Human.uz | Rasmiy kanal
7.46K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Пойтахтда яшовчи доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3020,5 минг кишини ташкил этган.

Шундан 1481,9 минг нафарини эркаклар, 1538,6 минг нафарини аёллар ташкил қилади. Пойтахт аҳоли сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб 3 миллиондан ошди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Америкалик одам тарихдаги иккинчи энг йирик лотерея ютуғини қўлга киритди

Америкалик одам лотереяда 1.76 млрд. доллар миқдорида пул ютиб олди ва бу АҚШ тарихидаги иккинчи энг йирик лотерея ютуғидир.

Ғолибда ташлаш имконияти бор, яъни пулнинг 774 млн. долларини бирдагига олиш ёки барча сумма 29 йилга тенг тақсимланади. Ғолиб ютуқни олиш учун 24 фоиздан 37 фоизгача солиқ тўлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент-Марказий вокзали фаолияти қайта тикланди

16 октабрдан бошлаб Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.

"Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттиришингиз мумкин", - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 13 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги янги доимий вакили тайинланди

Камол Мухтаров Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимига тайинланди.

Камол Мухторов мазкур тайинловга қадар Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги аввалги доимий вакили Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш муддати узайтирилди

Президент фармони (ПФ-168, 12.10.2023 й.) билан “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. (Илгари 3 йил эди)

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги МДҲ саммитига келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республика ишчи гуруҳи ўз сафарини Сурхондарёда давом эттирди

Давлат раҳбари ташаббуси билан Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхоналари бошчилигида мамлакатимизнинг барча вилоятларида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил:👉https://human.uz/2/17/13143

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial