Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
❗️Филиппинда 5,0 дан 7,7 баллгача бўлган кетма-кет 22 та зилзила содир бўлди

Мазкур ер силкинишларидан сўнг Японияда цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар берди мамлакат метеорология бошқармаси.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, сўнгги зилзила эпицентри Бислиг шаҳридан 55 км шимоли-шарқда жойлашган – унинг аҳолиси 67,5 минг кишига яқин.

Тинч океанидаги цунами ҳақида огоҳлантириш маркази Филиппин жанубида, шунингдек, Индонезия, Палау ва Малайзиянинг айрим қисмларида табиий офатларни башорат қилмоқда. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти жанубий қирғоқ аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди. Зарар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Филиппинда католикларнинг ибодати чоғида портлаш содир бўлди

Филиппинда католикларнинг ибодати пайтида содир бўлган портлашда уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.

Воқеа бугун эрталаб Марави шаҳридаги Минданао давлат университети гимназиясида содир бўлган.

Мазкур шаҳар 2017 йилда ҳукумат кучлари, Россия ва бошқа мамлакатларда фаолияти тақиқланган “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига алоқадор жангарилар ўртасидаги беш ойлик жангларга саҳна бўлган.

Университет чуқур ҳайратда ва қайғуда эканлигини айтган. "Зўравонликка цивилизациялашган жамиятда ўрин йўқ ва бундай воқеанинг олий ўқув юртида содир бўлгани айниқса жирканчдир", - дейилади баёнотда. "Биз насроний ҳамжамиятимиз ва ушбу фожиадан жабрланган барча билан биргамиз."

Портлаш жойида хавфсизлик ходимлари ишламоқда. Университетда барча дарслар тўхтатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Виталий Кличко: Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти

Киев мэри Виталий Кличко Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти, деб ҳисоблайди.

Швейцариянинг 20 Minuten порталига берган интервьюсида у Зеленскийнинг армия олдидаги обрўсининг пасайиб бораётганидан ажабланмаслигини айтди. Сиёсатчига кўра, одамлар ким самарали, ким самарали эмаслигини кўра олади.

"Кўп умидлар бор эди ва ҳалиям бор, албатта. Зеленский ўзи қилган хатолари учун бадал тўлаяпти", — деди Кличко.

Хусусан, одамлар Зеленский нега можаро эҳтимолини бутунлай инкор этгани ва нима учун мамлакатни тайёрламаганлиги ҳақида сўрашди.

Шунингдек, Кличконинг Украина президенти лавозимига нисбатан сиёсий амбициялари борми, деган саволга Киев мэри ҳозир бу ҳақда ўйлаш “аҳмоқлик” эканини айтди.

"Бугун биз фақат Украина умуман мавжуд бўлиб қоладими ёки йўқми ҳақида ўйлаяпмиз", — деди Кличко.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди, деб хабар бермоқда ОТМ матбуот хизмати.

"Жойрий йилнинг 2 декабрь куни, соат 12:00 лар атрофида ТТА Урганч филиали "Даволаш факультети" 1-босқич 112 “Б” гуруҳ талабаси Айтбоев Шерхон Анвар оғли, ўткир зотилжам (пневмония) асоратлари бошлаганидан бугунги кунгача даво чораларини олиб келишига, шунингдек, тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган. Тегишли идора ва вазирликга маълумотлар этказилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Хулосалар аниқ бўлганидан кейин, қўшимча маълумот берилади", — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Бахти Ташкентский” қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан:

1971 й.т. Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

1980 й.т. Шарипов Дилшод Тулкинович  (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

1972 й.т. Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида  гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.

Давлат раҳбари 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. 2023 йил эса ноодатий тарзда бир ой аввал таътилга чиқилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Uzbekistan Airways’дан талабалар учун чегирмалар эълон қилинди

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50 фоиз чегирма эълон қилинди. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Салимбой" қўлга олингани расман хабар қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган.

Жумладан, 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

"Ҳурматли фуқаролар агар Сиз жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Ғаниевич Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суднинг катта консультанти пора билан қўлга тушди

ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

У муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

У муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олгани ҳам маълум бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил бош вазири 10 йилга қамалиши мумкин

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши уч йиллик суд жараёни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг вақтинча тўхтатилган эди. Эндиликда тўхтатиб туриш муддати тугади ва суд жараёни қайта бошланди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Қуддус округ судида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши коррупция бўйича суд жараёни давом эттирилди. Суд жараёни ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳалокатли ҳужумидан сўнг тўхтатилган эди, бироқ уруш даври шароитлари туфайли тўхтатиб туриш муддати ўтган ҳафта тугаган.

Уч йилдан ортиқ давом этган суд жараёнида Нетаньяху учта алоҳида ҳолатда фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва пора олишда айбланмоқда. Хусусан, бош вазир Исроилнинг энг йирик телекоммуникация компанияси «Безек» манфаатларини илгари сурганликда гумон қилинмоқда, унинг акциядори медиамагнат Шауль Элович алоқа вазири бўлган вақтида ва бунинг эвазига воқеаларни ёритишга таъсир қилиш учун Элович бошчилигидаги Wallа янгиликлар портали ишига аралашган.

Нетаньяху барча айбловларни рад этади. Порахўрликда айбланиб, у 10 йилгача қамоқ ёки жаримага тортилиши мумкин, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш учун эса уч йилгача қамоқ жазоси мавжуд.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди, рубл ва евро тушди

Марказий банк 2023 йил 7 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқандда махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ҳам «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8-13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10-12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Андижонда сифати кафолатланмаган ҳамда қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказди

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2023 йил 11 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial