Human.uz | Rasmiy kanal
7.62K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 24 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Луизиана штатида туман сабаб 100 га яқин автомобил ЙТҲга учради

Камида 7 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосари тайинланди

Ойбек Ҳамраев
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Умра" хизматларини кўрсатиш бўйича қайндай қўшимча лицензиялар талаб қилинади?

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Давлат раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага борди. Тиббий бўлимлар ва палаталарга кириб, асл аҳволни кўздан кечирди, бу ерга келган беморлар билан суҳбатлашди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зоир Мирзаев янги лавозимга тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов бу хабарларни рад этди.

«Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд», — деди у.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркия президенти Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Туркия раҳбари маъмурияти маълум қилди.

“2023 йил 23 октябрда Швециянинг NATOга кириши ҳақидаги протокол Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан имзоланди ва ҳужжат кўриб чиқиш учун Туркия Буюк миллат мажлисига юборилди”, – дейилади президент маъмуриятининг алоқа бўлими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарёда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бош прокурор матбуот котибининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

Қарши шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

Қарши шаҳрида президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 26 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Буюк Британияда қашшоқ аҳоли сони қарийб 4 млн. нафарга етди

Буюк Британияда қашшоқлик ортиб бормоқда. Ўтган йили Буюк Британиянинг 3,8 миллион аҳолиси, жумладан, бир миллион бола қашшоқликка дуч келди, деб хабар бермоқда Кazinform агентлиги.

Joseph Rowntree Foundation нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, сўнгги уч йилда Буюк Британияда қашшоқлик даражаси 61 фоизга ошган. Ёрдамга муҳтож болалар сони 2017 йилдан буён уч баравар ошди.

Қашшоқлик асосий жисмоний эҳтиёжларни қондира олмаслик сифатида тавсифланади. Бу озиқ-овқат етишмаслиги, уй-жой етишмаслиги, кийим-кечак ва оддий инсон ҳаёти учун зарур бўлган бошқа нарсаларнинг йўқлиги.

Бундан ташқари, коммунал тўловларни ўз вақтида тўламаслик, истеъмол кредити бўйича тўловларни кечиктириш сўровда қатнашганларнинг аксариятига хос бўлди. Озиқ-овқат банкларидан фойдаланувчиларнинг улуши эса 2019 йилдаги 22 фоиздан 2022 йилда 35 фоизгача ошди.

Йўқчилик қашшоқликда яшаётган одамларнинг аҳволини мураккаблаштиради ва ёмонлаштиради. Улар орасида қарзларнинг кўпайиши, озиқ-овқат банкларига қарамлик, уй-жой етишмаслиги ва озиқ-овқат тақчиллиги вазиятни янада оғирлаштиради.

Тадқиқот муаллифлари Буюк Британиянинг ижтимоий таъминот тизими қашшоқликнинг олдини олмайди деган хулосага келишди, чунки ижтимоий нафақаларнинг асосий ставкаси шунчалик пастки, у мамлакатдаги қашшоқлик чегарасини енгиб чиқа олмайди.

Шу сабабли, бугунги кунда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирлар билан чегараланган қашшоқликка асосан Буюк Британия фуқаролари ва ижтимоий нафақа оладиган оилалар дуч келмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial