Forwarded from Muslim.uz
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📝 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБ, ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
🗣 Хива шаҳрида давом этаётган “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.
🟢 Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📝 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБ, ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
✅ Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.
💬 Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.
✍️ Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46❤31👏4
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤57👍33👏4😍4
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #anjuman
🗣 ЎЗБЕКИСТОН БАҒРИКЕНГЛИКДА БОШҚА ДАВЛАТЛАРГА НАМУНАЛИГИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
📶 Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, олимлар, миллий маданият марказлари, турли конфессия етакчилари, этник-маданий бирлашмалар ва талабалар иштирок этди.
👁 Шу билан бирга, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Туркия, Малайзия, Португалия, Арманистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлардан келган соҳа мутахассислари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхона ходимлари, дипломатик корпус вакиллари қатнашди...
💬 БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✅ Бугун, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меғмонхонасида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤38👍27😍2🥰1
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #anjuman
📢 ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА 20 ДАН ЗИЁД МАМЛАКАТДАН 70 ДАН ОШИҚ УЛАМО ҚАТНАШМОҚДА
✅ Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, “Ҳинд уламолари жамияти” президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
📋 Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌍 2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.
🤝 Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤46👍40🥰1👏1
Forwarded from Muslim.uz
🗣 Мулоқотларда Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда алломалар меросини тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди. Шунингдек, мазкур йўналишларда алоҳида қонун, қарор ва махсус фармонлар қабул қилингани, жамиятимизда турли диний конфессиялар вакиллари орасида аҳил-иноқлик янада мустаҳкамлангани ва мўмин-мусулмонлар тоат-ибодат қилиши учун кенг имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.💬 Мартабали меҳмонлар давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин ривож топиб бораётганини таъкидлашди. Бугунги мураккаб даврда мана шундай халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ва анжуманлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканига урғу қаратилди.
Матбуот хизмати
#xabar #anjuman #samarqand
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42❤17👏3🥰2😍1