Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 180 кишига етди

Япониялик расмийлар сешанба куни ўтган ҳафтадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 180 нафарга етганини эълон қилди. Шу билан бирга бедарак йўқолганлар сони кескин камайган, деярли уч баравар камайган.

Тасдиқланган ўлимлар сони кунига 12 кишига ошди: душанба куни 168 киши ўлган деб ҳисобланган.

Бир кун олдин бедарак йўқолганлар рўйхатида 323 киши бўлса, сешанба куни эса 120 киши бор эди. Исикава префектураси маъмуриятининг тушунтиришича, рўйхатдан ўчирилганларнинг яқинлари боғланиб, ўз қариндошларини топгани ҳақида хабар беришган.

AFP хабарига кўра, ҳозирда 30 мингга яқин одам расмийлар томонидан ташкил этилган вақтинчалик бошпаналарда истиқомат қилмоқда. Бир қатор кучли зилзилалардан сўнг 60 мингга яқин хонадон сувсиз, 15,6 минг хонадон эса электр таъминотисиз қолган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Жанубий Корея парламенти ит гўштини истеъмол қилишни тақиқлаш учун овоз берди

Мамлакат Миллий ассамблеяси қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади – 208 овоз, қарши – 0.

Қонун Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланиб, Жанубий Корея президенти Юн Сеок Ёл имзоланганидан кейин кучга киради. Бу қадам расмиятчилик деб ҳисобланади, чунки ҳукумат тақиқни қўллаб-қувватлайди ва президент унинг ташаббускори ҳисобланади.

Янги қонун 2027 йилдан бошлаб ит гўштини сўйиш, кўпайтириш, савдоси ва инсон истеъмоли учун сотишни ноқонуний қилади ва бундай қилмишлар учун 2-3 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланади. Илгари мамлакатда озиқ-овқат учун ит боқаётган фермерларнинг норозиликлари бўлган - бу анъана мамлакатда асрлар давомида мавжуд.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
#тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Эквадорда исёнчилар телевидениени босиб олди

Эквадордаги тартибсизликлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

Президент мамлакат “ички қуролли можаро” ҳолатида эканлигини айтди ва 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Исённи маҳаллий мафиялар бошлаб берган. Бешта қамоқхонада жиноятчилар 140 га яқин қўриқчи ва маъмуриятни гаровда ушлаб турибди. Эквадорнинг икки энг хавфли бандитлари қамоқдан қочиб кетишди.

Қуролли гуруҳ Гуаякилда TC Television студиясига бостириб кириб, бошловчилар ва меҳмонларни гаровга олди. Кейинроқ жиноятчилар қўлга олиниб, гаровга олинганлар қўйиб юборилди.

Армияга ўн минглаб аъзолари бўлган 20 дан ортиқ гуруҳларни зарарсизлантириш буюрилган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Судьялар олий кенгаши қарори билан бир қатор судьялар лавозимга тайинланди

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, кенгаши қарори билан қуйидагилар судьялик лавозимига тайинланди: 

Ҳамидов Шерали Зарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;  

Тоғаев Муродулло Раҳмат ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;  
Мажидов Фаррух Комилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;  

Юсупов Акрам Абдивоҳидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Тошев Дусмурод Баратович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига;  

Жакеев Сабит Калдибекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Ҳамидов Феруз Ибрагимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Дадабаев Алишер Асқарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Хонкелдиев Азиз Ўткирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг судьяси лавозимига;  

Обидов Бахтиёр Маҳмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси лавозимига;  

Мадраҳимов Тожиддин Насимжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси лавозимига;  

Турсунов Ҳусан Мирзаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Улуғбеков Машрабжон Рўзибувоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг судьяси лавозимига;  

Соибназаров Элёрбек Сайибназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Файзиев Зубайдулло Муродуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг раиси лавозимига; 

Жўрабаев Анваржон Анорбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Суванов Сардор Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Тўраев Бекзод Бахшуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;  

Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иш ҳақидан 1 фоиз ижтимоий солиқ тўлайди

2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Гидрометеорология хизмати 11-16 январ кунлари қор кўчиш хавфидан огоҳлантирмоқда

Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
🔥АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги хусийларнинг 16 та нишонига зарба берди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 12 январь куни, кечқурун Яман ҳусийларига қарши операция давомида ушбу гуруҳнинг 16 та ҳарбий объектига зарбалар берилганини маълум қилди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳаво кучлари қўмондони генерал Алекс Гринкевич ўз баёнотида 16 та объект: қўмондонлик пунктлари, қурол-яроғ омборлари, ишлаб чиқариш объектлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа радарларида 60 дан ортиқ нишонга зарбалар берилганини айтди.

Генерал Гринкевичнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Британия ҳарбийлари Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида100 дан ортиқ аниқ қуроллардан фойдаланган, шу билан бирга нишонларга нафақат самолётлардан, балки кемалар ва сув ости кемасидан “Томагавк” қанотли ракеталаридан ҳам зарба берган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Маблағлар тугаши" сабаб АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами тўхтатилди - Оқ уй

АҚШнинг янги маблағ сўрови Конгресс томонидан маъқулланмагунча Украинага қурол-яроғ ва техника етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.

💬 "Биз берилаётган ёрдамни ҳозирча тўхтатиб қўйганмиз", деди Кирби.

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга жавобан украиналик нафақахўрлар ёрдам кўрсатилмаганидан жабр кўришини айтди. Бу ҳақда у Латвияга ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради “Страна”.

💬 “Ўз пулимизга кўп нарсаларни сотиб оламиз, лекин маблағ йўқ экан... Пенсионерларга пенсия бермасак бўлмайди. Мен раҳм сўрамайман, лекин нафақасиз кексалар шунчаки ўлишади. Бизда 11 миллиондан ортиқ нафақахўр бор - Европада ҳеч бўлмаганда яна битта давлат борми?" – тушунтирди Зеленский.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Валижон Адизов Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлангунга қадар у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
⚽️Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда ютди

Қатар яшил майдонларида ўтаётган Осиё кубогидаги иккинчи тур ўйинида Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги голларга Аббосбек Файзуллаев, Игорь Сергеев ва Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Сурия билан дуранг ўйнаганди. Жамомиз ҳисобида 4 очко бор ва гуруҳда Австралиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учинчи турда Ўзбекистон ва Австралия билан ўйнайди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial