Yoshlar bilan ishlash departamenti
389 subscribers
2.78K photos
387 videos
109 files
629 links
Har bir insonda o‘zi istagan narsani amalga oshirish uchun qo‘llar, oyoqlar, bosh va bir haftada 168 soat vaqt mavjud.

Robert Kiyosaki
Download Telegram
#Танлов

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида республика
танловини эълон қилди.

Марказ ахборот хизмати маълум қилишича, танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.

ТАНЛОВ қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. 📚 Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).

2. 📰 Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).

3. 🎶 Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган ҳорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).

4. 📹 Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).

💴 Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.

Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @tiluz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Диққат_танлов

⚡️Эсселар танловида иштирок этинг❗️

🔰Барча ижодкор талабаларни "Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!" шиори остидаги республика эсселар танловининг Қўқон университети босқичига таклиф этамиз!

📌 Ўтказиш вақти: 12 май, 14:00 (Б бино, 110-хона)

🔔 Эслатиб ўтамиз, танловнинг республика босқичи ғолибларини қуйидаги мукофотлар кутмоқда:

🥇-ўрин учун – 30 миллион сўм;
🥈-ўрин учун – 20 миллион сўм;
🥉-ўрин учун – 10 миллион сўм;

💻 Бундан ташқари, республика босқичи иштирокчиларининг барчаси замонавий ноутбук билан тақдирланади.
👍1