Human.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Омбудсман икки нафар фуқарони оқлашга эришди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) саъй ҳаракатлари билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 14 та ҳолатда ЖПКнинг 83-моддасига мувофиқ жиноят иши кўзғатишни рад этиш ҳақида ички ишлар бўлимлари томонидан қабул қилинган қарорлар прокуратура органлари томонидан бекор қилинди ва қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш учун юборилди.

Омбудсман таъсир чоралари натижасида эса икки нафар фуқаро оқланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Корея меҳнат визаларини беришни рекорд даражада оширмоқчи

Корея келгуси йили кўплаб соҳаларда ишчи кучи етишмовчилиги кучайиб бораётгани сабабли Меҳнатга рухсат бериш тизими (EPS) бўйича рекорд даражадаги 165 минг меҳнат муҳожирини жалб қилади, деб хабар бермоқда Yonhap.

Ҳукумат, шунингдек, Е-9 визасига эга хорижий ишчилар ишлаши мумкин бўлган соҳаларни кенгайтириб, ресторан, тоғ-кон саноати ва ўрмон хўжалигини ҳам қўшади.

Е-9 визаси меҳнатга рухсатнома тизими (Employment Permit System - EPS) орқали қўлда ва касбий бўлмаган иш билан шуғулланишни истаган ишчиларга берилади. Ушбу визани 16 давлат, жумладан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари олишлари мумкин.

Ишлаб чиқаришда Е-9 визаси эгаларининг энг кўп сони - 95 000 та, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда - 16 000 та, хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 000 та, балиқчиликда - 10 000 та, қурилишда - 6 000 та ва кемасозликда - 5 000 та бўлади, қолган 20 000 виза соҳасидан қатъи назар тақсимланади, деб қўшимча қилди вазирлик.

Жанубий Кореяга Е-9 визаси билан кирган муҳожирлар сони 2021 йилда 52 минг ва 2022 йилда 69 минг бўлган бўлса, жорий йилда 120 мингга етди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шахрух Шарахметов лавозимидан озод этилди

Шарахметов Шахрух Шатурғунович
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 29 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

Президент қарорига кўра 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;

юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида ишлаб чиқилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ЕИ Украина билан аъзолик ва Киевни молиялаштириш учун 50 миллиард евро ажратиш бўйича музокаралар бошланишига ҳозирча рози эмаслигини тан олди.

Венгрия ҳар икки масала бўйича ҳам бир неча бор салбий фикр билдирган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 30 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил яна 30 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Пайшанбага ўтар кечаси Исроил ҲАМАС гуруҳи томонидан гаровга олинган яна бир исроиллик гуруҳ озод қилинганига жавобан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус озод этилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда BBC News.

Исроил қамоқхона хизмати Ғазо секторидаги сулҳ битими доирасида 30 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилганини эълон қилди. Унинг баёнотида айтилишича, маҳбуслар Исроил, Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги қамоқхоналардан озод қилинган. ҲАМАС ҳам гаровга олинган 16 кишини озод қилди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, барча гаровга олинганлар озод этилганидан кейин дастлабки кунларда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни тўхтатиш 24 ноябрь куни эрталабдан кучга кирган эди. Сешанба куни ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганларнинг бешинчи гуруҳини алмашди. Кеча Исроил барча аёллар ва болалар озод этилгандан сўнг сулҳни узайтириши хабар қилинган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШнинг собиқ давлат котиби Киссинжер вафот этди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди.

Дипломат Коннектикутдаги уйида вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 4 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида Олимжон Ҳайдаров (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, “Turon mujdasi” ва “Turon valley media” МЧЖлари директори, муқaддaм судлaнмагaн) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси А. Эргашев эълон қилган ҳукмга кўра:

О. Ҳайдаровнинг айбловидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилиб, О. Ҳайдаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.

Жабрланувчи С. М. га жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ундириш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли, моддий ва маънавий зарар ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Францияда ҳукумат аъзоларига Telegram ва WhatsApp’дан фойдаланиш тақиқланди

Франция бош вазирининг кўрсатмаси ҳукумат амалдорларидан телефонларида Telegram, WhatsApp ва Signal хабар алмашиш иловаларини ўчириб қўйишни сўради. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги Le Figaro нашрига таяниб ёзмоқда.

Махфий ахборот кенгашларининг «хавфсизлигини ошириш»га қаратилган йўриқномада айтилишича, ҳукумат аъзолари 8 декабргача Olvid маҳаллий хабар алмашиш иловасини ўрнатиши керак.

Ҳужжатда айтилишича, Olvid иловаси Ахборот хавфсизлиги миллий агентлигидан (ANSSI) “биринчи даражали хавфсизлик сертификатини олган ягона дастур”.

Olvid 2019 йилда француз киберхавфсизлик мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
UzAuto Motors Cobalt, Damas вa Labo автомобиллари учун контрактацияни очади

“UzAuto Motors” декабрь ойининг иккинчи ярмида оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактацияни очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, қуйидаги автомобиллар учун шартномалар мавжуд бўлади:

— “Cobalt” — 124 264 000 сўмдан;

— “Damas” — 93 156 000 сўмдан;

— “Labo” — 93 771 000 сўмдан.

Маскур моделлар учун контрактация 2024-йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган ҳажм учун очиқ бўлади. Компания аниқ сана расмий саҳифаларда алоҳида эълон қилинишини қайд этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
❗️Филиппинда 5,0 дан 7,7 баллгача бўлган кетма-кет 22 та зилзила содир бўлди

Мазкур ер силкинишларидан сўнг Японияда цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар берди мамлакат метеорология бошқармаси.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, сўнгги зилзила эпицентри Бислиг шаҳридан 55 км шимоли-шарқда жойлашган – унинг аҳолиси 67,5 минг кишига яқин.

Тинч океанидаги цунами ҳақида огоҳлантириш маркази Филиппин жанубида, шунингдек, Индонезия, Палау ва Малайзиянинг айрим қисмларида табиий офатларни башорат қилмоқда. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти жанубий қирғоқ аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди. Зарар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Филиппинда католикларнинг ибодати чоғида портлаш содир бўлди

Филиппинда католикларнинг ибодати пайтида содир бўлган портлашда уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.

Воқеа бугун эрталаб Марави шаҳридаги Минданао давлат университети гимназиясида содир бўлган.

Мазкур шаҳар 2017 йилда ҳукумат кучлари, Россия ва бошқа мамлакатларда фаолияти тақиқланган “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига алоқадор жангарилар ўртасидаги беш ойлик жангларга саҳна бўлган.

Университет чуқур ҳайратда ва қайғуда эканлигини айтган. "Зўравонликка цивилизациялашган жамиятда ўрин йўқ ва бундай воқеанинг олий ўқув юртида содир бўлгани айниқса жирканчдир", - дейилади баёнотда. "Биз насроний ҳамжамиятимиз ва ушбу фожиадан жабрланган барча билан биргамиз."

Портлаш жойида хавфсизлик ходимлари ишламоқда. Университетда барча дарслар тўхтатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Виталий Кличко: Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти

Киев мэри Виталий Кличко Владимир Зеленский ўз хатолари учун бадал тўлаяпти, деб ҳисоблайди.

Швейцариянинг 20 Minuten порталига берган интервьюсида у Зеленскийнинг армия олдидаги обрўсининг пасайиб бораётганидан ажабланмаслигини айтди. Сиёсатчига кўра, одамлар ким самарали, ким самарали эмаслигини кўра олади.

"Кўп умидлар бор эди ва ҳалиям бор, албатта. Зеленский ўзи қилган хатолари учун бадал тўлаяпти", — деди Кличко.

Хусусан, одамлар Зеленский нега можаро эҳтимолини бутунлай инкор этгани ва нима учун мамлакатни тайёрламаганлиги ҳақида сўрашди.

Шунингдек, Кличконинг Украина президенти лавозимига нисбатан сиёсий амбициялари борми, деган саволга Киев мэри ҳозир бу ҳақда ўйлаш “аҳмоқлик” эканини айтди.

"Бугун биз фақат Украина умуман мавжуд бўлиб қоладими ёки йўқми ҳақида ўйлаяпмиз", — деди Кличко.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial