АҚШ элчихонаси визалар сони ниҳоясига етаётгани ҳақида огоҳлантирди
Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси хабар беришича, дунё бўйлаб Green Card дастури учун белгиланган йиллик 55 000 та виза сони шу кунларда ниҳоясига етиши мумкин.
Қайд этилишича, белгиланган лимит тугаса, элчихона DV дастури бўйича суҳбатга кирганларга виза тақдим эта олмайди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Япония биринчи Ойга қўниш модулини учирди
Япония биринчи Ойга қўниш модули - SLIMни учирди. У Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Deusche Welle.
Ракета ташувчиси бугун эрталаб Кагосима префектураси жанубидаги Танэгасима коинот портидан учирилди. JAXA ишга учириш лаҳзасини жонли эфирда намойиш этди.
Аввалроқ об-ҳаво шароити туфайли парвоз бир неча бор кечиктирилган эди.
Қурилманинг баландлиги - 2,4 метр, оғирлиги - 200 кг. Унинг мақсади юзни аниқлаш тизимларида қўлланиладиган технологиялар асосида ой кратерлари ва ерларини ўрганишдан иборат. SLIM, шунингдек, махсус камера билан жиҳозланган, унинг ёрдамида Ой юзасидаги темир ва бошқа элементлар миқдорини ўлчаш мумкин.
Қурилмани яратишда қўлланиладиган технологиялар белгиланган жойга қўниш ва 100 метрдан ортиқ хато қилмаслик имконини беради. Аввалги Ойга қўниш қурилмаларида бу кўрсаткич бир неча километрга етган, деб таъкидлади AFP агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал «Чандраян-3» миссияси доирасида Ҳиндистон космик кемаси Ой юзасига муваффақиятли қўнган эди. Ҳиндистон Ер юзасига космик кема қўнган тўртинчи давлат бўлди. Бунгача бу миссияни Совет Иттифоқи, АҚШ ва Хитой амалга оширган. Россиянинг «Луна-25» станцияси эса август ойининг охирида Ойга қўниш пайтида ҳалокатга учради.

Марказий банк айрим университет талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди
Марказий банк қуйидаги университет талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди:
➖Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;
➖Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;
➖Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
➖Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
➖Тошкент молия институти;
➖Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
➖Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
➖Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86 фоиздан юқори), давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни (рус ва инглиз) энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.

АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 137.16 (-4.95);
— 1 Россия рубли — 123.24 (-0.82) сўм;
— 1 евро — 13 003. 75 (-28.38) сўм.

Пойтахт аҳолиси муаммолари ҳал этилмоқда
Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аҳоли мурожаатлари ҳамда уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларга ечим топиш, жойларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13099

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона органлари 8,5 тонна гиёҳвандлик воситасини ушлади
Давлат божхона қўмитасининг хабар беришича, қўмита ва ДХХ “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикамизга хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказган.
Бироқ кўрик давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида қарангки, ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган. Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Божхона қўмитасининг таъкидлашича, битта ҳолатда 8,5 тонна гиёҳвандлик воситасининг фош қилинишидек энг йирик кўрсаткич Ўзбекистон божхона хизмати органларининг сўнгги 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилмоқда.

Болгарияда сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Болгариянинг жанубий қирғоқларида кечган сув тошқинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Уларни тўлқин денгизга олиб кетди, деб хабар бермоқда Еuronews.
Мамлакат ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам беришини айтди.
Вилоятда кучли ёғингарчилик натижасида икки тўғон сув остида қолган, оқаётган сув кўприкларни вайрон қилган.
1000 га яқин одам қийин аҳволда қолди.

Флоридалик эркак Атлантика океанини «ҳаво пуфаги»да кесиб ўтмоқчи бўлди
АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати вақтинчалик ғилдиракли кемада Атлантика океани орқали «Лондонга кетаёган» Флорида штати фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда BBC.
Хабарда айтилишича, воқеа 26 август куни содир бўлган, флоридалик 44 ёшли Реза Балучи Жоржия штатидаги Тайби оролидан 110 км узоқликда кичик қайиқни сувга туширмоқчи бўлган. У бир неча кун давомида қайиқни тарк этмаслигини айтиб, агар уни куч билан олиб чиқишга ҳаракат қилинса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. Бундан ташқари, у қутқарувчиларни қайиқда бомба бор эканини айтиб қўрқитишга ҳам ҳаракат қилган.
Уч кундан кейин Балучи сузиш мосламасини ташлаб, ташқарига чиққан ва бомба сохта экани аниқланган. Уни Майамидаги қирғоқ қўриқлаш базасига олиб кетишган.
Бу Балучининг океанни кесиб утишга биринчи уриниши эмас экан, манбанинг эслатишича, у илгари ҳам уч марта шундай ҳаракатларни содир этган ва денгиз чегарачилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Мексика Олий суди аборт учун жиноий жавобгарликни олиб ташлади
Мексикада аборт қилдириш энди жиноят эмас. Ҳомилани олдириб ташлаган аёлга нисбатан жиноий жазо конституцияга зид деб топилди, деб хабар бермоқда ВВC.
Янги суд қарорига кўра, 32 штатнинг барчасида аборт қилиш қонунийдир.
«Зўрланган тақдирда ҳеч бир қизни она бўлишга мажбурлаш мумкин эмас – на давлат, на ота-онаси, на васийлари», – деди Олий суд раиси Артуро Сальдивар.
Бу қарор Мексикадаги консерватив сиёсатчилар ва католикларнинг ғазабини келтириши мумкин. Католик сони бўйича Мексика Лотин Америкасидаги иккинчи давлатдир.
Бироқ сўнгги йилларда черков таъсири пасайиб, мамлакат ўзини дунёвий давлат сифатида кўрсатмоқда.
Бугунги кунда Лотин Америкасида Колумбия, Куба, Уругвай ва Аргентинада аборт қилиш қонунийдир.
Баъзи мамлакатлар зўравонлик ёки соғлиқ учун хавф туғдирадиган ҳолларда абортга рухсат беради, Сальвадор, Гондурас, Никарагуа, Гаити ва Доминикан Республикасида абортга тўлиқ тақиқ бор.

Жорий йилда автоҳалокат натижасида 1 115 киши ҳалок бўлган
Куни кеча Олий Мажлис Сенати ўзининг расмий сайтида йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган мақолани эълон қилди.
Сенатнинг ИИБ маълумотларига таяниб ёзишича, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонда 1 115 киши автоҳалокат натижасида вафот этган, шунингдек, 4 564 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари, яъни 96.7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати статистик маълумотларига кўра, ЙТҲ турлари бўйича сабаблар этиб пиёдаларни уриб юбориш, автомашиналар тўқнашуви ва бошқалар келтирилган.
Биргина Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган етти ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган — 199 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.

ФВВ академиясига бошлиқ тайинланди
Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув аввалида Билол Эрдоған Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.
Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шимолий вокзалда бир босқичли назорат пункти иш бошлади
Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалида бир босқичли назорат пункти иш бошлади.
Бу ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди аввалгидек бир нечта жойда эмас, балки бир жойда амалга оширилишини англатади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалида бир босқичли назорат пункти иш бошлади.
Бу ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди аввалгидек бир нечта жойда эмас, балки бир жойда амалга оширилишини англатади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 147.25 (+10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.33 (+1.09) сўм;
— 1 евро — 13 002.42 (-1.33) сўм.

Ўзбекистон мактабларининг 151 таси қўлбола печлар орқали иситилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатдаги мавжуд 10 минг 104 та умумтаълим мактабларидан 486 таси марказий иситиш тармоғи орқали, 9 минг 467 таси локал иситиш тармоғи, 151 таси эса қўлбола печлар орқали иситилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.
Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.