Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ёшли Аҳмат Қодиров спорт вазири бўлди

Чеченистон раҳбарининг 18 ёшли ўғли Аҳмат Қодиров вилоят Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланди, дея маълум қилди Рамзан Қодиров.

Йиғилиш иштирокчилари тайинловни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Республика Ёшлар ишлари вазирлигини Чеченистон раҳбарининг қизи Табарик Қодированинг эри 20 ёшли Рамзан Висмуродов бошқаради.

Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон раҳбари лавозимида.

@humanuzofficial
Мексикада сайловолди митингида саҳна қулади. 9 киши ҳалок бўлди

Фожиа Сан-Педро шаҳри мери лавозимига номзоднинг сайловолди митинги вақтида юз берди, деб ёзади La Jornada Нуево-Леон штати ҳукуматига таяниб. Қурбонлар сони камида 60 кишини ташкил қилган.

Кучли шамол эса саҳнани учириб юборган, ижрочилар орқасидаги экран ҳам қулаб тушган. La Jornada хабарига кўра, ҳамма нарса бир неча сония ичида рўй берган.

@humanuzofficial
Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бу ҳақда Папуа-Янги Гвинея Papua New Guinea Post Courier газетаси мамлакат парламенти аъзоси Аимос Акемнинг сўзларига асосланиб ёзмоқда.

Кўчки 24 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 3:00 да пойтахт Порт-Морсбидан 600 километр узоқликдаги Энга провинциясида жойлашган Каокалам қишлоғида содир бўлган. Нашр маълумотларига кўра, кўчки 1182 та уйни вайрон қилган.

Кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрди, деб ёзадиReuters Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлигига таяниб.

Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг 25 май куни хабар беришича, чекка ҳудудга етиб келган қутқарувчилар тўртта жасадни ердан олиб чиққан. Кўчки автомагистралга чиқишни тўсиб қўйган, шу сабабли зарар кўрган ҳудудга фақат вертолётда етиб бориш мумкин.

@humanuzofficial
⚡️Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг вертолёти Таширга кетаётганда фавқулодда Ванадзорга қўнди.

Хабарларга кўра, сиёсатчининг аҳволи яхши, вертолёт ёмон об-ҳаво шароити туфайли қўнишга мажбур бўлган.

@humanuzofficial
Франция элчиси ўлик ҳолда топилди

Франциянинг Шри-Ланка ва Мальдив оролларидаги элчиси Жан-Франсуа Пакте Коломбодаги қароргоҳида ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги.

The Daily Mirror нашрининг хабар беришича, 53 ёшли Пактенинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

@humanuzofficial
Эртага Хивада ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм вазирлари сессияси бошланади

Хивада 31 майдан 2 июнгача бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг бўлажак XII сессиясига тайёргарлик кўрилмоқда.

Қадимги шаҳарда ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо ва Туризм қўмитаси вакиллари бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Форум меҳмонлари орасида ИҲТ бош котиби Ҳусейн Иброҳим Таҳа, Сенегал, Сомали, Тожикистон, Туркманистон, Уганда, Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Габон, Миср, Ироқ, Ливия, Малайзия, Мальдив ороллари, Уммон, БАА ва бошқа мамлакатлардан туризмни ривожлантириш учун масъуллар, шунингдек, бир қатор ИҲТ тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида танланган. Жорий йилнинг март ойида ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо томонидан Хива шаҳри ҳокимига сертификат топширилган.

@humanuzofficial
Бухорода янги халқаро аэропорт қурилади

Uza хабарига кўра,Бухоро аэропорти туристлар оқимини 2 баробар оширмоқчи.

Шу мақсадда кеча Бухоро туманида ҳозиргидан 3 баробар кўп қувватга эга 226 миллион долларлик янги замонавий халқаро аеропорт қурилишига старт берилди. Бу ерда ҳафтасига 100 та рейс йўлга қўйилади.

@humanuzofficial
Туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга берилди

Айни пайтда Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилиши давом этмоқда.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўзбекистон раислик даврида Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирдилар.

@humanuzofficial
Ҳиндистонда жазирамадан ўлган одамлар сони 50 кишига етди

Ҳиндистон даҳшатли даражада иссиқни бошдан кечирмоқда. Бир қанча шаҳарларда ҳаво ҳарорати +45 даражадан ошиб кетди, ўнлаб одамлар жазирама оқибатида ҳалок бўлди.

29 май куни Деҳлида 52,9 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди. Шаҳардаги қушлар ва ёввойи маймунлар иссиқдан ҳушидан кетмоқда.

Экстремал об-ҳаво мамлакат бўйлаб аллақачон камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Аниқроқ айтиш қийин: Ҳиндистон бутун мамлакат бўйлаб иссиқликдан ўлганларнинг умумий сонини эълон қилмайди.

Айни пайтда мамлакатда умумхалқ сайловлари ўтказилмоқда.

Сайлов олти ҳафта давом этади, етти босқичда бўлиб ўтади ва кўплаб сайловчилардан кун бўйи, кўпинча очиқ ҳавода навбатчилик қилишлари талаб қилинади.

@humanuzofficial
Ўзбекистонда туризм хизматлари экспорти 2,1 миллиард доллардан ошган

Бу ҳақда Хивада ўтаётган Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг 12-сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълумот берди.

"Ўзбекистонга 7 миллион хорижлик сайёҳ келган. Ички туризм йўналишида 21 миллион саёҳат амалга оширилди. Туризм хизматлари экспорти 2,1 миллиард доллардан ўтиб, умумий хизматлар экспортининг 40 фоизни ташкил қилди. Соҳада бугунги кунда 370 минг киши банд”, дейди А.Абдуҳакимов.

Хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда ўртача қолиш муддати 2017 йилдаги 3-4 кундан ҳозирда 8-10 кунгача узайган.

Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми томонидан чоп этиладиган “Саёҳат ва туризмни ривожлантириш индекси”да 2023 ва 2024 йилларда “энг кўп юқорилаган мамлакат” дея эътироф этилган(16 поғонага ўсиш).

“Пировард мақсадимиз: хорижлик сайёҳларни 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш”, дейди А.Абдуҳакимов.

Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми томонидан чоп этиладиган “Саёҳат ва туризмни ривожлантириш индекси”да 2023 ва 2024 йилларда “энг кўп юқорилаган мамлакат” дея эътироф этилган(16 поғонага ўсиш).

“Пировард мақсадимиз: хорижлик сайёҳларни 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш”, дейди А.Абдуҳакимов.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой фазо кемаси Ойнинг нариги томонига қўнди

Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси (СНСА) хабар берди. «Чанъэ-6» фазо кемаси май ойи бошида Хитой жанубидаги Хайнан оролидаги Венчанг космодромидан учирилган. У 2 июнь куни эрта тонгда у Ойнинг орқа томонида белгиланган Жанубий қутб - Эйткен ҳудудига қўнган

«Чанъэ-6» қўнганидан сўнг икки кун ичида Ойнинг нариги томонидан тупроқ намуналарини олиши керак. “Синхуа” агентлиги қайд этганидек, қурилма намуналарни олиш учун бурғулаш ва робот қўл билан жиҳозланган.

Агар миссия муваффақиятли амалга оширилса, Хитой Ойнинг узоқ томонидан Ерга намуналар тўплаган ва юборган биринчи давлатга айланади.

@humanuzofficial
Қозоғистон ҳукумати Толибонни террорчи ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

“Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда Толибон режимини террорчилар рўйхатидан чиқарди”, — деди Қосим-Жўмарт Токаев.

Бу ҳақда Токаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламент палаталари спикерлари билан учрашувда маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдир.

27 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Владимир Путинга “Толибон” террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Кейинчалик бу фикрни Сергей Лавров қўллаб-қувватлади. Кейинроқ Владимир Путин “Толибон” билан муносабатларни йўлга қўйиш зарурлигини айтди, чунки “мамлакатни айнан шу одамлар назорат қилади”.

@humanuzofficial
Ўзбекистон туризми тарғиботи учун 5 миллион доллар ажратилади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилинди.

Президент туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келганини айтган.

Бунда телевидение ва онлайн платформалар билан бирга ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар “миллий туризм бренди” тўғрисида контент яратиш учун танлов ўтказиб, халқаро платформаларда тарғиботни йўлга қўйиш топширилган.

Бу мақсадларга жорий йилда 5 миллион доллар маблағ ажратилади.

Аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган камида 50 нафар чет эллик блогерлар учун
инфо-турлар ташкил қилиниши
белгиланган.

@humanuzofficial
"Санта-Барбара" тугади: Мбаппе "Реал" футболчиси!

Ниҳоят бир неча йиллар давом этган миш-мишлардан сўнг, франциялик футболчи Килиан Мбаппе Мадриднинг “Реал” клубига ўтди.

Мадрид клуби 25 ёшли футболчининг трансферини расман тасдиқлади. Мбаппе билан шартнома 5 йилга тузилган.

Шу билан бирга, «Реал» футболчи учун пул тўлаши шарт бўлмади - «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси эркин агент сифатида Мадрид клубига ўтди.

@humanuzofficial
АҚШ Украинага 225 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратади

Бу ҳақда Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан Францияда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди AFP.

"АҚШ сиз билан бирга бўлади", деди Байден Зеленскийга.

Америка президенти, шунингдек, Киевга қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикиш учун омма олдида узр сўради, деб ёзади AFP

@humanuzofficial