Human.uz | Rasmiy kanal
7.65K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Испаниянинг янги бош вазири маълум бўлди

Педро Санчес Испания ҳукумати раҳбари этиб қайта сайланди, унинг номзодини Депутатлар Конгрессининг 179 нафар аъзоси – социалистлар ва уларнинг сўл иттифоқчилари, шунингдек, каталониялик ва баск миллатчилари қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Еuronews.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Суд Жанубий Корея президентининг қайнонасига қамоқ муддатини тасдиқлади

Пайшанба куни Олий суд президент Юн Сек Ёлнинг қайнонаси ер участкасини сотиб олишда фойдаланилган банк ҳужжатини қалбакилаштириш иши бўйича бир йиллик қамоқ жазосини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Yonhap.

Биринчи хоним Ким Конг Хининг 76 ёшли онаси Чхве Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Соннам шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш учун банк баланси тўғрисидаги сохта ҳисоботдан фойдаланганликда айбланган.

Сохта ҳужжатда унинг ўша йилнинг апрелидан октябригача ҳисобига 34,9 миллиард вон (26,7 миллион доллар) киритганлиги кўрсатилган.

2021 йил декабрь ойида туман суди Чхве Ин Сунни қалбакилаштиришда айблаб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бироқ апелляция суди шу йилнинг июль ойида қамоқ жазосини тасдиқлаганидан кейин уни ҳибсга олишга қарор қилди.

Чхве ҳукмни эшитиб, ўзининг айбсизлигини айтиб, кескин норозилик билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байден Украинага ёрдамсиз вақтинчалик бюджетни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден федерал ҳукуматни вақтинчалик молиялаштиришни назарда тутувчи қонунни имзолади, бу эса унинг ёпилишининг олдини олишга имкон беради.

Имзоланган ҳужжат 2024 йил 19 январгача федерал идоралар ишини молиялаштиришни назарда тутади ва Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатмайди.

30 сентябрь куни Байден 45 кунлик вақтинчалик бюджетни тасдиқлаб, ёпилишнинг олдини олишга муваффақ бўлган.

Ўшанда Украинага ёрдам ҳам унга киритилмаган ва Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш ҳали бошланмаган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Арманистондаги Ереван давлат университетида портлаш юз берди

Ереван давлат университети 1-биносининг энг пастки қаватида ёнғин содир бўлди, кейин портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда “Арменпресс”.

“Ҳозирда ёнғин ўчирилди, барча зарур чоралар кўрилмоқда. Кейинроқ қўшимча баёнот берамиз”, - деди Мисакян.

Шунингдек, унинг айтишича, ёнғинга электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш қурбонлари борлигини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганларнинг уч нафари шифохонага ётқизилган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, беморлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Каттақўрғон” полигонида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бугун 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Астраханда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Астраханда беш қаватли турар-жой биносининг иккита кириш қисми қулаб тушганидан кейин ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Фавқулодда ҳолат ҳудуий даражага ўтказилди. Фавқулодда ҳолат доирасида ҳудудий даражада оғир аҳволга тушиб қолган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича барча меъёрий ҳужжатларни қабул қилдик”, — деди вилоят губернатори Игорь Бабушкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Астрахан шаҳрида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Германияда темирйўлчиларнинг иш ташлаши бутун мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни тўхтатди

Deutsche Bahn пайшанба куни иш вақтини кескин қисқартирди, касаба уюшмаси иш ҳақи ва иш вақти бўйича кескин баҳсда босимни ошириш учун 20 соатлик иш ташлашга чақирди. Бу ҳақда Еuronews телеканали хабар берди.

Германиядаги транспорт тизимидаги иш ташлаш бутун мамлакат бўйлаб темир йўл қатновини жиддий равишда тўхтатди. 20 соатлик тўхташга машинистларнинг иш ҳақини ошириш ва иш вақтини қисқартириш талаби сабаб бўлган. Айрим жойларда миллий ва маҳаллий хизматлар 80 фоизгача қисқартирилиб, кўплаб йўловчилар учун ноқулайлик туғдирди.

Deutsche Bahn ва касаба уюшмалари ўртасидаги келишмовчилик дастлабки босқичда, лекин ғайриоддий мураккаб кўринади. Музокаралар пайшанба куни давом этиши режалаштирилган эди, бироқ касаба уюшмалари иш ташлаш эълон қилганидан кейин темир йўл оператори учрашувни бекор қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Италиялик талабалар Пиза минорасига улкан Фаластин байроғини осиб қўйишди

Бир гуруҳ италиялик фаоллар Италиянинг асосий диққатга сазовор жойларидан бирига бостириб кириб, бир нечта тутунли бомба ёқдилар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Агар Ғарб бизни қўллаб-қувватламаса, биз чекинамиз — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Фаластин-Исроил можаросига қаратилиши натижасида юзага келган ўқ-дорилар тақчиллиги мамлакат Қуролли кучларининг чекинишига олиб келиши мумкинлигини тан олди, деб ёзмоқда Bloomberg иқтисодий нашри.

"Ҳозирда Ғарбнинг эътибори Яқин Шарқ ва бошқа сабабларга кўра чалғимоқда. Агар улар бизни қўллаб-қувватламаса, биз чекинамиз", — дея Украина раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Киевда 155 миллиметрли снарядларнинг кескин танқислиги кузатилмоқда, ҳозирда уларни етказиб бериш сезиларли даражада сусайган ва бу Украина ҳарбийларининг "саъй-ҳаракатларига путур этказади", дея қўшимча қилган давлат раҳбари.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон шимолидаги Гималай тоғи этагидан икки нафар Россия фуқаросининг жасади топилди

Ҳиндистон шимолидаги (Ҳимачал-Прадеш штати) Маникаран туманидаги Парвати дарёси қирғоғида икки нафар Россия фуқаросининг жасади топилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

“Иссиқ булоқ ёнидан эркак ва аёлнинг жасади топилди. Уларнинг танасида жароҳатлар бор, аммо ҳаёт учун хавф туғдирадиган даражада эмас”, – дейилади хабарда.

“Ҳозирча полиция бунда жиноят аломатларини кўрмади, тергов давом этмоқда”, – деди ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари. Россияликлар жойлашган меҳмонхонадан хат топилди.

“Инглиз тилида ёзилган ва унда у шахсий нарсаларини Россия элчихонаси ва қариндошларига топширишни илтимос қилган”, – дейилади полиция хабарида.

Россияликларнинг жасади жойлашган жойдан устара, мобиль телефон, шам ва бошқа нарсалар ҳам топилган. Жасадлар Куллу туманидаги касалхонага юборилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қашқадарё вилоят судлари прокуратура ва суд ўртасида келишмовчилик чиқарувчи материалларни тарқатмасликни сўради

Қашқадарё вилоят судлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб сайтида эълон қилинган вилоятда 60 фоиздан ортиқ суд қарорлари ижроси таъминланмагани ҳақидаги хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

"2023 йилнинг 17 ноябрь куни ўтказилган Қашқадарё вилояти судларининг 2023 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжуманида вилоят суди раиси А.Махкамовнинг ахбороти тингланди. Мазкур ахборотда А.Махкамов вилоят судлари қарорларининг ижро аҳволи хусусида тўхталар экан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида суд қарорларининг жами 868.117.385.243 сўмлик 66.958та ёки 60,2 фоизи ижроси таъминланмаганлигини таъкидлаб ўтган.

Мазкур матбуот анжуманида иштирокчилар томонидан А.Махкамовга ушбу мавзуда берилган саволга А.Махкамов ўз вақтида ўзаро таққослашлар ўтказиб турилиши ва ҳар қандай айтилган рақамлар статистикадан олинганлигини қайд этиб ўтди.

ЎзА мухбири Ў.Баротовнинг хабарида таъкидлаган “Ушбу ҳолатни А.Махкамов бугунги кундаги ижро органларининг лоқайдлиги, илгариги амалиётда бундай ҳолат умуман кузатилмагани билан изоҳлади” - деган сўзлари ҳақиқатдан йироқ эканлиги билдирилади. Матбуот анжумани давомида ижро органлари шаънига путур етказадиган бу каби иборалар ишлатилмади.

Айтиш жоизки, судлар ва прокуратура органлари мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида ўзаро мувофиқ ҳолда фаолият олиб борадилар. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан икки давлат органи ўртасида номувофиқлик ва келишмовчилик келтириб чиқариши мумкин бўлган юқоридаги каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатмасликлари сўралади",
— дейилади муносабатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди.

Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.

Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.

У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон 11 та халқаро рейтингда ўз ўрнини яхшилади

2022 йилда Ўзбекистон 2021 йилда эълон қилинган ва ўзи учун устувор деб билган жами 19 халқаро рейтингдан 11 тасида ўз позициясини яхшилади.

2022 йилда Глобал инновациялар индексида ўз ўрнини 4 поғонага кўтариб, 132 давлат орасида 82-ўринга чиқди;

Рақобатбардош саноат унумдорлиги индексида 5 поғонага кўтариб, 154 давлат орасида 89-ўринда;

Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 18 поғона яхшилаб, 193  давлат ичида 69-ўринни эгаллади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Тантанали маросим Италия президентининг Рим шаҳридаги расмий қароргоҳи – “Квиринале” саройида бўлиб ўтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хавьер Милей Аргентина президенти этиб сайланди

Аргентинада ўнг қанот “Озодлик келяпти” алянси бир қисми бўлган Либертарлар партиясига раҳбарлик қилувчи Хавьер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда La Nacion хабар берди.

Бюллетенларнинг 98,01 фоизи ҳисоб-китобига кўра, Милей 55,75 фоизга яқин овоз тўплаган. Милейнинг сайловлардаги ғалабаси билан унинг рақиби - “Ватан учун иттифоқ” ҳукмрон коалициясидан номзод бўлган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса ҳамда бир қатор Лотин Америкаси давлатлари етакчилари табриклади. Маълум қилиинишича, Масса сайлов давомида 44,24 фоиз овоз тўплаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди.

Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зеленский Россия билан музокаралар ўтказиш ғоясини рад этди

Шу билан бирга, Украина президенти The Sun газетасига берган интервьюсида Украина Қуролли кучларининг жанговар алоқа чизиғидаги аҳволи танг эканини тан олган.

Президент ўз ҳарбийларининг жанг майдонидаги ҳолати оғир эканини тасдиқлаган, бироқ шундай вазиятда ҳам музокаралар столига ўтирмаслигини такидлаган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ҳозирда можаронинг тугашини истамаяпти. Шу муносабат билан “қандай бўлмасин” тинчликни мустаҳкамлаш ҳақида гапириб бўлмайди, деди давлат раҳбари.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial