Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бразилияда рекорд даражадаги юқори сув ҳарорати туфайли 100 дан ортиқ дельфин нобуд бўлди

Бразилияда кучли қурғоқчилик ва сувнинг рекорд даражада юқори ҳарорати туфайли юздан ортиқ дельфин нобуд бўлди, бу баъзи жойларда Цельсий бўйича 39 даражадан (Фаренгейт бўйича 102 даража) ошди, деб хабар бермоқда CNN.

Бразилия Фан вазирлиги томонидан молиялаштирилган тадқиқот маркази Мамирауа институти хабарига кўра, сўнгги етти кун ичида Тефе кўли қирғоғида 100 дан ортиқ дельфин жасади топилган. (Тефе кўли - Амазоннинг ўнг ирмоғи бўлган худди шу номдаги дарёнинг оғзига яқин жойлашган катта сув ҳавзаси.)

Институт бундай кўп сонли ўлган дельфинлар ниҳоятда ғайриоддий ҳодиса эканлигини таъкидлади ва оммавий ўлимга сувнинг рекорд даражада юқори ҳарорат ва Амазонкадаги мисли кўрилмаган қурғоқчилик сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13134

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Академик Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди

Бугун, 3 октябрь куни таниқли физик олим Тўраев Назар Йўлдошевич 85 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Фанлар академияси.

Олим физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган.

Human.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Беруний туманида 2 млрд. сўмлик тендер таниш-билишлар ўртасида ўтказилгани айтилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ободонлаштириш бошқармаси Вазирлар маҳкамасини қарорини таъминлаётганини билдириб, деярли 2 миллиард сўмлик тендерни таниш билишлар ўртасида ўтказган, деб ёзмоқда «Ғазна» телеграм-канали.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 сентябрь куни ўтказилган тендерда «Турткул супер лес» ва «Реал Тўрткўл» МчЖ қатнашди. «Турткул супер лес»нинг 50 фоизига Гаипов Отахон Душиевич, қолган 50 фоизига Гаипов Икрам Мухаммедович эгалик қилади. Шунингдек, улардан бири «Реал Тўрткўл»нинг 10,2 фоизига, иккинчиси 5,4 фоизига эгалик қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нигерияда ёқилғи танкерининг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Нигерия жанубидаги Дельта штатида ёнилғи ташувчи танкернинг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва кўплар жабрланди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Варри – Бенин трассасида ёнилғи ташувчи танкер номаълум сабабларга кўра портлаб кетган.

Танкер портлаши сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, бир қатор валюталар, жумладан, АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати эса тушган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бангкокда 14 ёшли ўсмир савдо марказида 3 кишини ўлдирди

Бангкокда 14 ёшли ўсмир савдо марказида ўт очиб, уч кишини ўлдирди. Отишма уюштирган ўсмир қўлга олинди, маҳаллий ОАВ у қуролни ўғирлаганини ёзмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтда вақтинчалик бепул автобус йўналиши ташкил этилди

Жорий йилнинг 3 октябрдан бошлаб, 3М-сонли “Халқаро аэропорт” бекатини кўприк йўли орқали “Яккасарой ТИИБ” бекати билан боғловчи иккита микроавтобус ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Физика бўйича Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Физика бўйича Нобель мукофоти Пьер Агостини, Ференц Краус ва Анн Л'Юльега берилди. Улар электронлар ва ёруғлик табиатини тадқиқ қилгани учун юқори мукофотга сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform ХАА ВВC Newsга таяниб.

Нобель қўмитаси аъзолари лауреатларнинг аттосекундлик физикага қўшган ҳиссасини юқори баҳоладилар: молекуляр ўзаро таъсир даражасида материя билан нима содир бўлишини тушуниш учун олимлар лазер импулсининг миллиарддан бир қисмигача давом этадиган лазер импулслари билан ишладилар.

Ушбу импулслар атом ичидаги электронларнинг ҳаракатини ўрганиш учун ишлатилади. Бу жорий йилда иккинчи Нобель мукофотидир.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13135

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марказий банк “AVO bank”ка бир қатор тақиқлар қўйди

Марказий банк баёнатига кўра, бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республика ишчи гуруҳи Шофирконда бўлди

“Обод хонадон”, “обод кўча, “обод маҳалла” дастурига мувофиқ Жондор туманидаги Далмунобод, Пешку туманидаги Дейча, Шофиркон туманидаги Қуйи Чуқурак ҳамда Когон туманидаги Сорғун маҳаллалари оғир ҳудуд сифатида белгилаб олинган.

— Бугунга келиб 642 та хонадон, 826 та оила ва уларда 3780 нафар аҳолисига эга маҳалламизда асосий “драйвер”, яъни тирикчилик манбаи дала-деҳқончилик ишлари ва чорвачилик ҳисобланади. Шу боис, ҳудудда экин ери 412 гектар бўлиб, шундан 321 гектари бунда фаолият юритаётган 6 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдони, қолгани томорқа еридир, — дейди “Қуйи Чуқурак” МФЙ раиси Жасурбек Насуллаев. — Албатта, қишлоқ жойида ўз томорқасига эга бўлган оила борки, сигир-бузоқ парваришлайди, товуқ боқади. Шу билан рўзғорда сут-қатиққа, гўшт ё тухумга бўлган эҳтиёж қопланади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13136

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республикадаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилди

115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 5 821 метр иситиш тармоқлари таъмирланди, 6 341 м2 бино ва иншоотларнинг синган ойналари алмаштирилди, 29 180 м2 бино ва иншоотларнинг том қисми таъмирланди, 24 минг метр совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланди.

Профессионал таълим муассасаларига 31,5 минг тонна кўмир харид қилиш учун 13,2 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Ҳозирда 31,7 минг тонна (яъни режага нисбатан 100,6 фоиз) кўмир ёқилғиси харид қилиниб, тегишли профессионал таълим муассасаларига етказиб берилди.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5,2 минг тонна қўшимча кўмир ёқилғиси заҳираси яратилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илон Маск яна "тахт"га қайтди

SpaceX ва Tesla компаниялари эгасининг бойлиги 251 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб хабар берди Аnadolu агентлиги.

Илон Маск ҳар йили Forbes журнали томонидан тузиладиган АҚШнинг 400 та энг бой фуқаролари орасида яна биринчи ўринни эгаллади.

И. Маскнинг ўтган йилги бойлиги тахминан 251 миллиард долларни ташкил қилган. Ўша пайтда ҳам у рўйхатнинг бошида эди.

Батафсил:👉https://human.uz/12/44/13137

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Кимё бўйича Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди

Алексей Екимов, Луис Брюс ва Мунги Бавенди кимё бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлишди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати тушган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда

2023 йилнинг сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, назорат тадбирларида 94 миллион 533 минг метр куб табиий газ ва 42 миллион 961 минг киловатт соат электр энергияси талон-торож қилинган. Бу ҳолатлар тизимга 111 миллиард 428 миллион сўм зарар келтирган.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бу ҳажмдаги табиий газ 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тўғри келади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial