NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.57K subscribers
27.5K photos
1.88K videos
191 files
6.57K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
‼️‼️ДИҚҚАТ‼️‼️

15-май Халқаро оила куни муносабати билан "Оила муқаддас" шиори остида ўтказилаётган "Энг яхши оилавий видеоролик" онлайн танлови талаблари.👇

1. "Энг яхши оилавий видеоролик" онлайн танловида барча ёшдаги оила вакиллари иштирок этиши мумкин.

2. Онлайн танлов иштирокчилари 10-15 май кунлари давомида ижтимоий тармоқларда #oilamfaxrim, #oilamuqaddas хэштеги остида уяли телефонда олинган видео ролик жойлаши керак бўлади.

❗️Видеоролик 1 минутдан ошмаслиги лозим!

3.Видеороликда оила муқаддаслиги, оилавий бирдамлик, оиладаги аҳиллик ва тотувлик муҳити, фарзанд тарбиясини акс эттирувчи лавҳалар ва оилавий эзгу кадриятларни тарғиб қилувчи ғоялар акс эттирилиши лозим бўлади.

4. Иштирокчилар видеороликда оилавий фотосуратлар ҳамда график воситалардан фойдаланиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган роликлардан, диний, сиёсий мазмундаги материаллардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

"Энг яхши оилавий видеоролик" онлайн танловдаги ғолибларга қимматбаҳо совғалар, ҳамда 💯 нафар фаол иштирокчиларга эса эсдалик совғалар тақдим этилади.