Human.uz | Rasmiy kanal
7.6K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон банкларига киберҳужум уюштирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Бугун бир нечта ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан Телеграм каналларда гўёки хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилишгани ва HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қилишича, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 15 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дональд Трампнинг опаси вафот этди

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, собиқ президент Дональд Трампнинг опаси Мэриэнн Трамп-Бэрри 86 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда BBC. ABC News хабарига кўра, у душанба куни эрталаб Нью-Йоркдаги квартирасида вафот этган. Ўлим сабаби аниқланмаган.

Мэриэнн Трамп-Бэрри 1983 йилдан 2019 йилда нафақага чиққунга қадар Нью-Жерсида федерал судья сифатида ишлаган. У Трампнинг вафот этган тўрт акаси ва опаларидан учинчиси.

Манбаларнинг айтишича, ABC тез ёрдам бригадалари қўнғироққа жавоб беришган. Аёлнинг юраги тутиб қолган. Текширув натижасида жароҳат белгилари топилмади, дея қўшимча қилди нашр. Ўлим сабабини кейинроқ суд-тиббиёт экспертизаси аниқлайди.

1974 йилдан 1983 йилгача у АҚШнинг Нью-Жерси округи прокуратурасида икки аёлдан бири бўлиб ишлаган. 1999 йилда Трамп-Бэрри Президент Билл Клинтон томонидан Делавэр, Нью-Жерси ва Пенсилванияда суд ишларини кўриб чиқадиган АҚШнинг учинчи округи Апелляция суди аъзоси этиб тайинланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси тайинланди

Равшан Усманов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланди.

Бунгача у мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кўмир таъминот”нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

“Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур раҳбар сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Байденни Исроилга ёрдам бераётгани учун судга берди

Американинг Конституцион ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқи маркази – “Center for Constitutional Rights” душанба куни фаластинликлар номидан Фаластин – Исроил зиддияти асносида Исроилга ёрдам бергани учун АҚШ Президенти Жо Байден, давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин устидан судга ёзма мурожаат қилди. Аризада “жавобгарлар” Ғазо секторида зўравонликни қўллаб-қувватлаётгани таъкидланган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

“АҚШ Исроилга қурол етказиб бериш ва ушбу мамлакатни дипломатик ҳимоя қилиш йўли билан анклавда зўравонлик кучайишига бевосита кўмаклашмоқда. АҚШ ушбу ҳаракати билан геноцид жиноятининг олдини олиш ва шундай қилмишга жазо белгилаш тўғрисидаги Конвенциянинг 1-банди шартини бузмоқда. Байден, Блинкен ва Остин устидан судга ариза топширилди. Улар Исроилга таъсири бўла туриб, геноциднинг олдини олмади”, – дейилган марказ сайтида эълон қилинган хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 16 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Автобуслар бир кунда 1 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатди

Автобус йўналишлари сони - 167 та;

Йўловчилар сони - 1 012 601 нафар;

Қатновлар сони - 21 462 нафар;

Оралиқ интервал - 8-10 дақиқа;

Даромад - 1 465 198,5 минг сўм
.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда, деди Ўзбекистон президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.

Биринчи хоним ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.

Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Германияда қочқинларга тез-тез ҳужум қилинмоқда

Биргина жорий йилнинг 9 ойида Германия полицияси қочқинлар ва ётоқхоналарга 1515 та ҳужумни қайд этган. Бу ўтган йилдагидан кўп – ўшанда 1371 та шундай жиноят қайд этилган, деб хабар бермоқда DW.

Уларнинг аксарияти ўнг қанот экстремистлар томонидан содир этилган. 55 та ҳолатда зўравонлик қўлланилган.

"Германиядаги қочқинлар ҳар куни ҳужумга учрайди, камситилади ва уларга душманлик билан муносабатда бўлишади", – деди чап партия депутати Клара Бюнгер.

Бу партия фракцияси талаби билан ҳукумат статистик маълумотларни тақдим этди. Бюнгернинг фикрича, бу каби жиноятларнинг кўпайишига сиёсатчиларнинг ушбу мавзудаги нутқи сабаб бўлган.

Яқинда Германия канслери Олаф Шольц мамлакатга ноқонуний кириб келган одамларни тезроқ чиқариб юборишга чақирди. Унинг бу баёноти ҳатто сафдошлари томонидан ҳам танқидга учради. Die Jusos ёшлар қаноти таъкидлашича, ""кенг миқёсда депортация қилиш" даъвати тўғридан-тўғри ўнг қанот бўғинларининг луғатидан олинган". Аммо Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нэнси Фезер Шольцнинг чақириғига тезда жавоб берди ва ноқонуний мигрантларни депортация қилишни кенгайтирувчи ва тезлаштирадиган кенг кўламли қонунлар тўпламини қабул қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси яна тушди

Марказий банк 17 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Испаниянинг янги бош вазири маълум бўлди

Педро Санчес Испания ҳукумати раҳбари этиб қайта сайланди, унинг номзодини Депутатлар Конгрессининг 179 нафар аъзоси – социалистлар ва уларнинг сўл иттифоқчилари, шунингдек, каталониялик ва баск миллатчилари қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Еuronews.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Суд Жанубий Корея президентининг қайнонасига қамоқ муддатини тасдиқлади

Пайшанба куни Олий суд президент Юн Сек Ёлнинг қайнонаси ер участкасини сотиб олишда фойдаланилган банк ҳужжатини қалбакилаштириш иши бўйича бир йиллик қамоқ жазосини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Yonhap.

Биринчи хоним Ким Конг Хининг 76 ёшли онаси Чхве Ин Сун 2013 йилда Сеул жанубидаги Соннам шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш учун банк баланси тўғрисидаги сохта ҳисоботдан фойдаланганликда айбланган.

Сохта ҳужжатда унинг ўша йилнинг апрелидан октябригача ҳисобига 34,9 миллиард вон (26,7 миллион доллар) киритганлиги кўрсатилган.

2021 йил декабрь ойида туман суди Чхве Ин Сунни қалбакилаштиришда айблаб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бироқ апелляция суди шу йилнинг июль ойида қамоқ жазосини тасдиқлаганидан кейин уни ҳибсга олишга қарор қилди.

Чхве ҳукмни эшитиб, ўзининг айбсизлигини айтиб, кескин норозилик билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байден Украинага ёрдамсиз вақтинчалик бюджетни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден федерал ҳукуматни вақтинчалик молиялаштиришни назарда тутувчи қонунни имзолади, бу эса унинг ёпилишининг олдини олишга имкон беради.

Имзоланган ҳужжат 2024 йил 19 январгача федерал идоралар ишини молиялаштиришни назарда тутади ва Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатмайди.

30 сентябрь куни Байден 45 кунлик вақтинчалик бюджетни тасдиқлаб, ёпилишнинг олдини олишга муваффақ бўлган.

Ўшанда Украинага ёрдам ҳам унга киритилмаган ва Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш ҳали бошланмаган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Арманистондаги Ереван давлат университетида портлаш юз берди

Ереван давлат университети 1-биносининг энг пастки қаватида ёнғин содир бўлди, кейин портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда “Арменпресс”.

“Ҳозирда ёнғин ўчирилди, барча зарур чоралар кўрилмоқда. Кейинроқ қўшимча баёнот берамиз”, - деди Мисакян.

Шунингдек, унинг айтишича, ёнғинга электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш қурбонлари борлигини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганларнинг уч нафари шифохонага ётқизилган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, беморлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Каттақўрғон” полигонида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бугун 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Астраханда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Астраханда беш қаватли турар-жой биносининг иккита кириш қисми қулаб тушганидан кейин ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Фавқулодда ҳолат ҳудуий даражага ўтказилди. Фавқулодда ҳолат доирасида ҳудудий даражада оғир аҳволга тушиб қолган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича барча меъёрий ҳужжатларни қабул қилдик”, — деди вилоят губернатори Игорь Бабушкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Астрахан шаҳрида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial