Human.uz | Rasmiy kanal
7.59K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Қандай ҳолатларда ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитиш мумкин?

Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани;

айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

V — XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари";

VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия";

V — IX синфларда "Технология";

X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари;

таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани;

таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Чилонзорда дарахтлар полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилгани сабабли қуриб қолган

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Лутфий кўчасида дарахтлар ёппасига кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти Тошкент Ботаника боғи мутахассиси ҳамда туман Экология бўлими масъулларининг 2023 йил 14 сентябрдаги хулосасига асосан қуриганлиги сабабли кесилган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур дарахтлар 2021 йилда полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилгани сабаб қуриб қолган. 2022 йилда ҳолат ўрганилиб, прокуратура органларига қуриганлик ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шу йилнинг август ойида ички ишлар органларига суриштирувга берилган. 2022 йилнинг сентябрь ойида эса ҳужжат тугатилган.

Жорий йилнинг май ойида ёғингарчилик ва шамол туфайли Лутфий кўчасидаги қуриган дарахтлардан бири қулаб тушган ва йўл ёпилиб, аҳолига ва йўловчиларга анча ноқулайлик келтириб чиқарган. Лутфий маҳалласи аҳолисидан эса қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ҳамда ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушган. Шуларни инобатга олган ҳолда дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, ростдан ҳам қуриб қолгани аниқланган 29 та дарахт кесилган.

Дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ҳамда 1020 та бута экилиши режалаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича бугунги кунда Бош прокуратура томонидан аввалги ҳолат ҳамда хулоса берилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, божхона ходимлари "Фарғона" чегара божхона пости орқали 83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишган.

Маълумот учун, Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га камайиб бораётган тур сифатида киритилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи жанжаллашди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга кўра, ҳолат кеча 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Ғ ва йўловчи ўртасида юз берган.

Ҳайдовчи автобусни белгиланмаган жойда тўхтатмагач, йўловчи уни ҳақорат қилиб, бошқарувга ҳалал берган. Унинг ҳамроҳи (аёл) эса автобус йўлига туриб олиб, 15 дақиқа ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Шу пайтга қадар Андижон вилояти кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Мирзоҳид Нурматов Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.

Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент: «Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти «қоғоз» тўлдириш ва мажлисга кетяпти»

Йиғилишда «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

«Бешлик» зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

«Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат «қоғоз» тўлдириш ва мажлисларга кетяпти», - деди давлат раҳбари.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13122

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Маҳалла еттилиги»нинг вазифалари белгиланди

Йиғилишда «маҳалла еттилиги»нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

— маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

— ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

— ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

— хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

— солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

— ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади

“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Маҳаллаларни ривожлантириш бўйича республика, вилоят ва туман кенгашлари жорий этилади

Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Давлат раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентда илк бор «гармошка»ли электробус қатновга қўйилади

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнашни бошлайди. Хитой компанияси транспорт воситасини «Тошшаҳартрансхизмат»га топширган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ChatGPT'га кўриш, эшитиш ва гапириш функциялари қўшилди

OpenAIнинг ChatGPT чатботи энди “кўриши, эшитиши ва гапириши” ёки оғзаки сўзларни тушуниши, синтетик овоз билан жавоб бериши ва тасвирларни қайта ишлаши мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform ХАА CNBC нашрига таяниб.

Компания маълумотларига кўра, GPT-4 чатботнинг жорий қилинганидан бери энг катта янгиланишдир. У фойдаланувчиларга бот жавоб берадиган бешта синтетик овоздан бирини танлаб, ChatGPT мобиль иловасида овозли суҳбатларда қатнашиш имконини беради. Фойдаланувчилар, шунингдек, ChatGPT ёрдамида расм алмашишлари мумкин.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13123

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси бугун, 27 сентябрдан 14 октябргача муддатда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

Лойиҳага кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, давлат бошқарувида бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Тошкентда трансформаторда авария бўлса ҳам «свет» ўчмайди — Энергетика вазирлиги

Пойтахтга битта маҳаллага электр энергияси етказиб бериш кучига эга генераторлар олиб келинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Америка ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чекмоқда

Жанубий Американинг бир қанча мамлакатлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чекмоқда. У ерда ҳарорат Цельсий бўйича 40 даражадан ошди, деб хабар беради Kazinform ХАА CNNга таяниб.

Перу, Боливия, Парагвай, Аргентина ва Бразилия сентябрда рекорд даражадаги ҳароратни бошдан кечирди.

Одатда мўътадил ой бўлган сентябрда Перуда энг экстремал ҳароратлар қайд этилади.

Мисол учун, Пуэрто-Эсперанса шаҳрида ҳарорат 40 даражадан ошди, бу мамлакат учун жуда кам учрайдиган ҳолат ва 41,1 даража Цельсий бўйича рекорд даражадаги ҳароратдан атиги 1 даража орқада.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13125

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эртага президент Берлин шаҳрига боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.

Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13126

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial