Human.uz | Rasmiy kanal
7.43K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Австрияда каркидон ҳайвонот боғи ходимини ўлдирди

Зальцбургдаги Хельбрунн ҳайвонот боғи ходими каркидон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, яна бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда сешанба куни Зальцбург полицияси маълум қилди.

Полиция баёнотида айтилишича, каркидон эрталаб ҳайвонлар қўрасига кирган 33 ёшли ҳайвонот боғи ходимига ҳужум қилган. Тажрибали ҳайвонот боғи ходими, аёл воқеа жойида вафот этди, дея қўшимча қилди полиция.

Яна бир қўриқчи, 34 ёшли эркак ҳам ҳайвонни қўрқитмоқчи бўлганида каркидон ҳужумига учради. Эркак оғир жароҳатлар билан Зальцбург касалхонасига етказилган ва у ерда шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

«Биз ҳайратдамиз ва бу қандай содир бўлганини ҳали билмаймиз», – деди сешанба куни ҳайвонот боғи матбуот котиби Ульрике Ульманн.

«Эрта тонгда каркидонларга одатда ҳашаротларга қарши восита сўртилади. Бу ҳар доим қўриқланадиган ҳудудда содир бўлади«, – дея қўшимча қилди Ульманн.

Ҳайвонот боғида 150 турдаги 1500 га яқин жониворлар, жумладан, оқ каркидон бор. Ҳозирги вақтда ҳайвонот боғи ҳудудида иккита урғочи каркидон - Йети ва Тамика ва иккита эркак - Таму ва Атос яшайди.

Оқ каркидонлар қуруқликдаги йирик сутемизувчилар орасида иккинчи ўринда туради ва Бутунжаҳон табиат жамғармаси маълумотларига кўра, вазни 3080 дан 7920 фунтгача бўлиши мумкин. Оқ каркидонлар йўқолиб кетиш хавфи остида, уларнинг 16 000 дан камроғи қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашди.

Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлашда давом этяпти

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, Хитой юанидан ташқари барча валюталар, жумладан, Россия рубли, евро ва АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган.

— 1 АҚШ доллари — 12 154.02 (-8.02) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.47 (-0.31) сўм;
— 1 евро — 13 037.62 (-12.25) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13107

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вьетнам пойтахтида кўп қаватли уйдаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги тўққиз қаватли турар-жой биносида содир бўлган кучли ёнғин натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар бермоқда BBC.

Давлат матбуотининг хабар беришича, 70 га яқин одам қутқарилган, уларнинг кўпчилиги шифохонага етказилган. Қайд этилишича, тунда содир бўлган ёнғин ўчирилган. Ёнғин содир бўлган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тез ривожланаётган пойтахт маъмурияти яқинда қурилган кўплаб турар-жой бинолари ёнғин хавфсизлиги стандартларига жавоб бермаслигини таъкидламоқда. Сўнгги 20 йил ичида шаҳар аҳолиси тўрт баравар кўпайди.

Аҳолининг айтишича, улар маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида кучли портлаш овозини эшитган, кейин бинодан қора тутун кўтарилаётганини кўрган.

Ўн беш ўт ўчириш бригадаси ёрдамга шошилди, бироқ улар ёнаётган кўп хонадонли уйга яқинлаша олмади, чунки у жойлашган хиёбон жуда тор эди. Бу воқеа ҳудуднинг жадал ривожланаётган шаҳарларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини яна бир бор намоён этди.

Деярли роппа-роса бир йил аввал Жанубий Вьетнамдаги караоке-клубдаги ёнғин оқибатида 32 киши ҳалок бўлган эди. Маълум бўлишича, дераза панжара билан қопланганлиги сабабли, ташриф буюрувчилар ҳалокатли тузоққа тушиб қолишди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ангрендаги болалар боғчасида 24 нафар тарбияланувчи заҳарланган

Санитария-эпидемиология қўмитасининг хабар беришича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 2023 йилнинг 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб 2023 йил 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сонли ДМТТ да тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилиб, улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.

Хабарда айтилишича, санэпидқўмита ходимлари томонидан лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда, ДМТТ омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинган.

Қўмита, шунингдек, ДМТТнинг 240 нафар тарбияланувчилари шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий назоратга олинди ва ДММТнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13106

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ички ишлар вазири тизимдаги этика қоидалари ва ходимларнинг фаолияти тўғрисида гапирди:

«Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади»,
— дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этди.

“Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори билан Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Маманбий Аллабергенович Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Москвада 5 ёшли қизчани зўрлаб, сўнг ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Маълум қилинишича, Москва вилоятида яшовчи тожик оиланинг 5 ёшли қизи номаълум тарзда ғойиб бўлади. Қизчанинг жасади бир кундан кейин темир йўл ёнидан спорт сумкаси ичидан топилган.

Полиция ходимлари суриштирув ишларини бошлаб, кузатув камералари ёрдамида асосий ва ягона гумондорни тезда аниқланган. Жиноятчи қизнинг оиласининг қўшниси, 28 ёшли Александр Семин бўлиб чиққан.

Аниқланишича, жиноятда эркак қиз ҳовлида ўйнаб юрган вақтида уни ўйинчоқ билан ўзига жалб қилган. Суд-тиббий экспертизадан сўнг бола зўрлангани, кейин эса пичоқ билан ўлдирилгани маълум бўлди.

Москва вилояти суди ҳукми билан эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аммо, қизнинг отаси бундан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 13 сентябрь куни бўлиб ўтган.

Унга кўра, отанинг аризаси қаноатлантирилиб, судланувчи эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ президентининг ўғли Хантер Байден 25 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Президент Жо Байденнинг ўғли Хантерга 2018 йилда сотиб олинган ўқотар қуролларни ҳарид қилаётганда ёлғон кўрсатма берганликда учта айблов қўйилди, деб хабар бермоқда CNN.

АҚШ тарихида биринчи марта Адлия вазирлиги амалдаги президентнинг ўғлига айблов эълон қилди.

Айбловлар июль ойида Хантер Байденнинг дастлабки айблов келишуви муваффақиятсизликка учраганидан кейин қўйилган. Айбловлар Жо Байденнинг 2024 йилда АҚШ президенти лавозимига қайта сайланиш кампанияси ўртасида жиддий суд жараёнига олиб келиши мумкин.

Хантер Байденнинг ҳуқуқий муаммолари 2018 йил октябрда сотиб олган ўқотар қуроллардан келиб чиқди. Делавэрдаги қурол дўконидан револьвер сотиб олаётганда, у ҳеч қандай ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмагани ёки уларга қарам бўлмаганлигини айтиб, федерал бланкда ёлғон гапирган. Гарчи, аслида, сотиб олиш пайтида у кокаинга қарамлик билан курашган.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13108

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Журналист Рамина Ягафарова антибиотик таблетка ичиб, вафот этди

Телебошловчи, журналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Маълум бўлишича, унинг бевақт ўлимига дори сабаб бўлган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 12-сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада "Левофлоксацин" антибиотик дорисидан 1 дона ичган. Орадан тахминан 10-15 дақиқа ўтгач унда тутқаноқ кузатилган ва шундан сўнг ҳушдан кетган.

Шифокорлар аёлга биринчи ёрдамни кўрсатган ва у реанимация бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалардан сўнг аёл ўзига келган. Аммо, 13 сентябрь куни соат 16:00 ларда журналист аёлни қайта тутқаноқ тутган , кўрсатилган ёрдамга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Ягафарованинг ўлими сабаби - доридан аллергик реакция. Бош мия ўпка ўткиш ишиши. Анафилактик шок ҳолати кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамина Ягафарова "Дунё бўйлаб" телеканали журналисти эди. Унга қадар Ягафарова "УзРепорт ТВ" телеканалида ҳам фаолият олиб борган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Оролни қутқариш жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 15 сентябрь куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13109

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ливияда тошқин қурбонлари сони 11 мингга етди

Эпицентри Дерна шаҳрида бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлди, 20 минг киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда РБК Al-Hadathга таяниб маълум қилди. Ливиядаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фуқаролар ва қутқарувчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

«Дерна – урушдан қолган портловчи моддалар билан ифлосланган шаҳар эканлиги маълум», – дейилади хабарда. «Сув тошқин натижасида ўқ-дорилар ва мина қолдиқлари аввалги жойидан шаҳарга сочилиб кетган бўлиши мумкин», дея огоҳлантирди ташкилот.

10 сентябрда «Даниэль» тўфони Ливия шарқига келиб тушди. Соҳил бўйидаги Бенғози, Дерна ва Жабал ал-Ахдар шаҳарларига зарар етказган. Ливия ҳукумати шарқдаги Киренаика провинциясидаги учта туманни фалокат зонаси деб эълон қилди.

Довул натижасида Дернани ўраб турган иккита тўғон ёрилиб, тошиб кетди. Сув Ливия шарқида турар-жой маҳаллаларини ювиб, қирғоқ бўйлаб уйларни вайрон қилган. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мактаблар ва дўконлар ёпилди, комендантлик соати жорий этилди. БМТ маҳаллий ва миллий даражада зудлик билан ёрдам беришга ваъда берди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ ҳукумати Google компаниясини судга берди

АҚШ ҳукумати интернет-қидирувда глобал гигантга айланган Google компаниясига қарши судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ВВС ахборот агентлиги. Сешанба куни Вашингтон судида бошланган суд жараёни тахминан 10 ҳафта давом этиши кутилмоқда.

АҚШ расмийлари Google компаниясини ўз ваколати ва мавқеини суиистеъмол қилишда ва рақобатни бўғиб, Apple ва Samsung каби етакчи технология компанияларига ўз шартларини қўйиш орқали интернет қидирув тизимлари бозорида ҳукмронлик қилишда айблади.

Талабга кўра, улар катта харажатларга қарамай, Google қидирув тизимини ўз қурилмаларига ўрнатишлари керак. АҚШ Адлия вазирлиги ушбу даъвони тайёрлаш учун уч йил вақт сарфлади ва Google ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун миллионлаб доллар эвазига учта тажрибали юридик фирмаларни ёллади.

Компания энг яхши қидирув тизими бўлгани учун бозорда ҳукмронлик қилаётганини исботламоқчи. Google га қарши даъво – Вашингтондаги кўп миллатли гигантлар ва расмийлар ўртасидаги зиддиятлардан биридир.

Бу ушбу компаниялар кундалик ҳаётимизга қанчалик чуқур кириб боришини ва улар миллий хавфсизликдан тортиб, фуқароларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилишгача бўлган барча соҳаларда қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

АҚШда расмийлар 100 йилдан ортиқ вақтдан бери монополияга қарши курашиб келмоқда, чунки истеъмолчилар, яъни фуқаролар ва сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ҳам Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилди.

— 1 АҚШ доллари — 12 174.99 (+20.97) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.13 (-0.34) сўм;
— 1 евро — 12 982.19 (-55.43) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Тошкентга йўл олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.

Давлат раҳбари ташрифнинг биринчи куни Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди.

Ташрифнинг иккинчи кунида президент Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишда нутқ сўзлади.

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, президент Тошкентга йўл олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига матбуот котиб тайинланди

Туляганова Севара Тулкуновна
- Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига тайинланди.

С.Туляганова тайинловга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси "Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази" PR бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистонда транспорт вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Юқори Кенгаши Президиуми қарори билан:

Юсупов Байрам Махсетович - Қорақалпоғистон транспорт вазири этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial