Jalilov. Qaydlar
4.12K subscribers
1.47K photos
17 videos
22 files
2.3K links
Fikrlar. Kuzatishlar.

Qayta aloqa uchun: @qaydlar_aloqa_bot
Download Telegram
Agar bu ham ochilmasa, maqolaning toʻliq matni:

«Биз эркин бозор тарафдоримиз». Электромобиль импорт қилувчилар президентга мурожаат қилди
Ўзбекистонда электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарлари автомобиль импортига чекловлар қўйилиши сабабли президентга мурожаат билан чиқди. Улар «400 дан ортиқ тадбиркор боши берк кўчага кириб қолганини» айтиб, давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўради.

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи бир қанча автосалон раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди.

Улар ўз хабарларини #erkinraqobattarafdorimiz ва #erkinraqobat ҳештеглари билан йўллади.

Асосан BYD электромобиллари савдоси билан ишловчи King Motors автосалонининг вакили давлат раҳбари томонидан яшил иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли ўртасида электромобилларни оммалаштириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

2023 йилдан бошлаб президент қарори билан янги импорт қилинган автомобилларни нафақат ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари, балки бошқа импортерлар ҳам сотишга рухсат берилди, шу сабабли кўплаб компаниялар Хитой ва бошқа мамлакатлардан автомобилларни олиб келиб, уларни нисбатан арзонроқ нархда сотишни бошладилар.

«Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди», — деди тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар хитойлик ҳамкорлар билан электромобилларни етказиб бериш бўйича йирик шартномалар тузган ва аксарият шартномалар бўйича тўлиқ сумма тўланган.

«Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз», — деди тадбиркор.

Автосалон вакилининг таъкидлашича, ҳар бир компанияда 15 нафардан ортиқ «оила боқувчиси» бўлган ходим ишлайди.

«Агар 400 та автосалонда ўртача 10 кишидан одам меҳнат қилаётганини ҳисобга олсак, жами 4 мингдан ортиқ фуқаро ишсиз қолиши, 400 дан ортиқ тадбиркор касодга учраши мумкин. Валюта айланмасидан дебиторлик қарзи пайдо бўлиши ва кейинчалик Солиқ қўмитаси ушбу сумманинг 50 фоизини жаримага тортиши мумкинлиги, бунда барча тадбиркорлар касодга учрашдан ташқари, жиноятчига айланиб қолиши мумкин», деди у.

Тадбиркор «бизнес боши берк кўчага кириб қолганини» айтди ва шу боис президентдан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўради.

2022 йилдан буён BYD, Geely Geometry, Zeekr электромобилларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган Trianon Motors компанияси директори Санжар Примқулов Ўзбекистонга ишлаш учун Европадан инвесторлар жалб қилинганини айтди.

«Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди. Шунинг учун, ҳурматли Шавкат Миромонович, бизга ёрдам беринг. Биз эркин бозор тарафдоримиз», деди у.

DAFex MOTORS вакили жорий этилган чекловлар туфайли бизнесни ёпишга тўғри келишини айтиб, давлат раҳбаридан ушбу чекловлар кучга кирмаслиги учун имкон қадар чоралар кўришни сўради.

SI Motors автосалонлари асосчиси Ситора Вяденова Хитойда 7 йил ўқиганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, электромобиллар сотиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганини таъкидлади. У Шавкат Мирзиёевдан автомобилларни олиб киришда божхона расмийлаштируви ва сертификатлашнинг амалдаги тартибини сақлаб қолишни сўради.

Davomi quyida