АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ҳам Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилди.
— 1 АҚШ доллари — 12 174.99 (+20.97) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.13 (-0.34) сўм;
— 1 евро — 12 982.19 (-55.43) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Шавкат Мирзиёев Тошкентга йўл олди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.
Давлат раҳбари ташрифнинг биринчи куни Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди.
Ташрифнинг иккинчи кунида президент Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишда нутқ сўзлади.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, президент Тошкентга йўл олди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига матбуот котиб тайинланди
Туляганова Севара Тулкуновна - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига тайинланди.
С.Туляганова тайинловга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси "Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" PR бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қорақалпоғистонда транспорт вазири тайинланди
Қорақалпоғистон Юқори Кенгаши Президиуми қарори билан:
Юсупов Байрам Махсетович - Қорақалпоғистон транспорт вазири этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистон Юқори Кенгаши Президиуми қарори билан:
Юсупов Байрам Махсетович - Қорақалпоғистон транспорт вазири этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Икки кун ичида Италиянинг Лампедуза оролига етти минг мигрант келди
Ўртаер денгизидаги Италия оролига Африка ва Яқин Шарқдан келган муҳожирларнинг келиши тўхтамаяпти ва улар у ердан Италиянинг бошқа ҳудудларига олиб кетилмоқда, деб хабар бермоқда Euronews.
Шу ҳафтанинг икки кунида Италиянинг Лампедуза оролига Африка ва Яқин Шарқдан етти минг муҳожир етиб келди. Чоршанба куни оролдаги 6,000 дан ортиқ одамнинг учдан бир қисми Италиянинг бошқа қисмларига этказилган. Портда юзлаб муҳожирлар ўз навбатини кутмоқда.
Лампедузадаги 400 кишилик қочқинларни қабул қилиш маркази барча келганларни қабул қила олмайди. Муҳожирларнинг бир қисми порт яқинида қолишади. Баъзида у ерда вазият кескинлашади ва Италия полицияси муаммони ҳал қилишга мажбур бўлади.
Об-ҳаво денгиз бўйлаб сузиб ўтиш учун қулай, аммо бу ҳафта яна бир кема ҳалокатга учради. Тунисдан келган муҳожирларнинг чорак қисми ҳалок бўлди, ноқонуний йўллар билан Италия қирғоқларига етиб олишга уринган 20 киши қутқарилди.

БААда 1 млрд долларлик «камбағаллар кокаини» мусодара қилинди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) полицияси мебелда контрабанда йўли билан олиб келинган 13 тонна амфетамин таблеткаларини қўлга олди, деб хабар бермоқда BBC News.
Қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган Каптагон номи билан танилган дори шубҳали кўринишдаги юк ташиш контейнеридан топилган.
Видеода Дубай полицияси 86 миллион дона таблетка яширинган ёғоч панель ва эшикларни синдираётгани акс этган.
«Камбағаллар кокаини» номини олган Каптагон кўрфаздаги ёшлар орасида энг машҳур гиёҳванд моддалардан биридир.
Полиция ноқонуний гиёҳванд моддаларни ташишнинг келиб чиқишини аниқламади, аммо Каптагон Сурияда жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилган деб ишонилади.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13110

«Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2023 йилдаги 467-сон Қарори билан «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.
Кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

ЕИ TikTok’ни 368 млн доллар жаримага тортди
Европа Иттифоқи TikTok компаниясини Европа қоидаларига мувофиқ болалар шахсий ҳаётини ҳимоя қилмагани учун 368 миллион доллар жаримага тортди, деб хабар бермоқда Euronews сайти.
Жума куни Европа Иттифоқи TikTok ижтимоий тармоғини вояга етмаганлар билан боғлиқ маълумотлар билан ишлашда Брюсселнинг маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини (GDPR) бузгани учун 345 миллион евро (368 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди.
Бош қароргоҳи Дублинда жойлашган ва Европа Иттифоқи номидан иш юритувчи Ирландия маълумотларини ҳимоя қилиш комиссияси ижтимоий медиа гигантига уч ой ичида талабларга риоя қилишни буюрди.
Жарима 2020 йилнинг июль-декабрь ойлари орасида содир бўлган қоидабузарликлар бўйича икки йиллик текширувдан сўнг тўланади.
Илова ёшлар орасида жуда машҳур бўлиб, Ирландия расмийлари ўз қарорида болаларнинг аккаунтлари барчага очиқ бўладиган тарзда рўйхатдан ўтказилган деган хулосага келишди.
TikTok вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмагани учун биринчи марта жазоланаётгани йўқ. Ижтимоий тармоқ АҚШ томонидан 2019 йилда тахминан 5 миллион доллар, Голландияда эса 2021 йилда 750 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Ўтган апрель ойида Буюк Британия шунга ўхшаш қонунбузарликлар учун тахминан 15 миллион евро жаримага тортган эди.

Табиий газнинг энг баланд чакана нархи 3250 сўмдан ошмайди
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:
➖Ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганини қатъий назорат қилиб борилади;
➖ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади;
➖табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Валюта операцияларига қўйилган чекловлар бекор қилинди
Хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётларини фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказиш қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётларини фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказиш қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Суд тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан:
Фарходжон Боқижонович Ғаниев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган;
Акрам Гайратович Шукуров - судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.
Шунингдек,
Учқун Холбоевич Рўзиев - судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Жўрақулович Утаев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Маратович Камолов - судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фаррух Сойибжонович Абдураимов - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланган.
Бундан ташқари, ёзма аризаларига асосан,
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев - Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;
Лукмон Мухтарович Кадиров - Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Буранович Джумаев - Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полванов - Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилган.

Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди
Зуфар Курбанов ички ишлар ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар З.Курбанов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зуфар Курбанов ички ишлар ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар З.Курбанов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Қалқон» жамоатчилик гуруҳига раҳбар тайинланди
Қудратов Анвармирзо Муродиллаевич Республика "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қудратов Анвармирзо Муродиллаевич Республика "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистонда самолёт ёниб кетди
Хусусий самолёт кучли ёмғир пайтида Мумбай аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва алангаланди, деб хабар берди NDTV.
Самолёт бортида саккиз киши — олти йўловчи ва икки экипаж аъзоси бўлган.
Канал манбалари хабар беришича, воқеа оқибатида уч киши жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди. Давлат раҳбарини Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
100 ёшдан ошган японияликлар сони илк марта 92 минг нафардан ошди
Японияда 100 ёшдан ошган одамлар сони илк бор 92 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги 18 сентябрь куни нишонланадиган «Қарияларни ардоқлаш куни» муносабати билан ташкил қилинган тадбирда маълум қилди.
Вазирликнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 92139 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро яшайди, бу кўрсаткич сўнгги 50 йил давомида фақат ўсган ва бугунга келиб рекорд даражага етган. 100 ёшдан ошганлар сони бу йил 1.5 минг нафарга кўпайган ва шу ёшдаги кексаларнинг қарийб 89 фоизи аёллардир.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, бу йил 47 107 киши ўзининг 100 ёшини нишонламоқда ва шу муносабат билан уларга табрик мактублари ва эсдалик совғалари юборилади.
Маълумот учун, Японияда 100 ёшли фуқаролар сони камида 1963 йилда қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилингандан бери доимий равишда ошиб бормоқда. Ўшанда мамлакатда 100 ёшдан ошган 153 нафар инсон бўлган. 1981 йилда уларнинг сони минг нафардан ошган, шунингдек, 1998 йилда - 10 минг, 2012 йилда эса 50 минг нафарга етган.

Машҳур адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.
Наим Фатиҳович Каримов 1932 йилнинг 12 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. У 1955 йил ЎОДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.
Ўқишини аспирантурада давом эттириб, 1958 йил тамомлади. Аспирантурадан сўнг ёш олим Ўзбек ССР ФАнинг тил ва адабиёт институтига илмий ходим бўлиб ишга киради, етакчи илмий ходимликдан бўлим мудиригача бўлган йўлни босиб ўтади. 1993 йил Наим Каримовга филология фанлари доктори илмий даражаси тақдим этилади, 1994 йил эса профессорлик даражаси берилади.
Наим Каримовнинг илмий фаолияти асосан, XX аср ўзбек адабиётини, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби жадидчи ёзувчилар ижодини ўрганиш билан боғлиқ. Олим Ойбек, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг асарлари тўпламини тайёрлашга фаол бел боғлайди. Унинг қаламига “Ҳамид Олимжон” (1979), “Ойбек” (1985), “Усмон Носир”, “Усмон Носир ҳаётининг сўнгги йиллари” (1993-1994) каби илмий-оммабоп китоблар тегишли.

Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан берилади
Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:
➖туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
➖Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
➖халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13111

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Корея Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ноқонуний деб атади
Жанубий Корея президенти Юн Сок-Йоль Россия ва КХДР ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий ҳамкорликни ноқонуний деб атади. Бу ҳақда у Associated Press агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ноқонуний ва нотўғри, чунки у БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва бошқа халқаро санкцияларга зиддир», - деди Юн Сок-Йоль.
Жанубий Корея президенти бундай ҳаракатларга жавобан халқаро ҳамжамият янада бирлашишига ишонч билдирди.