Forwarded from Muslim.uz
#xabar #haj #umra #hamkorlik
🤲 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
🤝 Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
😄 Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Арабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.
🖥 БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.
💬 Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди...
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76❤31👏6⚡3
Forwarded from Sammuslim.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа, находящимся в нашей стране с визитом.
#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа, находящимся в нашей стране с визитом.
#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍42❤38⚡5😍4👏3