Human.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги вазият бўйича расмий баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг ғарбий вилоятларидаги мавжуд вазият бўйича расмий баёнот берди.

Вазирлик ҳудудда инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинган. Шу муносабат билан вазирлик зилзила қурбонларини оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошган

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.

Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Бугун куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманнинг баъзи маҳалла ва кўчаларда 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек туманида:

— «Ижодкор» маҳалласи, Миллий боғ кўчасидаги хонадонлар;
— Улгуржи истеъмолчилар 20 та.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Афғонистондаги зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлди

“Толибон” ҳаракати вакилларига кўра, Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида содир бўлган кучли зилзила натижасида 2053 киши ҳалок бўлган, 9 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Шанба куни мамлакат ғарбида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила сўнгги 20 йилдаги энг ҳалокатли зилзила бўлди.

Табиий офатлар вазирлиги вакили Мулла Жанан Саикнинг Reuters агентлигига айтишича, зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлган, 9240 киши жароҳатланган. 1329 та уй қисман шикастланган ёки вайрон бўлган.

200 дан ортиқ қурбоннинг жасади турли шифохоналарга етказилган. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13138

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда

Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" корхонаси маълум қилди.

Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилди.

"Шу ўринда бир жиҳатга эътиборни қаратишни истардик. Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда.

Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.

Ундан ташқари якуний хулосалар бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган"
, — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқандда обод маҳаллалар кўпаймоқда

Давлат раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг барча вилоятларида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил:👉https://human.uz/2/16/13139

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, республика ҳудудларида салқин ҳаво кузатилишни бошлайди.

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.

11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.

12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11, шимолда 2-7, кундуз кунлари 12-17 гача пасаяди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13140

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Исроил-Фаластин можаросининг дипломатик йўл билан ҳал қилиниши тарафдори — ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Фаластин ўртасида давом этаётган қуролли можарога ўз муносабатини билдирди.

Унга кўра, ТИВ тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирган.

Вазирлик, шунингдек, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирмоқда.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Нилуфар Анваровна Аллабергенова ушбу туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ба ҳақда Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Британия махсус кучлари 80 нафар тинч аҳолини ўлдиргани айтилмоқда

Times нашри чоп этган мақоладан кейин Британия махсус кучларининг 80 нафар тинч аҳолини ўлдиргани бўйича жамоатчилик текшируви бошланган.

Газетанинг ёзишича, SAS махсус ҳаво хизмати қўмондонлари – Британия қўшинлари элитаси 2010-2013 йилларда тинч аҳолининг қирғин қилиниши ҳақидаги далилларни яшириш учун компьютерлардан маълумотларни ўчириб ташлаган.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, Ғарб ҳарбий контингентлари 2001-2021 йилларда Афғонистонда содир этилган кўплаб ҳарбий жиноятлар учун жавобгар. Бу жиноятлар орасида 48 киши ҳалок бўлган Ўрузгондаги тўй иштирокчиларининг ўққа тутилиши ва 42 қурбони бўлган Қундуздаги шифохонанинг портлатилиши бор.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби эълон қилди

2023 йилги Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини Клаудия Голдин қўлга киритди. У бу мукофотни аёлларнинг меҳнат бозоридаги роли ва гендер даромадлари тафовутига оид тадқиқотлари учун олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ЕИ Фаластинга ёрдам беришни тўхтатди

Европа Иттифоқи Фаластинга ёрдам беришни тўхтатмоқда, деб хабар бермоқда «Комсомольская правда» газетаси Еврокомиссияга таяниб.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович
— «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ж.Байбаев тайинловга қадар «Ўзенэргоинспекция» Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.

М.Рахмонов тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Туркия президенти билан учрашди

Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркиянинг «Адолат ва тараққиёт» партиясининг навбатдаги ИВ катта конгрессида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоиловни қабул қилди.

Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Рамзан Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлашини айтди ва Яқин Шарққа «тартибни тиклаш учун» чечен жангчиларини юборишни таклиф қилди

Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналида дунё ҳамжамиятига «Фаластиндаги вазият бўйича ҳеч бўлмаганда бир марта бир овоздан адолатли қарор қабул қилишга» чақирган мурожаатини эълон қилди.

«Мен мусулмон давлатлари раҳбарларига мурожаат қиламан – коалиция тузинг ва сиз дўст деб атаганларни, Европа ва бутун Ғарбни тинч аҳолини бомбардимон қилмасликка чақираман», — деб ёзади Қодиров.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, у Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва «бошқа можаролардан фарқли ўлароқ, янада кўпроқ нарсага айланиши мумкин бўлган» урушга қарши эканини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, агар керак бўлса, чечен бўлинмалари «тартибни тиклаш учун тинчликпарвар кучлар сифатида ҳаракат қилишга тайёр».

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди

Штабда  иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.

Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди

Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.

С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
УЕФА Россия ёшлар терма жамоасини халқаро турнирларга қайтариш қарорини бекор қилди

УEФА Ижроия қўмитаси Россия ёшлар терма жамоасини турнирларга қўйиш ҳақидаги қарорни бекор қилди, деб ёзмоқда ОАВ. Ташкилот бу масалада қаттиқ босим остида эди.

Россиялик ёшларга дастлаб Россияда эмас, балки байроқсиз, мадҳиясиз ўйнашга рухсат берилган бўлса-да, Англия, Польша ва бошқа баъзи мамлакатлар терма жамоалари Россия терма жамоаси билан ўйин ўйнашдан бош тортганликларини эълон қилишди.

Йигитларнинг қабул қилиниши Россия катталар терма жамоаларининг халқаро турнирларга қайтиши йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин эди. Энди бу тақиқ Украинадаги можаро тугагунча амал қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial