Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT (محمدصادق)
Фақирлик ва бойлик ҳақида #мақоллар
📗 Амирнинг ошидан
Фақирнинг мушти яхши.
📗 Бева хотиннинг тушига эр кирар,
Камбағалнинг тушига — ер.
📗Бевага бозор бўлмас,
Етимга — ҳайит.
📗Бедавлат бозорга борса,
Шум хабар келтирар.
📗 Бедавлатдан ош қочар.
📗Бедавлатлик бўлган сўнг,
Қариндошлар ғаш бўлар.
📗Бадавлатлик бўлган сўнг,
Бегоналар дўст бўлар.
📗Бедавлатнинг нони ярим.
📗Бепул бозорга боргунча,
Кафан олиб мозорга бор.
📗Бечоранинг дарё тўпиғидан келмас.
📗 Бир боғ беда — бир танга,
Байтал боқмоқ осонми.
📗Ботмон буғдой — юз танга,
Хотин олмоқ осонми.
📗Бозорда бари бор,
Пулинг бўлмаса, нари бор.
📗Бой бой учун тиришар,
Камбағал камбағалга бўлишар.
📗Бой бўлсанг, кунда ҳайит, кунда тўй,
Йўқ бўлсанг, кунда ҳасрат, кунда ўй.
📗Бой кийса — қуллуқ бўлсин!
Камбағал кийса— қаёқдан олдинг?
📗Бойнинг кўзи нонда,
Камбағалники — имонда.
📗Бой тўй тузар,
Камбағалнинг тўни тўзар.
📗Бой қўшнингдан сўрагунча,
Йўқ уйингни ахтар.
📗Бойга меҳмон бўлсанг, бақирасан,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, кекирасан.
📗Бойга меҳмон бўлсанг, жонинг чиқар,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, қоминг чиқар.
📗Бойдан амр бўлса,
Бойваччадан хамир бўлар.
📗Бойдан қарзинг узилгунча,
Бўйнинг узилар.
📗Бойнинг бир йўқлиги,
Очнинг бир тўқлиги.
📗Бойнинг божаси кўп,
Қулнинг — хўжаси.
📗Бойнинг буғдой нонидан,
Камбағалнинг буғдой сўзи яхши.
📗Бойнинг жон бергани билинмас,
Камбағалнинг — нон бергани.
📗Бойнинг кўзи — бой,
Йўқнинг кўзи — лой.
📗Бойнинг кўзи — хонда,
Йўқнинг кўзи — нонда.
📗Бойнинг моли ардоқли,
Йўқнинг — жони.
📗Бойнинг хотини бўлгунча,
Камбағалнинг кавуши бўл.
📗Бойнинг хотини ўлса, тўшак янги бўлар,
Камбағалнинг хотини ўлса, боши қайғуга қолар.
📗Бойнинг ўғли келса — тўрга,
Камбағалнинг ўғли — гўрга.
📗Бойнинг ўғли — ҳангамачи,
Йўқнинг ўғли — дангамачи.
📗Бойнинг қизи — сепи билан,
Йўқнинг қизи — кўрки билан.
📗Бор борган жойида тўяди,
Йўқ топган жойида тўяди.
📗Борга — бозор, йўққа — гузар.
📗Борга — бор дунё,
Йўққа — тор дунё.
📗Борга етти кун ҳайит,
Йўққа — бир кун.
📗Борга — мумлик,
Йўққа — шумлик.
Каналга уланиш учун:👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
📗 Амирнинг ошидан
Фақирнинг мушти яхши.
📗 Бева хотиннинг тушига эр кирар,
Камбағалнинг тушига — ер.
📗Бевага бозор бўлмас,
Етимга — ҳайит.
📗Бедавлат бозорга борса,
Шум хабар келтирар.
📗 Бедавлатдан ош қочар.
📗Бедавлатлик бўлган сўнг,
Қариндошлар ғаш бўлар.
📗Бадавлатлик бўлган сўнг,
Бегоналар дўст бўлар.
📗Бедавлатнинг нони ярим.
📗Бепул бозорга боргунча,
Кафан олиб мозорга бор.
📗Бечоранинг дарё тўпиғидан келмас.
📗 Бир боғ беда — бир танга,
Байтал боқмоқ осонми.
📗Ботмон буғдой — юз танга,
Хотин олмоқ осонми.
📗Бозорда бари бор,
Пулинг бўлмаса, нари бор.
📗Бой бой учун тиришар,
Камбағал камбағалга бўлишар.
📗Бой бўлсанг, кунда ҳайит, кунда тўй,
Йўқ бўлсанг, кунда ҳасрат, кунда ўй.
📗Бой кийса — қуллуқ бўлсин!
Камбағал кийса— қаёқдан олдинг?
📗Бойнинг кўзи нонда,
Камбағалники — имонда.
📗Бой тўй тузар,
Камбағалнинг тўни тўзар.
📗Бой қўшнингдан сўрагунча,
Йўқ уйингни ахтар.
📗Бойга меҳмон бўлсанг, бақирасан,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, кекирасан.
📗Бойга меҳмон бўлсанг, жонинг чиқар,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, қоминг чиқар.
📗Бойдан амр бўлса,
Бойваччадан хамир бўлар.
📗Бойдан қарзинг узилгунча,
Бўйнинг узилар.
📗Бойнинг бир йўқлиги,
Очнинг бир тўқлиги.
📗Бойнинг божаси кўп,
Қулнинг — хўжаси.
📗Бойнинг буғдой нонидан,
Камбағалнинг буғдой сўзи яхши.
📗Бойнинг жон бергани билинмас,
Камбағалнинг — нон бергани.
📗Бойнинг кўзи — бой,
Йўқнинг кўзи — лой.
📗Бойнинг кўзи — хонда,
Йўқнинг кўзи — нонда.
📗Бойнинг моли ардоқли,
Йўқнинг — жони.
📗Бойнинг хотини бўлгунча,
Камбағалнинг кавуши бўл.
📗Бойнинг хотини ўлса, тўшак янги бўлар,
Камбағалнинг хотини ўлса, боши қайғуга қолар.
📗Бойнинг ўғли келса — тўрга,
Камбағалнинг ўғли — гўрга.
📗Бойнинг ўғли — ҳангамачи,
Йўқнинг ўғли — дангамачи.
📗Бойнинг қизи — сепи билан,
Йўқнинг қизи — кўрки билан.
📗Бор борган жойида тўяди,
Йўқ топган жойида тўяди.
📗Борга — бозор, йўққа — гузар.
📗Борга — бор дунё,
Йўққа — тор дунё.
📗Борга етти кун ҳайит,
Йўққа — бир кун.
📗Борга — мумлик,
Йўққа — шумлик.
Каналга уланиш учун:👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ