Forwarded from Muslim.uz
✍️ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МУСУЛМОНЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
🛫 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида Муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.
🗣 Мулоқотда Муфтий ҳазратлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар билан маърифий суҳбатлар ўтказганларини айтиб ўтдилар...
⚡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🛫 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида Муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.
Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍128👏14❤7😍3⚡1
Forwarded from Muslim.uz
🕌 Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.
🌙 Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.
🤲 Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107❤24⚡1