Human.uz | Rasmiy kanal
7.64K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Урал, Сибир, шунингдек, марказий ва жанубий Россиянинг айрим ҳудудлари аҳолиси бугун кечқурун ғайриоддий гўзал шимолий ёғдуларни кўрди.

Ғайриоддий табиат ҳодисаси кадрлари Свердловск, Новосибирск, Воронеж вилоятлари, шунингдек, Удмуртия, Татаристон ва Краснодар ўлкаси аҳолиси томонидан жойлаштирилган.

Олимларнинг фикрича, бундай гўзаллик қуёш чақнашларидан сўнг Ерга тож отилиши ва кучли геомагнит бўрони бошлангани билан боғлиқ.

ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси "кучли" деган маънони англатувчи G3 даражасига етган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат натижасида Ерда энергия тизимларида муаммолар, хавфсизлик тизимларида нотўғри сигналлар ва ёғ трансформаторларининг "қайнаб кетиши" мумкин, шунингдек, сунъий йўлдош ва радио навигацияда узилишлар бўлиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади.

Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.


Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минглаб исроилликлар гаровдаги ҳамюртларини ортга қайтаришни талаб қилиб намойишга чиқишди

Тель-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги биноси олдида минглаб исроилликлар ҲАМАС томонидан гаровга олинган ҳамюртларини ортга қайтаришни талаб қилиб намойиш ўтказишган.

Намойишчилар қўлларида «Ҳозироқ уларни ўз уйларига қайтариб олиб келинглар!» каби гаровдагиларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватловчи шиорлар кўтариб олишган.

Қайд этилишича, гаровга олинганларнинг кўплаб қариндошлари Исроил Мудофаа вазирлиги биноси ёнида чодирлар лагери қурмоқда, улар ўз яқинлари қўйиб юборилгунга қадар у ерда қолишни режалаштирмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расман: Яман Исроилга қарши уруш эълон қилди

Энди Яман ҳусийлари Исроил қўшинларига зарба бериб, уларнинг Ғазо секторидаги амалиётини тўхтатмоқчи бўлмоқда.

Бошқа ижтимоий тармоқлар бундай контентни цензура туфайли тўсиб қўйган, бироқ AZfront каналидаги журналистлар воқеа жойидан тўғридан-тўғри матн ва суратларни эфирга узатмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 31 млрд. доллардан ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024-2026 йиллар учун Бюджетнома маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг қарзи 2017 йилдан буён қарийб 20 млрд долларга ошиб, 31,5 млрд долларга етган.

Маълум бўлишича, шундан давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи — 5,6 млрд долларни ташкил қилади.

Шунингдек, мамлакатлар кесимида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи қарзи Хитой халқ республикаси, ташкилотлар кесимида, Осиё тараққиёт банкига тегишли.

Бюджетномада қўшимча қилинишича, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз ҳолатини "мўътадил" дея баҳолаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди

Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шовот туманига ҳоким тайинланди

Холбоев Ойбек Мадаминович
- халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

О.Холбоев тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Колумбияликлар 20 млрд. долларлик хазина билан чўкиб кетган кемани қирғоққа олиб чиқмоқчи

Колумбияда қиймати 20 миллиард доллар бўлган чўкиб кетган кемани қирғоққа олиб чиқиш ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда New York Post нашри.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13164

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тупроққалъа туманига янги ҳоким тайинланди

Жималязов Акмал Ортиқович
 - халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

А.Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 8 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентда тезкор шахмат (рапид ва блиц) бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин

Навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида пойтахтимизда ўтказилиши мумкин.

Яқинда ФИДЕ комиссияси вакиллари пойтахтимизга келиб, тегишли мажмуалар, зарур объектлар билан танишди. Биз ташкилий жиҳатдан барчасига тайёрмиз. Бу борада молиявий масалалар ўз ечимини топса, тезкор шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати пойтахтимизда уюштирилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластин президенти кортежига ҳужум уюштирилди

Туркиянинг Yeni Safak нашрининг хабар беришича, Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг кортежига номаълум шахслар томонидан ўқ узилган. Хабарда айтилишича, соқчилардан бири ҳалок бўлган, бироқ президентнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Қўшимча қилинишича, воқеа учун жавобгарликни Абу Жандал болалари гуруҳи ўз зиммасига олган. Аввалроқ унинг вакиллари Фаластин президентига 24 соатлик ултиматум қўйган. Улар президентдан Исроилга қарши зудлик билан ҳарбий чора кўриш ва Ғазога ёрдам беришни талаб қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ЖССТ: Пандемия даврида туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемияси даврида дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.

Хусусан, 2020-2022 йилларда сил хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалги йилларга нисбатан 500 минг нафарга кўпайган.

Ўз навбатида, касалланиш ҳолатлари ҳам ортган. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 10,3 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган бўлса, ўтган йили 10,6 миллион одамда сил хасталиги аниқланган.

Рўйхатга олинган беморлардан 7,5 миллион нафари биринчи марта туберкулёзга чалинганлардир. Бу — 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб тайинланди

Дипломат 2020 йилдан бери Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига раҳбарлик қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Италия Албанияда ноқонуний муҳожирларни қабул қилиш марказларини қуради

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13165

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 9 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғона вилоятининг айрим туман ҳокимлари ноқонуний қарорлар қабул қилгани аниқланди

Вилоят судларининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Фарғона вилоятида маъмурий судлар томонидан маъмурий органлар қарорларини ҳақиқий эмас ва мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш бўйича 570 та иш кўриб чиқилган.

Таҳлиллар натижасига кўра, қуйидаги туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан қарорлар қабул қилишда қонун ҳужжатлари талабларига етарли даражада риоя этилмаган:

• Фарғона тумани ҳокимининг 7 та;
• Бешариқ тумани ҳокимининг 6 та;
• Учкўприк тумани ҳокимининг 5 та;
• Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Қува тумани ҳокимларининг 4 тадан;
• Данғара, Ёзёвон, Риштон туманлари ҳокимларининг 3 тадан;
• Бағдод ва Ўзбекистон туманлари ҳокимларининг 2 тадан;
• Бувайда, Олтиариқ ва Тошлоқ туманлари ҳокимларининг 1 тадан қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас ёки қонунга хилоф деб топилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial