Paziyletuz | Рәсмий канал
72.2K subscribers
27.8K photos
4.14K videos
34 files
33.5K links
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xushxabar #mustaqillik #imom_buxoriy_ordeni #mukofot
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.


🟠Унга кўра, Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби Наимов Алишер Абдурашидович,

🟠Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Усманов Рахматилло Ахматович,

🟠Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили Элов Жобир Рустамович «Имом Бухорий» ордени билан мукофотлангани катта тарихий воқеа бўлди.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак ва давомли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5419👏11
Forwarded from Muslim.uz
#Fotoreportaj | Termiz shahrida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandan fotolavhalar

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍291
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #notiq #imom #sertifikat
📃НОТИҚ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


📈 16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

🕌Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди.


📚Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.

📅 Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.


🗣 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.

Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
62👍17👏21🥰1