Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макрон Франция миллий ассамблеяси тарқатиб юборилганини эълон қилди

Бу ҳақда Эммануэль Макрон ўзининг видеомурожаатида маълум қилди. Муддатидан олдин парламент сайловлари 30 июнь ва 7 июлга белгиланган. Бу бугунги Европа парламентига сайловлар фонида юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Франциянинг ҳукмрон “Уйғониш” партияси Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи “Миллий бирлашув” партиясига ютқазмоқда.

Politico нашрига кўра, Австрия, Франция ва Нидерландияда ҳам ўнглар ғалабага эришган.

@humanuzofficial
"Telegram" раҳбари Павел Дуров ёзда Марказий Осиё давлатларига бориши ҳақида маълум қилди.

@humanuzofficial
❗️ФВВ "Ҳисорак" сув омбори ҳақида: "Ортиқча хавотирга ўрин йўқ!"

ФВВ “Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот берди.

10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар беради манба.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича
Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев сув омбори ёнидан видеомурожаат йўллади.

Ҳоким тарқатилаётган аудио-видеомаълумотларни асоссиз ва нотўғри, дея ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини айтди.

Унинг маълум қилишича, ҳар йили ёздан сув омбордан Қамашидаги Чимқўрғон сув омборига экинлар учун сув йўналтирилади. Ушбу ишлар бошланиши сабабли дарё ўзани кўтарилган ва бу ваҳимага сабаб бўлган...

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатининг расмий мусиқаси тақдим этилди.

@humanuzofficial
⚡️Қурбон ҳайити куни маълум қилинди

“Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@humanuzofficial
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)дан чиқади. Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.

КХШТга ҳозирда Россия, Беларусь республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистон аъзо.

@humanuzofficial
НТВ журналист жанг майдонида яраланиб, вафот этди

НТВ телеканали журналисти Валерий Кожин вафот этди. У икки ҳамкасби билан бугун тушдан кейин ДХРдаги Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди.

НТВ мухбири Алексей Ивлиев (иккинчи фотосуратда) ҳужум ҳудудида бўлган. Учаласи ҳам кома ҳолатида касалхонага ётқизилган ва операция қилинган. Валерий Кожин ҳушига келмай вафот этди.

Ивлиев ва унга ҳамроҳ бўлган офицер оғир аҳволда реанимацияда.

@humanuzofficial
Япония Ўзбекистон компанияларига ҳам санкция қўллайди

"Япония Россия Федерациясига қарши чораларни четлаб ўтгани учун 4 та давлатга нисбатан санксиялар жорий қилади", деди Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяши.

Гап Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Ўзбекистон компаниялари ҳақида бормоқда.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин Украина билан тинчлик музокараларини бошлашнинг шартларини айтди

- Украина Қуролли Кучларини ДХР, ЛХР, Херсон, Запороже вилоятлари олиб чиқиб кетиш.
- Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши.

@humanuzofficial
Киев Россиянинг янги тинчлик таклифини рад этди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Путиннинг можарони ҳал қилиш бўйича янги ташаббусида “ҳақиқий тинчлик таклифи йўқ"лигини айтди:

“Россиядан янги “тинчлик таклифлари” йўқ. Мавзу бўйича Путин фақат "агрессорларнинг стандарт тўплами"ни айтди холос, бу аллақачон кўп марта эшитилган.

Унинг мазмуни жуда ўзига хос, халқаро ҳуқуқни ўта ҳақоратомуз ва Россиянинг ҳозирги раҳбарияти воқеликни адекват баҳолай олмаслиги ҳақида мутлақо очиқ гапиради.
"

@humanuzofficial
Путиннинг баёнотлари ҳақида нима ёзишяпти?

Хорижий оммавий ахборот воситалари Путиннинг Украинадаги келишув бўйича таклифлари ва президентнинг бошқа баёнотлари ҳақида ўз хулосаларини ёзмоқда.

Financial Times: Россия президентининг жума куни нутқи чоғида қўйган талаблари жуда аниқ эди. Украина тўртта ҳудуд устидан назоратни самарали равишда Россияга топшириш шартларини қабул қилиши даргумон.

Daily Mail:
Путиннинг Украина бўйича Швейцария саммити арафасида қилган баёноти Киевда “қабул қилиб бўлмайдиган таклиф” сифатида баҳоланади.

Newsweek: Путин даҳшатли баёнот бериб, дунё қайтиб келмайдиган нуқтага яқинлашганини таъкидлади.

Mirror: Путин Ғарбни Учинчи жаҳон уруши ҳақида огоҳлантирди. У Украинада босиб олган ҳудудлар абадий Россия таркибида қолишига ваъда берди.

Hindustan Times:
Путин Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ваъда берди, аммо шартларни илгари сурди. Баёнот Италияда бўлиб ўтган G7 саммити фонида ва Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференция арафасида қилинган.

@humanuzofficial
Ҳаж сафари чоғида 550 дан ортиқ зиёратчилар жазирама сабаб ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти – 323 киши Мисрдан. Иорданиядан ҳам 50 дан ортиқ ўлим ҳақида хабар берилган. Маълумотларига кўра, жами 577 киши ҳалок бўлган. Ўлимнинг асосий сабаби - ҳаддан ташқари иссиқл.

17 июнь куни Маккадаги Масжиди Ҳарамда ҳаво ҳарорати +51,8 даражага етди. Саудия Арабистони расмийларининг хабар беришича, 16 июнь ҳолатига кўра, жазирама туфайли икки мингдан ортиқ зиёратчи шифохоналарга йўл олган.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта пулдан юраги ёрилиб ўлди

Воқеа Сингапурда содир бўлди. Marina Bay Sands казиносида жекпот ютган бир эркак юрак хуружидан вафот этди.

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари ҳеч нарса қила олмади – юрак ортиқча ҳиссиётларни кўтара олмади. Қимор ўйнаманг!

@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Катта пулдан юраги ёрилиб ўлди Воқеа Сингапурда содир бўлди. Marina Bay Sands казиносида жекпот ютган бир эркак юрак хуружидан вафот этди. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари ҳеч нарса қила олмади – юрак ортиқча ҳиссиётларни кўтара олмади.…
У тирик!

У 24 июн куни казинода карта ўйнаб вақт ўтказган. Бир пайт унга омад кулиб боқди: 4 миллион Сингапур долларини (тахминан 250 миллион рубл) ютиб олди. Аммо бир неча сониядан сўнг ерга қулайди, атрофидагиларнинг табрикларига жавоб бермай қўяди.

Сasino.org манбасининг хабар беришича, эркак юрак хуружига учраган, шифокорлар уни олиб кетган, ҳозир эркакнинг аҳволи яхши ва соғаймоқда.

Демак, у икки карра омадли экан. Ўша гап: Қимор ўйнаманг!

@humanuzofficial
“Мен бу кунни 15 йилдан ортиқ кутдим...”

Таниқли журналист, бир нечта муваффақиятли лойиҳалар муаллифи Ҳамза Жумаев номини оқлаш ниятида судга ариза берди. Бу ҳақда ўз телеграм каналида хабар қилди.

“Кимдир билар, кимдир билмас, бир замонлар бир иш доирасида жавобгарликка тортилганман. Иш тафсилотларига чуқурлашмоқчи эмасман. Бўлган иш бўлди. Хуллас, “керак бўлса столбага ҳам айб қўйиб қамайдиган” замонлар эди. (Бу ҳақда бир мажлисда Президент ҳам айтган) Бир муддат жамиятдан четлаш(тирил)дим.

Орадан вақтлар ўтди. Ниҳоят, замон ўзгариб, янги бошқарув сиёсати туфайли “қора рўйхат”дан чиқарилдим. 2017 йил (орадан 8 йил ўтиб) ишимга қайта тикландим. Аввалгидан ҳам кўпроқ натижаларга эришиб келмоқдаман ва бунга чексиз шукр қиламан. Ватанимга, халқимизга хизмат қилиш шарафидан насибадорман!”, деб ёзади журналист.

Суд жорий йилнинг 27 июнь куни ўтказилиши белгиланган.

Умид қиламизки, суд адолатли қарор қабул қилиб, байрам кунида журналист учун қувончли янгилик тухфа қилади.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассанжнинг иши расман тўхтатилди - у суд залидан озод қилинди

Суд Wikileaks асосчиси учун ўтказилган вақтни ҳисобга олди ва бошқа қамоққа олиш шарт эмас, деган қарорга келди.

Британиянинг Guardian нашри хабар беришича, келишув шарти сифатида Ассанж Wikileaks'га маълумотларни йўқ қилишни буюриши шарт эди.

У қарсаклар остида суд биносидан чиқиб кетди. Ассанж бортида бўлган самолёт Австралияга учди, деб хабар бермоқда Австралиянинг ABC телеканали.

Жулиан Пол Ассанж - австралиялик журналист ва телебошловчи, хакер, дастурчи, сиёсий маҳкум ва Wikileaks халқаро нотижорат ташкилоти асосчиси. У аноним манбалар ёки махфий инсайдлардан олинган маълумотларни нашр этгани учун қамалган.

У Америка судида ҳарбий сирларни ошкор қилишда айбини тан олди, шундан сўнг АҚШ расмийлари билан аввал эришилган келишувларга мувофиқ озод қилинди.

@humanuzofficial
⚡️⚽️🇺🇿ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичида Ўзбекистон гуруҳи ва рақиблари номи аниқ бўлди

@humanuzofficial