NAVOIYSPORT.UZ | Rasmiy kanal (press-service)
2.58K subscribers
27.4K photos
1.87K videos
191 files
6.55K links
© Navoiy viloyati Sport boshqarmasining rasmiy kanali
Tel: (55) 351 29 91

You tube: http://youtube.com/navoisport
Instagram: https://instagram.com/navoisport.uz
Facebook: https://facebook.com/navoisport

Murojaat uchun: @navoisport_uz_press
Download Telegram
Forwarded from Sport vazirligi
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизими яратилади

Жорий йилнинг 3 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 454-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларнинг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларининг тизимлаштирилган натижалари, шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизими яратилади.

https://minsport.uz/post/view/1818

Спорт вазирлиги расмий канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE1SOAyjNWs6hS9GLg
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҲУДУДЛАР СПОРТ ТУРЛАРИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛАДИ


“Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (122-сон, 04.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболли, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

Шунга кўра, республика бўйича 112 та ОТМ, тегишли спорт турларига ихтисослаштирилади.

Қарор билан шунингдек, Спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, спортчиларни танлаш жараёни қуйидаги босқичларга бўлинади: ⬇️
👉 1-босқич. Болалар ва ўсмирларни дастлабки (бирламчи) танлаш;
👉 2-босқич. Танланган спорт тури бўйича ихтисослашиш талабларига жалб қилинган контингентни талаб даражасида чуқур текшириш;
👉 3-босқич. Спортга йўналтириш;
👉 4-босқич. Терма жамоаларга саралаш.

Каналга уланиш👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Forwarded from Sport vazirligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилди

“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

🗓 2020 йил 1 декабрдан
барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
🇺🇿 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади


👔“Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-137-сон, 20.03.20224 й.) қабул қилинди👔

🔰Қарорга кўра, 2024 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказилади:

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати;

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича “Uzbekistan Open” Ўзбекистон очиқ чемпионати;

оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси.

🏢 Спорт вазирлиги ҳузурида ўз фаолиятини 2025/2026 ўқув йилидан бошловчи Оғир атлетика маркази (Марказ) ташкил этилади.

🗓 2024 йил 1 сентябргача олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги оғир атлетика базаларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланади ва кейинчалик мунтазам равишда махсус спорт кийимлари (экипировкалар) ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаб борилади.

🏆 2024 йил 1 сентябрдан Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.


📝Telegram|💻Instagram |📝Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM