Human.uz | Rasmiy kanal
7.59K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович
— «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ж.Байбаев тайинловга қадар «Ўзенэргоинспекция» Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.

М.Рахмонов тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Туркия президенти билан учрашди

Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркиянинг «Адолат ва тараққиёт» партиясининг навбатдаги ИВ катта конгрессида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоиловни қабул қилди.

Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Рамзан Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлашини айтди ва Яқин Шарққа «тартибни тиклаш учун» чечен жангчиларини юборишни таклиф қилди

Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналида дунё ҳамжамиятига «Фаластиндаги вазият бўйича ҳеч бўлмаганда бир марта бир овоздан адолатли қарор қабул қилишга» чақирган мурожаатини эълон қилди.

«Мен мусулмон давлатлари раҳбарларига мурожаат қиламан – коалиция тузинг ва сиз дўст деб атаганларни, Европа ва бутун Ғарбни тинч аҳолини бомбардимон қилмасликка чақираман», — деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, у Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва «бошқа можаролардан фарқли ўлароқ, янада кўпроқ нарсага айланиши мумкин бўлган» урушга қарши эканини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, агар керак бўлса, чечен бўлинмалари «тартибни тиклаш учун тинчликпарвар кучлар сифатида ҳаракат қилишга тайёр».

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди

Штабда  иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.

Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди

Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.

С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
УЕФА Россия ёшлар терма жамоасини халқаро турнирларга қайтариш қарорини бекор қилди

УEФА Ижроия қўмитаси Россия ёшлар терма жамоасини турнирларга қўйиш ҳақидаги қарорни бекор қилди, деб ёзмоқда ОАВ. Ташкилот бу масалада қаттиқ босим остида эди.

Россиялик ёшларга дастлаб Россияда эмас, балки байроқсиз, мадҳиясиз ўйнашга рухсат берилган бўлса-да, Англия, Польша ва бошқа баъзи мамлакатлар терма жамоалари Россия терма жамоаси билан ўйин ўйнашдан бош тортганликларини эълон қилишди.

Йигитларнинг қабул қилиниши Россия катталар терма жамоаларининг халқаро турнирларга қайтиши йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин эди. Энди бу тақиқ Украинадаги можаро тугагунча амал қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Амиров Алишер Хуррамович
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилда қурбонлар сони 1000 нафардан ошди - Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси

Исроилнинг Қўшма Штатлардаги элчихонаси маълумотларига кўра, шанба куни ҲАМАС жангарилари Исроилга ҳужум қилишни бошлаганидан бери камида 1008 нафар исроиллик ҳалок бўлган, 3418 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади

“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-329, 10.10.2023 й.) қабул қилинди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13141

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байден: АҚШ Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдамни оширади

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Қўшма Штатлар Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдамни оширмоқчи.

«Биз Исроил ўз шаҳарлари ва фуқароларини ҳимоя қилиши учун мазкур муҳим ресурсларнинг тугамаслигини таъминлаймиз», — дейди Байден.

У, шунингдек, ҲАМАС томонидан ушлаб турилганлар орасида Америка фуқаролари борлигини тасдиқлаган.

«Менинг маъмуриятим учун бутун дунё бўйлаб гаровга олинган америкаликларнинг хавфсизлигидан устунроқ нарса йўқ» — дея қўшимча қилган АҚШ президенти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қандай ҳуқуқларга эга?

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13142

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинган

Ҳисоб палатасининг ягона “Масофавий назорат” маркази таҳлиллари асосида аниқлашича, Андижон давлат университетида жами 39,3 млрд сўм нақд пул маблағлари талон-торож қилинган. Жумладан:

контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;

талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;

талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;

бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;

талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.

Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилиши таъминланди. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илк бор Ўзбекистондан Евро-Осиё минтақавий метрология ташкилотига вице президент сайланди

Евро-Осиё минтақаси давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги (КООМEТ) маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб янги Президент сайланди. Шу билан бирга минтақавий ташкилот вице президентлари таркиби янгиланди.

КООМEТ масъуллари вице президент лавозимига Ўзбекистон вакили — Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповни бир овоздан қўллаб қувватлашди. Эндиликда институт раҳбари халқаро талаблар ва мезонларга мос равишда КООМEТнинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланган «Қонунлаштирувчи метрология» йўналишини бошқарувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, КООМEТ 1991 йил 12 июнь куни ташкил этилган ва унга 19 та давлатлар аъзо бўлган. Ўзбекистон ҳам ушбу минтақавий метрология ташкилотига 2004 йилда аъзо бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Парламент тадқиқотлари институтига директор тайинланди

Акром Икромович Тошпўлатов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига тайинланди.

А.Тошпўлатов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)да турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ички сайёҳлар сони ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ошган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бошланди.

Давлат раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Биз ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлашимиз шартлиги қайд этилди.

Ўтган 8 ойда:

- юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;

- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;

- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.

Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди

Президент туристларни жалб қилиш бўйича янги имкониятларга тўхталиб ўтди.

Бунда, энг аввало, қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Масалан, Хитойнинг ҳамма провинцияларига бориб, ҳудудларимиз туристик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш, Хитойдан Самарқанд, Бухоро, Хоразмга, Сурхондарё ва Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди.

Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан, Япониядан, АҚШдан, Италиядан сайёҳ кўпайди. Лекин, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Қатардан ҳамда Европадан туристларни жалб қилиш ишлари суст экани таъкидланди.

Ушбу мамлакатлардаги элчиларга ва вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига туристларни жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент амалий ташриф билан Қирғиз республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтда яшовчи доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3020,5 минг кишини ташкил этган.

Шундан 1481,9 минг нафарини эркаклар, 1538,6 минг нафарини аёллар ташкил қилади. Пойтахт аҳоли сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб 3 миллиондан ошди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial