Forwarded from Muslim.uz
#xabar #kirish_imtihonlari #diniy_talim
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ
✍️ Эрта тонгдан мазкур ҳудудга 348 нафар абитуриент имтиҳон топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар қилинган.
🗣 Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамиддин домла Разов, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди.
🟢 Қуръони карим тиловати билан бошланган маросимда сўзга чиққанлар юртимизда диний таълим соҳасига қаратилаётган эътибор тўғрисида сўзлаш баробарида имтиҳон ҳақида абитуриентларга батафсил тушунча ва тавсиялар бериб ўтдилар.
😄 Ушбу жараённи соҳа мутасаддилари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат кузатувчилар назорат қилиб бормоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📍 Бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасида кириш имтиҳони бошланди. Ушбу даргоҳ олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг биринчиси саналади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82❤24👏2🥰1