Human.uz | Rasmiy kanal
7.65K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 6 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Буюк Британияда ижтимоий тармоқларга чекловлар жорий этилади

Буюк Британияда ижтимоий тармоқларни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. У асосан интернет фойдаланувчиларини хавфли контентдан ҳимоя қилишга қаратилган. Чунки ўсмир ёшдаги телефон фойдаланувчилари орасида ўз жонига қасд қилганлар кўпаймоқда, деб ёзмоқда Kazinform агентлиги.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13161

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт сотиб олмоқда

Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизими учун Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясидан 10 та тиббий вертолётлари харид қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маданият вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

— Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

— Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

— Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ Давлат котиби музокаралар учун Исроилга учинчи бор келди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен яна Исроилга келди, бу унинг бир ойдан камроқ вақт ичида мамлакатга учинчи ташрифи, деб ёзмоқда BBC.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13162

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Непалдаги зилзила оқибатида 120 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Непалнинг Миллий зилзила мониторинги ва тадқиқот маркази 6,4 магнитудали зилзилани қайд этди. Унга кўра, зилзила эпицентри Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда жойлашган Жаяркот вилоятида бўлган. АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмологик маркази 6,4 балл, Потсдамдаги Германия Геофизика тадқиқот маркази (Geoforschungszentrum, GFZ) 6,2 балл деб баҳолади.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13163

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европанинг энг йирик Исроилга қарши намойиши Берлинда бўлиб ўтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркия Исроилдаги элчисини мамлакатга қайтарди

Ғазо секторидаги вазият туфайли Туркия Исроилдаги элчиси Шакир Озкан Торунларни маслаҳат учун чақириб оладиган бўлди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга тўсқинлик қилиши, ўт очишни тўхтатишдан бош тортиши натижасида Ғазодаги гуманитар вазият ёмонлашди. Буни инобатга олган ҳолда Тель-Авивдаги элчи Шакир Озкан Торунларни маслаҳатлашиш учун Анқарага таклиф қилишга қарор қилинди”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европада «Киаран» тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди

“Киаран”дан кейин Европага янги кучли “Домингос” бўрони яқинлашмоқда, деб хабар бермоқда Еuronews. Хабарда айтилишича, Европада «Киаран» тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди.

Жума куни Италия шимолида бўрон бўлди. Тосканада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Вилоятнинг айрим ҳудудларида бир ойлик ёмғир уч соат ичида ёғди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири – Венето. Расмийлар вазиятни «мисли кўрилмаган» деб атади ва жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

«Киаран» тўфони Италия шимолидан жануби-шарқга кўчиб ўтди ва мамлакатнинг жанубий қисмига, шунингдек, Болқон мамлакатларига ёмон об-ҳаво олиб келди. Хорватия, Босния, Черногория ва Словенияда кучли шамол дарахтларни ағдариб юборди, уйларнинг томларини учириб кетди.

Айни пайтда Европага янги тўфон – “Домингос” яқинлашмоқда. Шанба куни тушдан кейин қитъанинг жануби-ғарбий қисмида қуруқликка етиши кутилмоқда. Португалия, Испания ва Францияда шамол тезлиги соатига 150 километргача кучайиши кутилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Урал, Сибир, шунингдек, марказий ва жанубий Россиянинг айрим ҳудудлари аҳолиси бугун кечқурун ғайриоддий гўзал шимолий ёғдуларни кўрди.

Ғайриоддий табиат ҳодисаси кадрлари Свердловск, Новосибирск, Воронеж вилоятлари, шунингдек, Удмуртия, Татаристон ва Краснодар ўлкаси аҳолиси томонидан жойлаштирилган.

Олимларнинг фикрича, бундай гўзаллик қуёш чақнашларидан сўнг Ерга тож отилиши ва кучли геомагнит бўрони бошлангани билан боғлиқ.

ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси "кучли" деган маънони англатувчи G3 даражасига етган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат натижасида Ерда энергия тизимларида муаммолар, хавфсизлик тизимларида нотўғри сигналлар ва ёғ трансформаторларининг "қайнаб кетиши" мумкин, шунингдек, сунъий йўлдош ва радио навигацияда узилишлар бўлиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади.

Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.


Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минглаб исроилликлар гаровдаги ҳамюртларини ортга қайтаришни талаб қилиб намойишга чиқишди

Тель-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги биноси олдида минглаб исроилликлар ҲАМАС томонидан гаровга олинган ҳамюртларини ортга қайтаришни талаб қилиб намойиш ўтказишган.

Намойишчилар қўлларида «Ҳозироқ уларни ўз уйларига қайтариб олиб келинглар!» каби гаровдагиларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватловчи шиорлар кўтариб олишган.

Қайд этилишича, гаровга олинганларнинг кўплаб қариндошлари Исроил Мудофаа вазирлиги биноси ёнида чодирлар лагери қурмоқда, улар ўз яқинлари қўйиб юборилгунга қадар у ерда қолишни режалаштирмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расман: Яман Исроилга қарши уруш эълон қилди

Энди Яман ҳусийлари Исроил қўшинларига зарба бериб, уларнинг Ғазо секторидаги амалиётини тўхтатмоқчи бўлмоқда.

Бошқа ижтимоий тармоқлар бундай контентни цензура туфайли тўсиб қўйган, бироқ AZfront каналидаги журналистлар воқеа жойидан тўғридан-тўғри матн ва суратларни эфирга узатмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial