taʼlim muassasalaridan oʻqishni Oʻzbekiston Respublikasidagi oliy taʼlim muassasalariga koʻchirayotgan va koʻchirib qayta tiklayotgan talabalarning dastlabki guruhlari 24-avgust kuni test sinovlaridan oʻtishdi.

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi axborot xizmati maʼlumotiga qaraganda sinovlarda ishtirok etish uchun 3356 kishi hujjat topshirgan.

Xorijiy oliy taʼlim muassasalaridan oʻqishni Oʻzbekiston Respublikasidagi oliy taʼlim muassasalariga koʻchirish va koʻchirib qayta tiklash boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlari grafigiga binoan imtihonlar 25-avgust kuni ham davom ettiriladi.

t.me/profieducation_Group
Таълим кредити ҳақида батафсил (1-қисм)

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2001 йилдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарори

Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

Муддати: бакалавр босқичи учун - 10 йилгача, магистратура босқичи учун - 5 йилгача.

Фоизи: икки хил категория бўйича турли фоизларда берилади:

а) чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига - ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

б) талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда (ҳозир 14%).

Кимларга берилади: ОТМларга тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига.

Кредит таъминоти: кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:
а) мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
б) банкнинг кафолати;
в) учинчи шахснинг кафиллиги;
г) суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).
Манба: @Xushnudbek

t.me/profieducation_group
Таълим кредити ҳақида батафсил (2-қисм)

Қандай ҳужжатлар керак?

Таълим кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) маҳалладан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома:
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилиши керак?

Ариза банк томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар кредит берилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ёзма хулоса бериши лозим. Сизга шунчаки оғзаки рад жавоби беришларига йўл қўйманг. Албатта асосланган ёзма жавоб беришсин. Бу келгусида асоссиз рад қилинганлик учун шикоят қилиш ҳуқуқини беради.

Кредит қачон тўланади?

Таълим кредитлари бўйича маблағлар ҳар ярим йилда йиллик контракт миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. Бунда, 1-курслар учун 1-ярим йилликда 1 октябргача, 2-ярим йилликда 15 мартгача тўланиши мумкин. 2-курсдан бошлаб сентябрь ва март ойининг 5-санасидан кечиктирилмасдан тўланади.

Кам таъминланганлар учун имтиёз борми?

Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.

Махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим учун ҳам таълим кредити олса бўладими?

Низомга кўра, таълим кредити фақат кундузги бўлимларда ўқиётган талабаларга берилади. Шунга кўра, махсус сиртқи, кечки ва сиртқи бўлимлар учун таълим кредити ажратиш назарда тутилмаган.

Хорижлик фуқаролар ҳам таълим кредити олиши мумкинми?

Йўқ. Низомга кўра, таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқароларига берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Низомда назарда тутилмаган.

Лекин банклар супер-контракт учун каттароқ фоизларда оддий кредит бериши мумкин. Буни ўзлари ҳал қилади.

Агар талаба талабалар сафидан четлатилса нима бўлади?

Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан ўчирилса, ОТМ раҳбарияти ректор (директор)нинг буйруғи чиққан кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида бу ҳақда банкка хабар бериши керак, қарз олувчи эса ўз навбатида уч ой муддатда таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни тўлиқ қайтариши лозим.

Агар ОТМ ўз вақтида банкни огоҳлантирмаса нима бўлади?

Талабанинг талаба сафидан чиқарилиши ОТМ томонидан банкка ўз вақтида маълум қилинмаган тақдирда, ОТМ ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлашга мажбур.
Фақат ушбу шартлар шартномада акс этган бўлиши керак.

Кредитни муддатидан олдин ёпса бўладими?

Ҳа, кредитни муддатдан олдин қайтариш мумкин.
Манба: @xushnudbek

t.me/profieducation_group
Samarqandda Prezident akademiyasining hududiy filiali tashkil etildi

Davlatimiz rahbarining 2018-yil 6-avgustdagi «O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallarini tashkil etish to‘g‘risida»gi qaroriga ko‘ra, Guliston, Qarshi, Samarqand, Urganch va Farg‘ona shaharlarida akademiyaning hududiy filiallari tashkil etilgan edi.

Akademiyaning Samarqand filiali Samarqand davlat universiteti bosh binosida faoliyat boshladi. Bu haqda «Zarnews.uz» xabar bermoqda.

2018-yil sentyabr oyidan boshlab bu yerda Samarqand, Buxoro va Navoiy viloyalari shahar va tuman hokimlarining o‘rinbosarlari, davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining shahar va tuman bo‘linmalari rahbarlari malaka oshiradilar.

Malaka oshirish kursi olti kun davom etib, 72 soatlik vebinar, suhbat, trening mashg‘ulotlaridan iborat. Shuningdek, tinglovchilarga mustaqil ta’lim uchun topshiriqlar beriladi va ularni bajarish yakunida taqdimot, muayyan keys yechimi va yoki chora-tadbirlar rejasi va «yo‘l xaritasi» loyihasi ishlab chiqiladi.

Vebinar mashg‘ulotlari akademiya professor-o‘qituvchilari tomonidan onlayn tarzda olib boriladi. Suhbat va treninglar esa mini-ma’ruza va mavzu bo‘yicha muhokama shaklida, aqliy hujum, kichik guruhlarda ishlash, keys-stadi va dialog shakllarida tashkil etiladi.

Malaka oshirish kursi tinglovchilarining o‘zlashtirishi akademiya ta’lim portali orqali on-layn monitoring qilinadi. Tizimli ravishda topshiriqlar berish va testlar yechish bilan ularning bilimi baholanadi.

t.me/profieducation_group
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўғрисидаги натижалар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши;

56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқароларга оширилган тўлов-контракт миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари мумкинлиги белгиланди.

Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.

t.me/profieducation_group
ПРОФЕССОР ВА ТАЛАБА

Бир куни бир ақлли профессор институтда талабаларга савол берди. У ўзига жуда ишонган эди:
Профессор: Худо яхшими ?
Талаба: Ҳа.
Профессор: Шайтончи ?
Талаба: Йўқ.
Профессор: Тўғри. . . Ўғлим айтингчи, ерда ёмонлик мавжудми ?
Талаба: Ҳа
Профессор: Ёмонлик ҳамма ерда бор, шундай эмасми? Ва ҳамма нарсани Худо яратган тўғрими ?
Талаба: Ҳа
Профессор: Унда ёмонликни ким яратган ?
Талаба: . . . . . .
Профессор: Сайёрамизда хунуклик, мутакаббирлик, касаллик ва жаҳолат бор. Буларнинг бари бор нарсалар, тўғрими ?
Талаба: Ҳа, жаноб. . .
Профессор: Хўш, уларни ким яратди ?
Талаба: . . . . .

Профессор: Фан инсон ўз атрофидаги дунёни кашф этиши учун 5 туйғу бор деб айтади. Айтингчи, сиз ҳеч Худони кўрганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб. . .
Профессор: Айтингчи, сиз ҳеч Худони тинглаганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб. . .

Профессор: Сиз ҳеч Худони ҳис қилганмисиз ? Уни таъмини татиб кўрганмисиз ? Ҳидини ҳидлаб кўрганмисиз ?
Талаба: Бундай эмас деб қўрқаман жаноб. . .
Профессор: Ва сиз шунда ҳам унга ишонасизми ?
Талаба: Ҳа! ! !

Профессор: Олинган тажрибаларга асосланиб, фан Худони йўқ деб даъво қилиши мумкин. Сизни бунга қандайдир қаршилигингиз борми ?
Талаба: Йўқ профессор, менда фақат ишонч бор!

Профессор: Гап ҳам айнан шунда. . . Ишонч- бу фаннинг энг катта муаммоси!
Талаба: Профессор, совуқлик мавжудми ?

Профессор: Бу қанақа савол ? Албатта мавжуд. . . Нима сен ҳеч қачон совуққотмаганмисан ? (Талабалар йигитнинг саволидан кулишди)

Талаба: Аслида эса, профессор совуқлик мавжуд эмас. . . Физика қонунларига мувофиқ, биз совуқлик деб атайдиганимиз аслида иссиқликнинг йўқлигидир. . . Демак совуқлик йўқ. . . Биз бу сўзни фақат иссиқлик йўқ пайтда ҳис қилаётган нарсамизни тасвирлаш учун ўйлаб топганмиз. . . (Аудитория жим бўлиб қолди)

Талаба: Профессор айтингчи, зулмат(қоронғулик) мавжудми ? Профессор: Албатта мавжуд, зулмат бўлмаса тун бўладими?

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз! Жаноб. . . Зулмат ҳам мавжуд эмас. Зулмат аслида ёруғликнинг йўқлиги ҳисобланади. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин зулматни эмас. Оддий нур зулмат дунёсига кириб уни ёритиши мумкин. Сиз бир жойнинг қанчалик қоронғу эканлигини билмоқчи бўлсангиз нима қиласиз ? У ерда қанча миқдорда ёруғлик борлигини ўлчайсиз, шундай эмасми ? Зулмат- ёруғлик йўқ вақтда инсон нимани ҳис қилаётганини тасвирлаш учун ўйлаб топилган тушунарсиз атамадир. . .

Ана энди айтингчи ўлим мавжудми ?
Профессор: Албатта мавжуд. . . Ҳаёт бор ва ўлим ҳам бор. Унинг тескариси.

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз профессор. Ўлим- бу ҳаётнинг тескариси эмас, унинг йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда жиддий ёриқ пайдо бўлибди.

Профессор: Бу билан нима демоқчисиз?
Талаба: Профессор сиз барча талабаларга биз маймунлардан пайдо бўлганмиз, деб ўқитасиз. Сиз бу эволиция жараёнини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, кулимсираб бошини чайқади. ??

Талаба: Бу жараённи ҳеч ким кўрмаган. Демак бу сизни олим эмас, кўпроқ руҳоний эканлигингизни англатади. (Аудитория кулгудан бақириб юборди??)

Талаба: Ана энди айтингларчи, бу хонада профессорни миясини кўрган биронта инсон борми? Уни тинглаган, ҳидлаган ва унга тегиб кўрган инсон борми ? (Аудиториядагилар кулишни давом эттиришди)

Талаба: Кўринишидан ҳеч ким . . !
Демак илм-фан назариясидан ва олинган тажрибалардан келиб чиқиб айтишимиз мункинки, профессорнинг мияси йўқ. Ҳурматли профессор, биз бундай ҳолатда қандай қилиб сизнинг марузаларингизга ишонишимиз мумкин ?
(Аудитория сукунатда)

Профессор: Мен фақатгина сизлар менга ишонишингиз керак деб ўйлайман.
Талаба: Худди шундай ! Худо ва инсон ўртасида битта алоқа воситаси бор. Бу-ИШОНЧ. Профессор жойига ўтирди.
Бу ёш талабанинг исми Альберт Эйнштейн эди. . .


🎓 @profieducation_group
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/64174037

🎓 @profieducation_group
Президент халқ таълими тизимидаги муаммолар ва камчиликларни маълум қилди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/86005413

🎓 @profieducation_group
Одамларни бойлик ёки қашшоқлик бузмайди. Уларни очкўзлик ва бахиллик издан чиқаради.

🎓 @profieducation_group
Олий таълим муассасаларига масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/15518143

🎓 @profieducation_group
УНУТИЛМАС ДАРС!
(Жудаям ибратли)

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг.

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.

Шунда устози деди:
- Билки, ато беришнинг турлари бор;
- Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
- Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
- Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
- Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
- Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
- Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?

© Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ


🎓 @profieducation_group
Дипломатия университети талабалари янги контракт нархларидан норози

Батафсил:
👉 https://kun.uz/00535150

🎓 @profieducation_group
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 сентябрь, яъни эртадан бошлаб телефон рақамлари 9 хоналига ўтишини яна бир бор эслатиб ўтаман.

Uztelecom бу ҳақида gif тайёрлабди.

🎓 @profieducation_group
​​Дипломатиянинг контракти ҳақида

Жуда кўпчилик талабалар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг контракт нархлари янги ўқув йилига саноқли кунлар қолганда кутилмаганда 2 бараварга оширилгани ҳақида ҳуқуқий маслаҳат беришимни сўраб ёзишмоқда. Шу сабабли бу мавзуда ўзимнинг ўта шахсий фикрларимни айтиб ўтмоқчиман.

ЖИДУ контрактлари ошишининг ҳуқуқий томонини яхшироқ тасаввур қилишимиз учун, атайин анча олдин ёзган постимни қайта чоп этдим. Яъни қонуний ва адолатли қарорларнинг бир-биридан катта фарқи борлигини тўғри тушунишимиз керак.

Ташқи ишлар вазирлигининг ЖИДУ контрактини ошириш ҳақидаги қарори қонуний, чунки 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сонли Президент қарорининг 11-бандида ТИВ ҳар йили ЖИДУ контракти миқдорини тасдиқлаши, бунда йўналиш бўйича контракт нархидан 3 баробар ошиб кетиши мумкин эмаслиги ёзилган. Гарчи Президент қарорида айнан “контракт нархларини оширинглар” дейилмаган бўлсада, лекин мазкур банддаги қоида асосида контракт нархлари оширилишига қонуний асос бор, дея хулоса қилиш мумкин.

Бироқ ЖИДУ контрактининг 2 баробар оширилиши адолатли қарор эмас. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин.

Биринчидан, жорий йил ҳужжат топшириб кирган абитуриентларга нисбатан адолатсизлик қилинди. Чунки контракт нархларининг оширилиши 26 август куни тасдиқланди. Агар бу қарор аввалроқ эълон қилинганда эди, унда кўпчилик абитуриентлар “кўрпасига қараб оёқ узатган” ва бошқа ОТМларга топширган бўларди. Ахир улар 10-11 млн.лик контрактни мўлжал қилишганку! Ҳозирги ҳолатда 1-курсга кирган талабаларни шу даражада ноқулай аҳволга солиб қўйишдики, аросатда қолган гуноҳкор бандадек, нима қилишини билмай боши қотиб ўтирибди. Ушбу қарор натижасида 22 млн сўм тўлай олмайдиганларнинг 1 йиллик умрини хазон қилишди! Хўш, бундай қарор адолатсиз эмасми?!

Иккинчидан, контракт нархларининг кеч (26 август) эълон қилиниши ЖИДУнинг 2-4 курс талабалари учун ҳам адолатсизлик бўлди. Агар вақтлироқ (5 августгача) эълон қилинганда эди, тўлашга қурби етмайдиган талабалар бошқа ОТМларга ўқишини кўчиришга («перевод») ариза беришга улгурган бўларди. Лекин талабаларни бу имкониятдан ҳам маҳрум қилишди. Бу худди тажрибали овчининг пайтини пойлааааб ўз ўлжасини тузоққа туширига ўхшайди. Хўш, бундай қарор адолатсиз эмасми?!

Учинчидан, контракт миқдорини кескин оширишда аҳолининг ўртача даромадлари ҳисобга олинмаган. Аввал ҳам бир фикрни кўп бора таъкидлаганман, яъни аслида сифатли таълимнинг нархи қимматроқ бўлиши керак. Бизда энг қиммат контракт йилига 11 млн сўм (1400 АҚШ) этиб белгиланган (ЖИДУдан ташқари). Солиштириш учун: масалан, юртимиздаги бир ўқув марказида 3та фан бўйича абитуриентларни 10 ой ўқитиш ҳақи салкам 16 млн сўм экан. Олий таълим қаёқдаю, ҳеч қандай диплом бермайдиган ўқув маркази қаёқда.

Аммо бу дегани контракт нархларини исталганча ошириш мумкин дегани эмас. Чунки танганинг иккинчи томонида юқорида айтганимдай аҳолининг ўртача турмуш даражаси ҳисобга олиниши шарт ва лозим! Ўртача ойлик 1 ярим млн сўм бўлган ҳолатда контрактни йилига бирданига 11 млн сўмга ошириш адолатданми? Емай-ичмай бир йиллик ойлигини йиғганда ҳам етмайдиган миқдорни белгилаш қайси адолат мезонларига тўғри келади?

Хуллас, менинг шахсий фикримча, ЖИДУ контрактини ошириш ҳақидаги қарор қонуний, лекин АДОЛАТСИЗ бўлди.

Жиноят-процессуал қонунчилигига биноан, суднинг ҳукми адолатсиз бўлса, у бекор қилиниши керак. Лекин контракт ҳақидаги қарор бекор қилинадими ёки йўқ, униси менга қоронғу. Менимча, ҳеч нарса ўзгармайди.
Албатта буларнинг барчаси ИМҲО.
Манба: @Xushnudbek

🎓 @profieducation_group