Human.uz | Rasmiy kanal
7.66K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Пентагон: АҚШ ва коалиция қўшинлари сўнгги уч ҳафта ичида 46 марта ҳужумга учради

АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги Америка қўшинларига қилинган ҳужумлар ҳақидаги маълумотларни янгилади.

Ҳисоботда айтилишича, 17 октабрдан буён АҚШ ва коалиция кучлари камида 46 марта, жумладан, Ироқда 24 ва Сурияда 22 марта “камикадзе дронлари ва ракеталар комбинациясидан фойдаланган ҳолда” ҳужумга учраган.

Ушбу ҳужумлар натижасида жами 56 киши жароҳатланган, дея қўшимча қилди Пентагон.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Голливуд актёрларининг иш ташлаши тугади

Америка кино актёрлари, телевидение ва радио актёрлари гильдияси SAG-AFTRA Кино ва телевидение продюсерлари альянси билан дастлабки келишувга эришганини эълон қилди. Икки ташкилот ўртасида 1 миллиард долларлик шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда DW.

Битим минимал тўловларни оширишни, федерация аъзоларини сунъий интеллект таҳдидларидан ҳимоя қилиш чораларини ва бир нечта суратга олишларда иштирок этганлик учун бонусни ўз ичига олади.

160 мингга яқин актёрлар манфаатларини ҳимоя қилувчи актёрлар уюшмаси 14 июль куни иш ташлаш эълон қилди ва АҚШ кино саноатидаги барча ишлаб чиқаришларни тўхтатди. Актёрлар иш ҳақини ошириш, қўшимча иш ҳақи тўлаш ва кинематографияда сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилишган.

Томонлар келишувга эришди ва норозилик намойишлари тугади. Сценарий муаллифларининг иш ташлаши Голливуд иқтисодиётига жиддий зарар етказди.

Financial Times нашрининг ёзишича, Голливуд сценарий муаллифлари ва актёрларининг иш ташлаши соҳага 5 миллиард доллардан (тахминан 4,7 миллиард евро) зарар етказган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк 13 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Португалия бош вазири коррупция айбловлари туфайли истеъфога чиқди Португалия бош вазири Антониу Кошта коррупцияга алоқадорликда гумон қилинаётган тергов доирасида қароргоҳида тинтув ўтказилгандан сўнг истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Reuters. Батафс…
10 март куни Португалияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

10 март куни Португалияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соуза маълум қилди, деб ёзмоқда Euronews.

Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза коррупция можароси туфайли бош вазир Антониу Кошта кутилмаганда истеъфога чиққанидан сўнг пайшанба куни Давлат кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди.

Давлат раҳбари парламентни тарқатиб юборди ва навбатдан ташқари умумий сайловлар 2024 йил 10 мартда ўтказилишини маълум қилди.

Собиқ инфратузилма вазири Педру Нуну Сантушнинг Антониу Кошта ўрнига Социалистик партия етакчиси бўлиш имкониятига эга деб ишонилади.

Бунгача Португалия бош вазири коррупцияда гумон қилиниб, истеъфога чиққани ҳақида ёзган эдик.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ражабов Бунёд Мадиримович - халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Б. Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франция президенти Эммануэль Макрон Исроил-Фаластин уруши ҳақида гапириб, томонларни муросага чақирди.

"Бегуноҳ одамларни ўлдириш орқали терроризмга қарши курашмоқчи эканлигимизни тушунтиришнинг имкони йўқ".

"Де-факто, бу чақалоқлар, бу аёллар, бу кекса одамлар бомбардимон қилинмоқда ва ўлдирилмоқда, бунга ҳеч қандай сабаб ва қонунийлик йўқ."

Мен гуманитар сулҳга чақираман”, деди у.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастрлар палатасининг тумандаги ходими пора билан қўлга тушди

ДХХ Кадастрлар палатасининг тумандаги ходимини 15 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қасддан пенальти белгилаган ҳакам умрбодга ҳакамликдан четлатилди

Coca-Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Олимпик" ўйинининг 100-дақиқасида бош ҳакам бухороликлар дарвозасига пенальти белгилаган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов VAR такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга ҳалақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлди. Шу туфайли, бош ҳакам ВАР мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пеналти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтган.

Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Президент қарорига кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади. Хусусан, 2024 йил 1 январдан:

микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;

нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;

микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;

тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жазоирда ҳукумат раҳбари ўзгарди

Жазоир радиосига кўра, Ларбави 2021 йил 30 июндан бошлаб Айман Бенабдурраҳмон ўрнига ҳукумат раҳбари бўлди. Шу билан бирга, АЛЖИР президенти ўз идораси раҳбарини ўзгартирди. Буал Бойл Президент девони раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У ҳозиргача Теббуннинг юридик маслаҳатчиси эди.

Радиостанция президентнинг бундай қарорлари сабаблари ҳақида маълумот бермади. Назир Ларбави Жазоирнинг Покистон ва Мисрдаги элчиси лавозимида ишлаган. 2019 йилда Қоҳирадан чақириб олинди ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси этиб тайинланди. Икки йил ўтиб, 2021 йилда Ларбави Жазоирнинг БМТдаги доимий вакили бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Брюсселда Фаластинни қўллаб-қувватлаган 20 мингдан ортиқ киши Европа юришида иштирок этди

Шанба куни Брюссель шимолий вокзалида Европанинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш марши бошланди. Унга 20 мингдан ортиқ одам йиғилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Намойишчилар отишмани зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар Исроилни уруш қонунларини бузишда ва тинч аҳолини атайлаб ўлдиришда айбладилар. Брюссель полицияси намойишчилар ҳаракатланар экан, қўшимча хавфсизлик чораларини қўллаган. Бундан ташқари, АҚШ ва Исроил элчихоналари хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Бельгияда миллий байрам - тинчликпарварлик куни нишонланди. Шу боис маршда кўплаб фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди. Ташкилотчилар Европа Иттифоқи Исроил ва Фаластин ўртасидаги зўравонликни тўхтатишни талаб қилиши керак, деб ҳисоблайди.

“Биз халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш қанчалик муҳимлигини биргаликда тушунтирмоқчимиз. Шунингдек, Европанинг Фаластиндаги халқаро ҳуқуқнинг бузилиши бўйича ҳаракатсизлигини қоралаймиз”, — деди ташкилотчилар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Армата" ҳаваскорлар хоккей жамоаси аъзоси ўйин вақтида вафот этди

Москванинг "Армата" ҳаваскорлар жамоаси хоккейчиси Михаил Янчишин ўйин ўртасида муз устида вафот этди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Хабарда айтилишича, 61 ёшли эркак муз устига йиқилиб, ўрнидан туролмаган, тез ёрдам чақирилган, бироқ етиб келган шифокорлар уни қутқара олишмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, Янчишиннинг юрак фаолиятида бузилиш аниқланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркияда бизнес-маркази ёниб кетди

Туркия шимоли-ғарбидаги Бурса шаҳрида 12 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси кўп қаватли бино ёниб кетган.

Дастлаб ёнғин кафе жойлашган биринчи қаватда бошланган. Олов тезда тарқалиб, бутун бинони қамраб олган.

ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин вақтида бинода ҳеч ким бўлмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил Ғазо касалхонасидан болаларни эвакуация қилишга тайёр

Исроил ҳарбийлари якшанба куни Ғазодаги энг йирик Аль-Шифа касалхонасидан болаларни эвакуация қилишга тайёрлигини маълум қилди. Фаластин расмийларига кўра, икки янги туғилган чақалоқ аллақачон вафот этган ва ҳудудда ёқилғи тугаганидан кейин яна ўнлаб чақалоқлар хавф остида.

Гуманитар вазият ёмонлашгани сабабли, Ғазо чегара бошқармаси якшанба куни Мисрга борадиган "Рафаҳ" ўтиш жойи хорижий пасспорт эгалари учун қайта очилишини айтди. Иордания, шунингдек, анклавдаги дала касалхонасига қўшимча ёрдамни ҳаво билан етказди, деб хабар беради "Рейтер" агентлиги.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил: уруш бошланганидан бери Ғазога 14 320 тонна гуманитар ёрдам етиб келди

Исроил ҳукуматининг ҳудудларидаги фаолияти координатори COGAT уруш бошланганидан бери Ғазо секторига 14320 тонна гуманитар ёрдам етиб келганини маълум қилди.

"Ғазога кириши мумкин бўлган озиқ-овқат, сув ва тиббий асбоб-ускуналар миқдорида ҳеч қандай чеклов йўқ", — деди COGAT. "Биз халқаро ҳамжамиятни ҳаракатларини мувофиқлаштиришга чақирамиз ва биз бунга ёрдам берамиз."

Исроилнинг даъво қилишича, Ҳамас тинч аҳолидан яшириб, ўз ҳарбий эҳтиёжлари учун ишлатаётган ёқилғи ва бошқа материаллар захирасига эга.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европа Иттифоқи Ғазода гуманитар "пауза" эълон қилишга чақирди

Европа Иттифоқи Ғазода гуманитар "пауза" эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеф Боррель маълум қилди.

Европа Иттифоқи ўз баёнотида Ғазода чуқурлашиб бораётган гуманитар инқироздан чуқур хавотирда эканлигини таъкидлади.

“Европа Иттифоқи ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар йўлакларни ташкил этишга чақиради”, — деди Европа Иттифоқи олий вакили.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Исроилга тўсатдан ҳужум қилинди. Ғазо сектори ҳудудидан йирик реактив снарядларлар билан отиш бошланди. Исроил Ғазо секторига уюштирилган йирик ракета ҳужумидан сўнг мамлакатда уруш ҳолати эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
40 мингга яқин кореялик ўз жонига қасд қилди

Жанубий Кореяда сўнгги 3 йил ичида 40 мингга яқин кореялик ўз жонига қасд қилган, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш даражаси ёш авлод ўртасида сезиларли даражада ошган, деб хабар бермоқда The Korea Herald.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йилдан 2022 йилгача 40 мингга яқин одам ўз жонига қасд қилган.

Ушбу ўз жонига қасд қилиш даражаси ўша даврда COVID-19 туфайли юзага келган ўлим ҳолатига нисбатан 32,156 тага кўпдир.

Кореяда ўз жонига қасд қилишнинг умумий даражаси сўнгги беш йил ичида бироз камайди, 2018 йилдан 2022 йилгача 100 минг кишига 28,6 фоиздан 25,2 фоизгача, лекин ўсмирлар ва ёшлар орасида бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда.

Ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражаси 2018 йилда 100 минг кишига 5,8 фоиздан 25,2 фоизга, 2022 йилда эса 7,2 фоизга, 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган одамлар орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси шу даврда 17,6 фоиздан 21,4 фоизга ўсган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial