Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШнинг давлат қарзи 33,044 трилион долларга етди

Жорий йилнинг 19 сентябрь ҳолатига кўра, АҚШнинг давлат қарзи 33,044 трилион долларни ташкил қилмоқда, деб хабар берди мамлакат Молия вазирлиги сайти.

Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзининг шифтини ошириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу чора Америка расмийларига дефолтдан қочиш имконини берди. Ўша пайтда бу кўрсаткич 31,95 триллион доллар ташкил қилаётган эди, аммо ўша ойнинг ўрталарида давлат қарзи 32 триллион доллардан ошиб кетди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франция Россия рақами бўлган машиналарнинг мамлакатга киришини тақиқламоқчи эмас

Франция Финляндия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларидан фарқли ўлароқ, Россия давлат рақамлари бўлган автомобилларнинг киришига тақиқ жорий этиш ниятида эмас. Бу ҳақда республиканинг Россиядаги элчихонасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Известия» газетаси.

«Айни пайтда Франциядан Европа Иттифоқининг 833/2014-сонли Директивасига XXI-иловада кўрсатилган қоидаларга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган», — деди элчихона нашрга.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Айрим вилоят судларида раислар алмаштирилди

Айрим вилоят судлари раислари, жумладан, Мелибоев Талъатжон ёзма аризасига асосан Андижон вилоят суди раиси лавозимидан, Кадиров Лукмон ёзма аризасига асосан Бухоро вилоят суди раиси лавозимидан, Джумаев Ўткир ёзма аризасига асосан Жиззах вилоят суди раиси лавозимидан, Полванов Баҳодир ёзма аризасига асосан Хоразм вилоят суди раиси лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Ғаниев Фарходжон Андижон вилоят суди раиси, Рўзиев Учқун Бухоро вилоят суди раиси, Шукуров Акрам Жиззах вилоят суди раиси, Утаев Акром Фарғона вилоят суди раиси лавозимларига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “махсус аксилтеррор операцияси”ни бошлади

“Ҳарбий хизматчиларимиз хавфсизлигини таъминлаш ва Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида минтақада маҳаллий антитеррор тадбирлари бошланди”, — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Озарбайжон ОАВлари Боку мамлакат ҳаво ҳудудини Арманистон учун ёпаётганини хабар қилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Тоғли Қорабоғнинг Аскеран ва Степанакерт ҳудудларини ўқ овози, портлашлар овози эшитилмоқда.

Аҳолининг хабар беришича, Степанакерт ҳудудида алоқа узилиб қолган, сигналлар эшитилмоқда, шаҳар узра учувчисиз учиш аппаратлари учмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, фунт стерлингдан ташқари, барча валюталар, жумладан АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 168.04 (+7.65) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.47 (+0.22) сўм;
— 1 евро — 13 006.42 (+27.64) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маск собиқ Twitter'ни пулли қилишни режалаштирмоқда

Илон Маск илгари Twitter деб номланган Х ижтимоий тармоғини барча фойдаланувчилар учун пулли қилиб қўймоқчи, деб хабар бермоқда BBC News.

Кеча Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбатда миллиардер платформага пулли кириш ботларга қарши туришнинг ягона йўли эканлигини айтди.

"Биз платформадан фойдаланиш учун кичик ойлик тўловга ўтмоқдамиз", – деди Tesla ва SpaceX раҳбари. Бу шунчаки ноаниқ изоҳми ёки Маск ойлик тўловни жорий этишга қарор қилдими, ҳозирча номаълум.

Ўтган йили Twitterни сотиб олганидан бери Маск фойдаланувчиларни энди X Premium деб номланган кенгайтирилган хизмат учун тўлашга ундашга ҳаракат қилди. Бунга пуллик обуначиларга узунроқ постлар ва платформада кўринишни ошириш каби қўшимча функцияларни тақдим этиш орқали эришилди.

Бироқ, ҳозирча фойдаланувчилар Х-дан бепул фойдаланишлари мумкин. X Premiumдан фойдаланиш ҳозирда АҚШда ойига 8 доллар туради. Нарх абонент жойлашган мамлакатга қараб ўзгаради.

Бироқ, Х ижтимоий тармоғига пуллик киришни таклиф қилиш орқали у фойдаланувчиларининг кўпини йўқотиш хавфи мавжуд. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирда компания даромадининг катта қисмини ташкил этувчи реклама даромадининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент вилояти прокурорига ўринбосар тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро низо келиб чиқди

Ҳиндистон ва Канада ўртасида халқаро можаро Канада ҳудудида Сикхлар етакчиси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлдирилиши туфайли келиб чиқди, деб хабар бермоқда CNN.

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат разведка хизматларида Нижарнинг ўлимини Ҳиндистон билан боғловчи “ишончли” далиллар борлигини айтганидан сўнг, Канада олий даражадаги ҳинд дипломати Паван Кумар Райни мамлакатдан чиқариб юборди.

«Сўнгги бир неча ҳафта ичида Канада хавфсизлик хизматлари Ҳиндистон ҳукумати агентлари ва Канада фуқароси Хардип Сингх Ниджарнинг ўлими ўртасидаги эҳтимолий боғлиқлик ҳақидаги ишончли даъволарни фаол равишда текширмоқда», – деди Трюдо душанба куни Парламентда.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13116

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Никол — хоин!"

Қорабоғдаги можаронинг кучайиши фонида ўнлаб одамлар Ереванда ҳукумат биноси атрофида йиғилиб, Бош вазир Пашинян сиёсатига қарши намойиш ўтказмоқда.

Улар Бош вазирга қарши "Никол— хоин!", дея ҳайқирмоқда. Аввалроқ Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “махсус аксилтеррор операцияси”ни бошлагани ҳақида маълум қилинганди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
📹Ереванда портлашлар. Намойишлар кучаймоқда

Ереванда намойишлар сабаб полиция билан шиддатли тўқнашувлар бошланди. Ҳукумат биносини қўриқлаётган полицияга шишалар ва бошқа буюмлар улоқтирилган.

Полиция шовқинли гранаталар билан жавоб берган. Намойишчилар полиция кордонини бузиб, ҳукумат биносига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, Қорабоғда олти қишлоқнинг тинч аҳолиси эвакуация қилинди: Храморт, Хнапата, Сарнахбюр, Нахичеваник, Мачкалашен ва Чанкатаг.

Охирги маълумотларга кўра, республикада камида беш киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Зарбалар оқибатида қурбонлар ва ярадорлар сони ортиб бормоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эрдўғон: "Қорабоғ Озарбайжон тупроғидир!"

“Репорт”нинг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий дебатдаги нутқида айтиб ўтди.

"Қорабоғ Озарбайжон тупроғидир! У учун бундан бошқа мақом асло қабул қилинмайди. Биз Озарбайжоннинг “бир миллат, икки давлат” шиорига амал қилиб, унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва у билан бирга бўлиш йўлидаги қадамларини қўллаб-қувватлаймиз”, деди Туркия раҳбари.

Эрдўған “Арманистон Қорабоғдаги тарихий имкониятдан фойдалана олмади” деб қўшимча қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 13-15, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13115

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Владимир Путин Пекинда Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин октябрда Пекинда музокара ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев стратегик хавфсизлик бўйича Россия-Хитой маслаҳатлашувларида айтди, деб хабар беради ТАSS.

“Октябрда биз Россия президентининг “Бир камар, бир йўл” халқаро форуми тадбирларидаги иштироки доирасида Пекинда Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида батафсил икки томонлама музокараларни кутмоқдамиз”, – деди у.

Патрушев Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳурмат, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланишини ва улар "ўз-ўзидан қадрли ва ташқи шароитларга бўйсунмаслигини" таъкидлади.

“Бу муносабат олий даражада, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг жорий йил 20-22 март кунлари Россияга давлат ташрифи якунлари бўйича давлатларимизнинг қўшма баёнотида ҳам бир неча бор тасдиқланган”, – деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.

“Бир камар, бир йўл” ташаббуси 2013 йилда Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган бўлиб, қадимий Ипак йўлини рамзий маънода қайта тиклайди. Унинг мақсади Хитойнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Африка ва бошқа минтақалар бозорларига кириши, шунингдек, кўпроқ мамлакатлар иштирокида халқаро савдо ва инвестиция лойиҳаларини фаоллаштириш ва манфаатдор давлатлар капиталидан фойдаланишдир. 150 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар ташаббусга аллақачон қўшилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Уруғлик пахта етиштиришга мўлжалланган 10 минг гектардан зиёд майдонлар уруғчиликдан чиқарилди

Батафсил:
👉https://human.uz/2/19/13117

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
my.gov.uz порталидаги хизматлар сони 700 тага оширилади

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-308, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловасида жорий этилади.

2024 йил якунигача:

Ягона порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади;

Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобиль илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, қуйидаги махсус порталлар ишга туширилади:

— 2024 йил 1 январдан рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи;

— 2024 йил 1 июндан республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи;

— 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи.

Шунингдек, шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича “112” ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 ноябрдан “охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.

2024 йил якунигача магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial