This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эрон Исроилга юзлаб ракеталар учирди
ОАВ маълумотларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГС) Эрон Ҳизбуллоҳ бош котиби, Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари ва Қудс кучлари қўмондони ўлимига жавобан Исроилга ҳужум бошлаганини маълум қилди.
Агар Қуддус Эроннинг ушбу ҳужумига жавоб беришга қарор қилса, янада кучлироқ ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди.
Байден АҚШ ҳарбийларига Эрон томонидан Исроилга ҳужум қилиш учун учирилган ракеталарни уриб туширишни буюрди, деди Оқ уй.
👉@humanuzofficial

Айни пайтда Теҳрон кўчаларида байрам бошланди
Одамлар Исроил билан урушга чақирмоқда. Тармоқлардан фаластинликларнинг ҳам хурсандчилик видеолари тарқамоқда.
Эроннинг ShafaqNA ахборот агентлиги ракета зарбаси пайтида Исроилнинг 20 дан ортиқ F-35 самолёти йўқ қилинганини ёзди, бироқ бу тасдиқланмади.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳужум чоғида бир фаластинлик ҳалок бўлган, бир неча Исроил фуқаролари яраланган.
"Тасним" агентлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Неватим авиабазасига зарба берилган.

Эроннинг IRIB агентлиги маълумотига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси илк бор биринчи марта Fattah гипертовушли ракеталаридан фойдаланган.
Улар ёрдамида Исроилнинг Arrow-2 ва Arrow-3 ракетага қарши мудофаа тизимлари йўқ қилинган.
👉@humanuzofficial
Улар ёрдамида Исроилнинг Arrow-2 ва Arrow-3 ракетага қарши мудофаа тизимлари йўқ қилинган.
👉@humanuzofficial
Антониу Гутерришнинг Исроилга кириши тақиқланди
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни "персона нон-грата" деб эълон қилди. Ташқи ишлар вазири Исроил Кац ҳам Гутерришнинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Исроил расмийлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумидан сўнг БМТ бош котибининг баёнотини танқид қилди, деб ёзади Haaretz.
Бир кун аввал Гутерриш Яқин Шарқдаги кескинлашувни қоралаган эди.
“Мен Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишини қоралайман. Буни тугатиш керак. Бизга ўт очишни тўхтатиш мутлақо зарур”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

⚡️Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади
2024 йил якунига қадар Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари – Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay кабилар билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўяди.
Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.

Исроилнинг зарбалари туфайли 2 мингдан ортиқ ливанлик тинч аҳоли ҳалок бўлди
Ливан ҳукуматининг хабар беришича, Яқин Шарқда можаро авж олгандан бери Исроил ҳаво ҳужумлари туфайли мамлакатда 2 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Буюк қайтиш
Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида доим низоли бўлиб келган тоғли Қорабоғ ҳудуди 1993-2020 йиллар ораси арманлар ишғолида қолган. 4 йил аввал Озарбайжон ихтиёрига қайтариб олинган бу жойларда кўплаб шаҳар ва қишлоқлар мавжуд. Гарчи у ерларда вазият барқарорлашган бўлса-да, ҳалигача махсус текширув ва блок пост орқали ҳудудга ўтилади. Сабаби, мина ва портловчи моддалар хавфи.
Журналист Ҳамза Жумаев тоғли Қорабоғ ҳудудида бўлиб, махсус репортаж тайёрлади. Пойтахтдан 350 километр узоқликда Жаброил шаҳри ва Фузулидаги бугунги ҳаёт билан танишди, узоқ айрилиқдан кейин ватанига қайтган одамлар билан суҳбатлашди. Қолаверса, Қорабоғда барқарор ҳаётни қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан қуриб берилган 1000 ўринли замонавий мактабда ҳам бўлди.
📹Батафсил видео: https://www.youtube.com/watch?v=B-pFGWfw2lw&t=15s&ab_channel=HUMAN.UZ

YouTube
Озарбайжон. Хавфли ҳудуддан репортаж
OBUNA BO`LING! RASMIY KANAL!
АҚШга даҳшатли “Милтон” тўфони яқинлашмоқда
Жо Байден барча режалаштирилган саёҳатларини бекор қилди, 5,5 миллион одам эвакуация қилиниши эълон қилинди ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Миллий гвардиянинг 5 минг аскари сафарбар қилинди.
У сўнгги 100 йилликдаги талофати катта бўлиши кутилаётган тўфон, деб айтилмоқда. Тезлиги 290 км/соатгача бўлган тўфон бугун кечқурун Флорида қирғоқларига етиб бориши кутилмоқда. Довулга хавфнинг энг юқори, бешинчи тоифаси берилган ва синоптиклар у ҳали мавжуд бўлмаган олтинчи даражага етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳатто "Эндрю" ва "Катрина" тўфонлари ҳам унчалик хавфли эмас эди, чунки улар йирик метрополиялардан узоқда содир бўлган. "Милтон", прогнозларга кўра, Тампа қирғоқларига eтиб боради, Флориданинг 11 округини уради ва Атлантика қирғоқлари бўйлаб кетади.
Ҳозирда Флоридада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Комендантлик соати жорий этилган ва мажбурий эвакуация амал қилади. Ҳар олтинчи ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин тугаган, одамлар штатдан тезроқ чиқиб кетишга шошилмоқда. Авиакомпаниялар чипталар нархини чеклаб, Флоридадан қўшимча рейслар жўнатишмоқда. Шунга қарамай, баъзилар ҳокимиятнинг барча огоҳлантирувларига қарамасдан ҳудудда қолишмоқда. Тампадаги шифохона жабрланганлар учун очиқ қолади, ҳозир унинг атрофида ҳимоя иншоотлари қурилмоқда. Флорида Миллий гвардияси 5000 аскарни сафарбар қилди, яна 3000 аскар бўрон қуруқликка етиб келганда жойлашади.
Милтон Флоридага «Хелен» довулидан атиги бир ярим ҳафта ўтиб етиб келади, ураган натижасида 277 киши ҳалок бўлган эди. Штат ҳали бу вайронкорликлар оқибатларидан ўзини тиклай олгани йўқ. Кўчаларда ҳали ҳам тўпланган ахлат, метал лавҳалар ва маиший техника қолмоқда. Мансабдорлар Милтоннинг шамоллари бу чиқиндиларни "ўқ-дориларга" айлантириб, одамларга ёки уйларга зарар етказишидан хавотирда.

"Милтон" тўфони аллақачон Флорида штати яқинида
Метеорологлар бўроннинг бешинчи даражасини (максимал) белгилашди.
Ҳозир у деярли 15 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда, шамолнинг тезлиги эса 290 км/соатга этади.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчига берилди
Хан Ганга ушбу нуфузли мукофот "тарихий жароҳатларга қарши турадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берувчи шиддатли шеърий насри учун" берилди.
2024 йилнинг барча лауреатларини тақдирлаш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Флорида штатида “Милтон” тўфони оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди
Бу маълумотлар Америка расмийларига таянган ҳолда NBC телеканали томонидан тақдим этилган. 3,3 миллион америкалик электр энергиясиз қолди, дея хабар беради журналистлар.
Довул оқибатида турар-жой бинолари вайрон бўлган ва сув босган, йўллар вайрон бўлган. Тампада довул сабаб қурилиш крани шаҳар марказидаги бино устига қулаб тушди.
Флорида губернатори Рон ДеСантиснинг айтишича, бўрон кутилганидек кучли бўлмаган. Довулнинг якуний зарари ҳали баҳоланмаган.

Музлатгичга осилиб олган эркак соҳилдан 48 километр узоқликда қутқарилди
Эркак балиқ овлаш кемасида денгизда бўлган. Довул соҳилга етиб келишига бир неча соат қолганда унинг кемаси талофатга учрайди. Эркак радио орқали соҳил қўриқчилари билан боғланиб, ёрдам сўрайди, лекин кейинроқ довул туфайли алоқа узилади. Орaдан бир сутка ўтиб, қутқарувчилар уни Флорида соҳилидан 48 километр узоқликда топишади — у океанда музлатгични ушлаган ҳолда жон сақлаган.
Бу ҳодиса ягона эмас. Яна бир кишини Мексика соҳилидан 100 километрдан ортиқ масофада ағдарилган қайиқда сузиб юрган ҳолда топишган. У ҳам қутқарилган.

Мбаппе зўрлашда айбланмоқда
Мадриднинг "Реал" ва Франция терма жамоаси футболчиси Килиан Мбаппега зўрлаш айблови қўйилди, деб хабар бермоқда TV4 News.
25 ёшли француз футбол юлдузи Килиан Мбаппе, Швециянинг Стокҳолм шаҳрига ташрифидан кейин зўрлашда гумонланиб, ҳозирда тергов остида турибди. TV4 Nyheterna хабарига кўра, бир аёл уни жинсий зўравонликда айблаган, бу воқеа, тахминан, 10 октябрда, Мбаппе мамлакатдан хусусий самолётда кетганидан кўп ўтмай, унинг меҳмонхонасида содир бўлган.
Аёл тиббий ёрдам сўраган ва Мбаппени гумон қилинган жиноятчи сифатида кўрсатган. Полиция тергов бошлади. Мбаппе ўз жамоаси билан тўхтаган меҳмонхонада суд-экспертиза текшируви ўтказилган.
Айбловларга жавобан, Мбаппе жамоатчиликка ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганини айтди ва ижтимоий тармоқлардаги баёнотида бу айбловларни "фейк" деб атади.

Ўзбекистон - БАА 1:0
Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун навбатдаги ўйинда ҳамюртларимиз Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини кичик устунлик билан мағлуб этди. Отабек Шукуров пенальтидан гол урди.
Ўзбекистон гуруҳда 10 очко тўплаган ҳолда етакчилик қиляпти.

Фаластинга етказилган зарар 14-20 миллиард доллар деб баҳоланди
Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Аджай Банга маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳисоб-китоб БМТ ва Европа иттифоқи билан ҳамкорликда тайёрланган. Банганинг сўзларига кўра, урушнинг иқтисодий оқибатлари унинг қанчалик кенгайишига боғлиқ. Агар можаро маҳаллий даражада қолса, жаҳон иқтисодиётига зарар камроқ бўлади, аммо унинг кенгайиши оқибатлари жиддий бўлади.
Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо ҳам Ғазо секторидаги вайронагарчиликлар мисли кўрилмаган даражада эканлигини таъкидлаб, тикланиш учун халқаро ёрдам зарурлигини қайд этди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нигерияда ёқилғи ташувчи автомобилнинг портлаши оқибатида камида 94 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.
Маълумотларига кўра, ҳодиса мамлакат марказидаги Жигава штатида содир бўлган. Ёқилғи ташувчиси ҳалокатга учраган ва портлаб кетган.