Human.uz | Rasmiy kanal
7.43K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди

Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13104

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мексика билан жанговар дурангга имзо чекилди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Мексика терма жамоаси билан жанговар дуранг натижани қайд этди.

🤝 Ўртоқлик учрашуви

🇲🇽 Мексика 3:3 Ўзбекистон 🇺🇿

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Ким Чен Ин билан учрашди

Россиядаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари мамлакат президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан «Восточный» космодромда учрашгани ҳақида хабар берди.

ОАВ, шунингдек, мазкур учрашув жараёнидан олинган лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Амударё туманига ҳоким тайинланди

Хожаметов Сабир Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Куни кеча Амударё тумани халқ депутатларининг 64-йиғилишида мазкур масала кун тартиби сифатида кўриб чиқилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ёдгор Саъдиевга «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти топширилди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий драма театри бош директори, режиссёр, актёр Ёдгор Саъдиев «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур мукофот Ижодий ва илмий зиёлилар форумида устоз санъаткор Ёдгор Саъдиевга тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, Баҳром Норбоев «Дебютлар ҳамдўстлиги» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Айтиш жоизки, МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлиларининг ХВ форумига ўтган йили Тошкент шаҳри мезбонлик қилган эди.

«Чингиз Айтматовдек буюклари бор юрт эътибори ва эътирофидан ниҳоятда хурсандман», – дейди Ёдгор Саъдиев. «Бу ҳамдўстлик ришталари ижод аҳлига жуда катта илҳом ва шижоат бағишлайди. Ижодий лойиҳаларимизга ижобий туртки беради».

Маълумот учун, ушбу мукофот 2008 йилда таъсис этилган бўлиб, 2009 йили илк бор ўз соҳибларига тақдим этилган. Мазкур мукофот маданият, санъат, таълим, илм-фан йўналишида самарали ижод қилиб келаётган, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, МДҲ мамлакатларидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга оид лойиҳаларда фаол иштироки учун берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президентнинг жорий ва келаси ҳафтага мўлжалланган иш жадвали эълон қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида Шавкат Мирзиёев иштирок этадиган жорий ва келаси ҳафтага режалаштирилган халқаро тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, давлат раҳбари 14-15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.

Бу саммитларда президент қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни илгари суриши, минтақада савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини, “яшил” иқтисодиёт ва энергетика, сув ва экология соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари кейинги ҳафтада Америка Қўшма Штатларига ташриф давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Президент халқаро ҳамжамиятни нафақат мамлакатдаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида АҚШ президентининг таклифига биноан ўтказиладиган “С5+1” форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Охирги ҳафтада Россияда 10 киши коронавирусдан вафот этган

Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 49,2 фоизга, касалхонага ётқизилган беморлар сони эса 39,6 фоизга ошди. Бу ҳақда журналистларга инфекцияга қарши кураш бўйича федерал фавқулодда штаб маълум қилди.

Мамлакатнинг 52 та ҳудудида вирус билан касалхонага ётқизилганлар сони кескин ошган, 65 та ҳудудда эса хавфли вирусни юқтирганлар сони ортган.

Штаб маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида 4509 киши тузалган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 23,4 фоизга кўпдир. Бу даврда мамлакатда 10 киши вирусдан вафот этган.

Умуман олганда, Россияда пандемия бошланганидан буён 22 995 765 киши ушбу инфекция билан касалланган, 22 446 519 киши тузалиб кетган, 399 999 киши вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 162.04 (-17.96) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.78 (-1.89) сўм;
— 1 Евро — 13 049.87 (-10.74) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байденга импичмент эълон қилиш жараёни бошланиши мумкин

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ёпиқ йиғилишда Республикачиларга Президент Жо Байденга нисбатан импичмент жараёни бошлаш учун янги маълумотларни беради. Бу ҳақда «Punchbowl News» порталида маълум қилинган.

Маълумотга кўра, 14 сентябрга мўлжалланган мажлисда Маккарти Байден оиласининг банкдаги ҳисоб-китоблари ва бошқа ҳужжатларни ошкор этади.

«Бу Маккарти ва республикачилар учун катта ютуқ», дея таърифланган. Бинобарин, ҳужжатларда ўғлининг хориждаги фаолиятидан келиб тушган даромадда Байденнинг ҳиссаси борлиги тўғридан-тўғри исботланмаган.

Мавзуга оид ҳужжатларни Вакиллар палатаси Юридик қўмитаси раиси Жим Жордан ҳамда Назорат ва ҳисобот қўмитаси раиси Жеймс Комер бошчилигидаги гуруҳ тўплаган.

Аввалроқ Байденга нисбатан импичмент сентябрда бошланади, деб хабар берган эди Вакиллар палатасидаги сиёсатчилар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Бош вазир Фумио Кисида ўз вазирларининг илтимосларини қабул қилди ва Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Kyodо агентлиги.

Шундан сўнг бош вазир Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги Комэйто партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан вазирлар маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилади. Кейин янги вазирлар маҳкамаси тузилади, шундан сўнг уни Япония императори Нарухито тасдиқлайди.

Янги вазирлар маҳкамаси 19 та вазирдан 13 таси ўрнини босади, улардан 11 таси биринчи марта вазирлик портфелини олади. Янги ҳукуматда беш нафар аёл бўлади – бу Синдзо Абэнинг иккинчи ҳукумати билан тенг келадиган максимал рақам.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13105

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркияда шахта қулаб тушди ва 7 киши тупроқ остида қолиб кетди

Туркиянинг Зонгулдак вилояти Эрели туманида кўмир шахтаси қулаб тушди. Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар ва шифокорлар ишламоқда, деб хабар бермоқда TRT Haber агентлиги.

Губернатор Усмон Ҳажибекташ оглу TRT Haber каналига маълум қилишича, конда 280 киши бўлган, улардан 7 нафари жароҳатланган.

Олти нафари қутқариб олинди. Бир киши вайроналар остида вафот этди. Уларни қутқариш учун 75 киши сафарбар қилинган. Кейинчалик маълум бўлишича, тўрт киши ишлаётган шахтанинг томи қулаб тушган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа, шахта ҳалокатида жароҳатланган 2 киши ва оёғидан жароҳат олган бир киши даволаниб, уйига жўнаб кетганини маълум қилди.

Қолган 3 кишининг даволаш тез ёрдам хонасида давом этмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор. TRT Haber ҳалок бўлган ва яраланган ишчиларнинг исмларини эълон қилди.

TTK Armutçuk корхонасига тегишли шахтада жами 7 нафар ишчи тан жароҳати олди. Ишчилардан бири, 45 ёшли Рамазон Йилдирим вафот этди.

41 ёшли Кошкун Аталай, 49 ёшли Рифат Ўзтурк, 44 ёшли Ергун Устун, 39 ёшли Ерсин Айдин, 31 ёшли Сержан Ҳасан ва 23 ёшли Талха Йилмаз жароҳат олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистон Республикасига янги Маданият вазири тайинланди

Қарақалпақстан хабар агентлигининг маълум қилишича, Темирбаев Бегис Жумабаевич Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланган.

Бунга қадар у «Айқулаш» қорақалпоқ миллий фолклор ансамблининг директори вазифасида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial