Human.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади

▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"БРБ дўстлари" клубида илк мулоқот ўтказилди

Бугун, 28 декабрь куни, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг "БРБ дўстлари" мулоқот клуби доирасида "Пресс ланч" тадбири ташкил этилди.

Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

👉Батафсил

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўз фарзандини қийнаган эркакка нисбатан жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видео Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тегишли тартибда ўрганилган.

Аниқланишича, Жиззах шаҳар “Кимёгар” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Ҳ.нинг 2022 йил май ойидан 2023 йилнинг сентябр ойига қадар шаръий никоҳ асосида яшаб келган турмуш ўртоғи - Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида доимий рўйхатда туриб, Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласида яшовчи А.Б томонидан ўғли дўппосланиб, қийнаб келинган. Ҳолат ва оила муҳити масъуллар томонидан тегишли тартибда назоратга олинган.

Болалар омбудсманининг ёзишича, ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат этиб, 2023 йил 20 декабрь куни ЖКнинг 110 (Қийнаш), 112 (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдори пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура хабарига кўра, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдоришахси С.А. битта АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бошқа бир АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Бўшатилди", "тайинланди" - суд тизимида янгиланишлар

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Кукиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Саидов Жаҳонгир Жамолович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Мухиддинов Абдурасул Рахимович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Эрметова Шоира Хасановна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тўраев Бекзод Бахшуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Якубов Махмуджон Мухамаджонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Чориев Дилшод Шавкатович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:
Солиев Набижон Раҳматуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Парпиев Хусанбой Шовдонбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг судьяси лавозимига ;

Хаитбоев Алибек Отабекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари -  Абибуллаев Елубай Онгарбаевични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилиб, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29-декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ ТИВга ўринбосарлар тайинланди.

Унга кўра, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Анастасия Ивлева "Ялонғочлар кечаси"ни уюштиргани учун жаримага тортилди

Москвадаги Лефортовский туман суди Ивлеевани Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.2.2-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида бир вақтнинг ўзида оммавий бўлишини ва (ёки) ҳаракатини ташкил этиш, натижада жамоат тартибини бузиш) бўйича 100 минг рубль жаримага тортди.

Суд маълумотларига кўра, байрам тадбири давомида фуқароларнинг инсон қадр-қимматини камситувчи тарзда яланғоч кийиш, ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилиш, жамоат жойида беҳаё сўзларни айтиш тарзидаги жамоат тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Ушбу тадбирга Филипп Киркоров, Дима Билан, Лолита ва бошқа кўплаб юлдузлар имкон қадар кам кийим кийиб келишга ҳаракат қилишган. Бу кўплаб норозиликларни келтириб чиқарди. Улар бу учун оммадан кечирим сўраб чиқди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг АҚШ доллари билан ушланди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Киевда 1 январь "Мотам куни" деб эълон қилинди

Киевга жума кунги ракета ҳужумларидан кейин қурбонлар сони ортди.

“29 декабрь куни пойтахтга қилинган ҳужум тинч аҳоли ўлими бўйича рекорд кўрсаткич бўлди. Шу кунгача Шевченко туманидаги омбор биноси вайроналари остидан 16 нафар жасад топилди”, — деб ёзди шаҳар мери Виталий Кличко "Телеграм" каналида. Унинг айтишича, 1 январь пойтахтда "Мотам куни" бўлади.

Бунгача Россиянинг рекорд даражадаги ракеталари ва учувчисиз учоқлари зарбасига учраган Запорожье, Днепр ва Одесса шаҳарларида 2024 йилнинг биринчи кунида мотам маросимлари ўтказилиши хабар қилинган эди. Ўлганларнинг умумий сони 31 кишига етди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️2024 йил Ӯзбекистонда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилинди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
"Русское лотто"нинг янги йил сонида тюменлик миллиард рубль ютиб олди

Компаниянинг операцион маркетинг бўйича директори Варвара Басановичнинг сўзларига кўра, у "Рус Лоттоси"нинг Янги йил ўйинининг бош совринини ютган учинчи иштирокчи.

Ютуқларини расмийлаштириш учун Москвадаги "Столото" лотерея марказида уни кутишмоқда.

Аниқлик киритилишича, “Янги йил миллиарди” натижаларига кўра жами 9 208 638 та чипта ютуқли чипталарга айланди, байрам ўйинида 2 779 715 190 рубл ўйналди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ХАМАС" ташкилот раҳбарияти аъзоси Солиҳ ал-Арурийнинг ўлимини расман тасдиқлади.

Баёнотда айтилишича, икки жанговар қанот қўмондони ҳам ҳалок бўлган.

"ХАМАС" сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари ўлдирилгач, Рамаллоҳда оммавий юриш бошланди. Шаҳар Ғарбий Соҳилнинг марказий қисмида жойлашган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13167

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг Кирмон шаҳридаги портлашларда ўнлаб одамлар ўлди

IRNА агентлиги хабарига кўра, портлашлар генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристонга олиб борувчи йўлда содир бўлган.

Портловчи қурилмалар мотам маросими бўлиб ўтаётган қабристон яқинида қопларга ўрнатилган ва масофадан туриб фаоллаштирилган.

"Ёш журналистлар клуби" агентлиги камида 50 киши ўлганини хабар қилди.

Эроннинг Кирмон вилояти губернатори Сулаймоний дафн этилган қабристон яқинидаги портлашларни террорчилик ҳаракати, деб атади, дея хабар беради "Фарс".

Генерал Сулаймоний 2020 йил 3 январда Бағдодда ўлдирилган. Унинг машинаси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан дрон ҳужуми натижасида портлатилган.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial
Японияда қиз пичоқ билан йўловчиларга ташланди

NHK телеканалига кўра, Токиода номаълум қиз поездда йўловчиларга ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши жароҳатланган.

Маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида полицияга Токиодаги Акихабара бекатида тўхтаган поездда аёлнинг пичоқ кўтаргани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳозиргача 4 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов унинг сабабларини аниқламоқда.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial