Human.uz | Rasmiy kanal
7.43K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Республика ишчи гуруҳининг «Гулбоғ»га ташрифи қандай натижа берди?

Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Рсепублика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.

Навбатдаги манзил пойтахтнинг Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласи бўлди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга ошрди.

Ишчи гуруҳлар томонидан “Гулбоғ” маҳалласидаги 554 та хонадонлар уйма-уй юриб ўрганилди, натижада 128 та хонадонда яшовчи 197 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари ҳал этилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13101

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нидерландия полицияси икки мингдан ортиқ намойишчини ҳибсга олди

Полиция шанба куни Гаага чеккасида расмийлар томонидан тақиқланган Extinction Rebellion фаолларининг норозилик намойиши чоғида 2,4 минг нафар намойишчини, жумладан, ўнлаб ўсмирларни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, намойиш 9 сентябрь куни тушда бошланган ва одамлардан майдонни тарк этиш талаб қилинганидан кейин полиция маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида ҳибсга олишни бошлаган. Хабар қилинишича, жами 2400 киши ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб кишилар жиноят содир этганликда айбланган.

Маҳаллий кенгаш хавфсизлик нуқтаи назаридан автомагистралдаги намойишни тақиқлаган. Намойишчиларга Гаагадаги асосий вокзал яқинидаги рухсат этилган норозилик майдончасига кўчиб ўтишлари буюрилди.

Намойишда иштирок этаётган бир гуруҳ фаоллар «иқлим ва экологик инқироз»га қарши қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85 фоиз аҳоли бир ойда 300 kW•соатгача электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15 фоиз аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85 фоиз аҳолиникидан кўпроқ”, — деди энергетика вазири.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бортида 55 киши бўлган Air China самолётининг двигатели ёниб кетди

Air China авиакомпанияси самолёти якшанба куни тушдан кейин двигатели ёниб кетганидан сўнг Сингапурга эсон-омон қўнди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, Тяньфу аэропортидан Чэндуга CА403 рейси бўйича барча йўловчилар ва экипаж қўнганидан сўнг, шишириладиган траплар ёрдамида хавфсиз эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Кейинроқ Сингапур расмийлари бортдаги тўққиз киши енгил жароҳат олганини маълум қилди.

Чанги аэропортидаги №3 учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилди. Чап двигателдаги ёнғин ўчирилди, 146 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинди.

VariFlight.com парвозларни кузатиш иловасига кўра, Сингапур вақти билан соат 20:00 ҳолатига кўра, учиш ёки келишларнинг 30 фоизга яқини ҳодиса туфайли кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Чанги аэропорти Facebookда маълум қилишича, учиш-қўниш йўлаги самолёт хавфсизлиги текширилгандан кейин тахминан уч соат ўтиб қайта очилган.

Ижтимоий тармоқлардаги суратларга қараганда, самолётнинг чап двигатели ёниб кетган. Бошқа суратларда салон ичидаги тутун кўрсатилган. Air Chinaнинг таъкидлашича, Airbus 320neo тўрт йил олдин хизматга кирган.

Хитойнинг энг сўнгги авиа ҳалокат ўтган йилнинг март ойида, Хитой жанубидаги Гуанси шаҳрида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Боинг 737-800 самолёти тоғ ёнбағирига қулаб тушиши оқибатида бортдаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан расмий тергов ҳали ҳам давом этмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Спорт мактабларида овқатланишнинг гигиеник талабалари белгиланди

Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди.

Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:

— рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;

— рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;

— озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлигини ҳисобга олган нисбатларда бўлиши;

— кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;

— озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13102

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган «президент сайловлари»ни тан олмайди — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Қорабоғда ўтказилган президентлик сайловлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканини маълум қилди.

«Ўзбекистон дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди», — дейди вазирлик ўз баёнотида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 12 163.53 (+16.28) сўм;
— 1 евро — 13 055.12 (+52.70) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.27 (+1.94) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқанд вилоятининг икки туманига ҳоким тайинланди

Шерзод Раҳмонов
Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, 25-30 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13103

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.

Унга кўра, мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш, Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш назарда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея раҳбари Владимир Путин билан учрашувга келгани айтилмоқда

Россиянинг «РИА Новости» ахборот агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин аллақачон Россияга келиб бўлган.

Агентлик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида зирҳланган поезднинг Россия ҳудудида ҳаракатланаётгани тасвирланган видеохабарни эълон қилди. Агентлик, шунингдек, мазкур поезднинг ичида КХДР раҳбари Ким Чен Ин борлигини айтмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон номи Бҳаратга ўзгартирилиши ростми?

Ҳиндистон дам олиш кунларида G20 саммитига мезбонлик қилмоқда ва кеча меҳмонлар «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклифномалар юборилди, деб хабар бермоқда ВВС.

«Бҳарат» номи мамлакат аҳолиси томонидан аҳолининг кўпчилиги гапирадиган расмий ҳинд тилида Ҳиндистонга мурожаат қилиш учун ишлатилади. Бу сўз 1949 йилда қабул қилинган мамлакат Конституциясида ҳам бир марта учрайди. «Ҳиндистон, яъни Бҳарат давлатлар иттифоқи бўлади», дейилади унда. Бироқ, инглиз тилидаги расмий ҳужжатларда доимо «Ҳиндистон» сўзи ишлатилади. Энди Нарендра Моди ҳукумати қадимий амалиётни ўзгартиришга қарор қилган ва 9 сентябрда бўлиб ўтадиган G20 саммити иштирокчиларини «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклиф қилган кўринади.

АСЕАН-Ҳиндистон саммити учун пресс-релизда Наредра Модини «Бҳарат бош вазири» деб атаган. Расмий ном ўзгаришига келсак, Ҳиндистон парламенти бу масалани 18 сентябрда кўриб чиқиши мумкин. Моди ҳукумати 18-22 сентябр кунлари парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақирди. Мухолифатдаги сиёсатчилар ва шарҳловчилар ушбу сессияда мамлакат номини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинишини башорат қилмоқда. Бу – Буюк Бҳарат харитаси билан янги парламент биносида ўтказиладиган биринчи сессия бўлади. Бу харита қўшни давлатларнинг бутун ҳудудини, яъни Афғонистон, Покистон, Непал, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мьянманинг бир қисмини ўз ичига олади. Ҳиндистоннинг қўшнилари бу борада расман норозилик билдирган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ф. Ташпулатов тайинловга қадар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Португалияда «вино тошқини» юз бергани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда шаҳар кўчаларида вино кўп миқдорда вино оқаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Видео остидаги изоҳларда ҳодиса Португалияда юз бергани айтилган.

Маълум бўлишича, Португалиянинг Анадия мунисипалитетида маҳаллий виночилик корхонасидаги махсус резервуарларнинг ёрилиб кетиши натижасида 2,2 миллион литр вино кўчага оқиб кетган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 180.00 (+16.47) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.67 (+2.40) сўм;
— 1 Евро — 13 060.61 (+5.49) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди

Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13104

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial