Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 162.04 (-17.96) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.78 (-1.89) сўм;
— 1 Евро — 13 049.87 (-10.74) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Байденга импичмент эълон қилиш жараёни бошланиши мумкин
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ёпиқ йиғилишда Республикачиларга Президент Жо Байденга нисбатан импичмент жараёни бошлаш учун янги маълумотларни беради. Бу ҳақда «Punchbowl News» порталида маълум қилинган.
Маълумотга кўра, 14 сентябрга мўлжалланган мажлисда Маккарти Байден оиласининг банкдаги ҳисоб-китоблари ва бошқа ҳужжатларни ошкор этади.
«Бу Маккарти ва республикачилар учун катта ютуқ», дея таърифланган. Бинобарин, ҳужжатларда ўғлининг хориждаги фаолиятидан келиб тушган даромадда Байденнинг ҳиссаси борлиги тўғридан-тўғри исботланмаган.
Мавзуга оид ҳужжатларни Вакиллар палатаси Юридик қўмитаси раиси Жим Жордан ҳамда Назорат ва ҳисобот қўмитаси раиси Жеймс Комер бошчилигидаги гуруҳ тўплаган.
Аввалроқ Байденга нисбатан импичмент сентябрда бошланади, деб хабар берган эди Вакиллар палатасидаги сиёсатчилар.

Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Бош вазир Фумио Кисида ўз вазирларининг илтимосларини қабул қилди ва Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Kyodо агентлиги.
Шундан сўнг бош вазир Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги Комэйто партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан вазирлар маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилади. Кейин янги вазирлар маҳкамаси тузилади, шундан сўнг уни Япония императори Нарухито тасдиқлайди.
Янги вазирлар маҳкамаси 19 та вазирдан 13 таси ўрнини босади, улардан 11 таси биринчи марта вазирлик портфелини олади. Янги ҳукуматда беш нафар аёл бўлади – бу Синдзо Абэнинг иккинчи ҳукумати билан тенг келадиган максимал рақам.

Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13105

Туркияда шахта қулаб тушди ва 7 киши тупроқ остида қолиб кетди
Туркиянинг Зонгулдак вилояти Эрели туманида кўмир шахтаси қулаб тушди. Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар ва шифокорлар ишламоқда, деб хабар бермоқда TRT Haber агентлиги.
Губернатор Усмон Ҳажибекташ оглу TRT Haber каналига маълум қилишича, конда 280 киши бўлган, улардан 7 нафари жароҳатланган.
Олти нафари қутқариб олинди. Бир киши вайроналар остида вафот этди. Уларни қутқариш учун 75 киши сафарбар қилинган. Кейинчалик маълум бўлишича, тўрт киши ишлаётган шахтанинг томи қулаб тушган.
Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа, шахта ҳалокатида жароҳатланган 2 киши ва оёғидан жароҳат олган бир киши даволаниб, уйига жўнаб кетганини маълум қилди.
Қолган 3 кишининг даволаш тез ёрдам хонасида давом этмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор. TRT Haber ҳалок бўлган ва яраланган ишчиларнинг исмларини эълон қилди.
TTK Armutçuk корхонасига тегишли шахтада жами 7 нафар ишчи тан жароҳати олди. Ишчилардан бири, 45 ёшли Рамазон Йилдирим вафот этди.
41 ёшли Кошкун Аталай, 49 ёшли Рифат Ўзтурк, 44 ёшли Ергун Устун, 39 ёшли Ерсин Айдин, 31 ёшли Сержан Ҳасан ва 23 ёшли Талха Йилмаз жароҳат олган.

Қорақалпоғистон Республикасига янги Маданият вазири тайинланди
Қарақалпақстан хабар агентлигининг маълум қилишича, Темирбаев Бегис Жумабаевич Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланган.
Бунга қадар у «Айқулаш» қорақалпоқ миллий фолклор ансамблининг директори вазифасида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қарақалпақстан хабар агентлигининг маълум қилишича, Темирбаев Бегис Жумабаевич Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланган.
Бунга қадар у «Айқулаш» қорақалпоқ миллий фолклор ансамблининг директори вазифасида ишлаган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига етиб борган.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Алия Юнусова болалар омбудсмани лавозимидан кетмоқчи
Болалар омбудсмани Алия Юнусова ўз лавомзимини тарк этмоқчи, у бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Болалар омбудсмани Алия Юнусова ўз лавомзимини тарк этмоқчи, у бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия бош котибига ўринбосар тайинланди
Бош вазир матбуот котибининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрдаги 469-сон қарори билан Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг бош котиби ўринбосари этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бош вазир матбуот котибининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрдаги 469-сон қарори билан Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг бош котиби ўринбосари этиб тайинланди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Австрияда каркидон ҳайвонот боғи ходимини ўлдирди
Зальцбургдаги Хельбрунн ҳайвонот боғи ходими каркидон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, яна бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда сешанба куни Зальцбург полицияси маълум қилди.
Полиция баёнотида айтилишича, каркидон эрталаб ҳайвонлар қўрасига кирган 33 ёшли ҳайвонот боғи ходимига ҳужум қилган. Тажрибали ҳайвонот боғи ходими, аёл воқеа жойида вафот этди, дея қўшимча қилди полиция.
Яна бир қўриқчи, 34 ёшли эркак ҳам ҳайвонни қўрқитмоқчи бўлганида каркидон ҳужумига учради. Эркак оғир жароҳатлар билан Зальцбург касалхонасига етказилган ва у ерда шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
«Биз ҳайратдамиз ва бу қандай содир бўлганини ҳали билмаймиз», – деди сешанба куни ҳайвонот боғи матбуот котиби Ульрике Ульманн.
«Эрта тонгда каркидонларга одатда ҳашаротларга қарши восита сўртилади. Бу ҳар доим қўриқланадиган ҳудудда содир бўлади«, – дея қўшимча қилди Ульманн.
Ҳайвонот боғида 150 турдаги 1500 га яқин жониворлар, жумладан, оқ каркидон бор. Ҳозирги вақтда ҳайвонот боғи ҳудудида иккита урғочи каркидон - Йети ва Тамика ва иккита эркак - Таму ва Атос яшайди.
Оқ каркидонлар қуруқликдаги йирик сутемизувчилар орасида иккинчи ўринда туради ва Бутунжаҳон табиат жамғармаси маълумотларига кўра, вазни 3080 дан 7920 фунтгача бўлиши мумкин. Оқ каркидонлар йўқолиб кетиш хавфи остида, уларнинг 16 000 дан камроғи қолган.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бошланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашди.
Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

АҚШ долларининг расмий курси пастлашда давом этяпти
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, Хитой юанидан ташқари барча валюталар, жумладан, Россия рубли, евро ва АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 154.02 (-8.02) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.47 (-0.31) сўм;
— 1 евро — 13 037.62 (-12.25) сўм.

Президент Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.
Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13107

Вьетнам пойтахтида кўп қаватли уйдаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди
Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги тўққиз қаватли турар-жой биносида содир бўлган кучли ёнғин натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар бермоқда BBC.
Давлат матбуотининг хабар беришича, 70 га яқин одам қутқарилган, уларнинг кўпчилиги шифохонага етказилган. Қайд этилишича, тунда содир бўлган ёнғин ўчирилган. Ёнғин содир бўлган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Тез ривожланаётган пойтахт маъмурияти яқинда қурилган кўплаб турар-жой бинолари ёнғин хавфсизлиги стандартларига жавоб бермаслигини таъкидламоқда. Сўнгги 20 йил ичида шаҳар аҳолиси тўрт баравар кўпайди.
Аҳолининг айтишича, улар маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида кучли портлаш овозини эшитган, кейин бинодан қора тутун кўтарилаётганини кўрган.
Ўн беш ўт ўчириш бригадаси ёрдамга шошилди, бироқ улар ёнаётган кўп хонадонли уйга яқинлаша олмади, чунки у жойлашган хиёбон жуда тор эди. Бу воқеа ҳудуднинг жадал ривожланаётган шаҳарларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини яна бир бор намоён этди.
Деярли роппа-роса бир йил аввал Жанубий Вьетнамдаги караоке-клубдаги ёнғин оқибатида 32 киши ҳалок бўлган эди. Маълум бўлишича, дераза панжара билан қопланганлиги сабабли, ташриф буюрувчилар ҳалокатли тузоққа тушиб қолишди.

Ангрендаги болалар боғчасида 24 нафар тарбияланувчи заҳарланган
Санитария-эпидемиология қўмитасининг хабар беришича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 2023 йилнинг 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб 2023 йил 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сонли ДМТТ да тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилиб, улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.
Хабарда айтилишича, санэпидқўмита ходимлари томонидан лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда, ДМТТ омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинган.
Қўмита, шунингдек, ДМТТнинг 240 нафар тарбияланувчилари шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий назоратга олинди ва ДММТнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13106

Ички ишлар вазири тизимдаги этика қоидалари ва ходимларнинг фаолияти тўғрисида гапирди:
«Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.
Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади», — дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этди.
“Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори билан Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Маманбий Аллабергенович Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири лавозимида фаолият юритган.